Бу организм туқималарининг яллиғланиши билан кечадиган иммун реакциядир
Download 49.79 Kb.
|
Аллергик кас тарк 1 машг
Аллергия – бу организм туқималарининг яллиғланиши билан кечадиган иммун реакциядир. Аллергология- тиббиётнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Бу муаммога шифокорларнинг эътибори жалб қилиниши биринчи навбатда аллергик касалликларнинг ер юзида кескин кўпайиши билан боғлик. АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШ САБАБЛАРИ Аллергик касалликларнинг эпидемиологиясининг ўрганиш, бу касалликнинг келиб чиқиш сабабларини Аниқлаш, даволаш, профилактика ишларини олиб боришда катта ўрин тутади. Аллергик касалликларининг тарқалиши ҳақида тўпланган маълумотларнинг гувоҳлик беришича аҳоли орасида бу касаллик катта ешли кишиларда қанчалик кўп учраса, болалар орасида хам кўпчиликни ташкил этади. Ер шари аҳолиси орасида аллергик касалликка чалинганлар 20%ни ташкил қилади. Ижтимоий таҳлил шуни кўрсатадики, аллергик касалликларга чалинганлар кўпчилик холларда аёллар ва 20-39 ёш орасидаги шахслар ҳисобланади. Бу касалликка чалинганларнинг таҳминан 70% меҳнатга яроқли шахслардан иборат. Кенг тарқалган тери аллергияси поллинозлар ҳисобланади. Асосий эътибор дори-дармон аллергиясининг тез кўпайишига қаратилган. Етакчи ўринни эса атопик бронхиал астма эгаллайди. Ўзбекистоннинг даволаш муассасаларига бронхиал астма буйича мурожаат қилаетган беморларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Жумладан: 1975 йилда шу масала билан мурожаат қилганлар сони 0,5% ташкил этган бўлса, 1985 йилга келиб 2%дан купрок ташкил этган. Республика аллергология марказида бу кўрсатгич беморларнинг умумий сонига нисбатан 42% ташкил этади. Шуни такидлаш керакки охирги 10 йил ичида аллергиянинг оғир кечувчи, терапияга резистентли, поливалент клиник шакллари ўсиб бормоқда. Аллергик касалликларнинг кескин ўсишини таъминловчи омиллардан бири – ҳар хил эмлаш, дори-дармон ва асосан антибиотиклардан назоратсиз фойдаланишдир. Кимёвий воситаларнинг (буёқлар, эритувчи ва бошқалар) ҳаетга кенг тадбиқ этилиши, ишлаб чиқарилган газлар Билан атмосферанинг ифлосланиши ҳам касалликнинг кенг тарқалишига сабаб бўлади. Кимё саноати юқори ривожланган ҳудудларда (Ангрен, Навоий, Чирчиқ, Зарафшон, Олмалиқ) бир нечта аллергик касалликлар баравар ривожланиши кўпроқ кузатилади. Бошқа омилларни гапирадиган бўлсак бу – ирсият мойиллигидир. Ирсиятни ўрганиш шуни кўрсатадики 50% беморларнинг ўтмиш авлодларида аллергия касаллигига чалинганлар бўлган. Ирсият мойиллиги 3 гуруҳдан иборат: нобактериал аллергенларга юқори сезувчанлик ўтади бактериал аллергенларга юқори сезувчанлик ҳам бактериал, ҳам нобактериал аллергенларга юқори сезувчанлик ўтади. Наслдан наслга аллергик касаллик эмас, балки фақат мойиллик ўтади. Лекин мойилик борлиги билан бу касалликка чалинмаслик мумкин ва, аксинча, ўтмиш авлоди соғлом киши кўнгилсиз омиллар сабали аллергияга дучор бўлиши мумкин. Юқори нафас йўлларининг ҳар хил касалликлари: грипп, ангина, гайморитлар – уй ва гул чангига сезувчанлиги ошишига имкон яратади. Суяк–мушак аппаратнинг аномал ривожланиши ва шикастланиши (қовурға, диафрагма, умуртқа поғонаси) меъерида нафас олишни чегаралайди ва бронхиал астма ривожланишига имкон яратади. Алкогол ҳам нафақат ошқозоннинг шилиқ пардасини жароҳатлайди, балки нафас олиш йўлларига ҳам зарар етказади, шилиқ парда атрофиясига олиб келади ва унингҳимоя вазифасини пасайтиради. Шунингдек чекиш ҳам бу касаллик сабаби бўлиши мумкин. Аллергиянинг асосий сабаби аллергендир. Аллерген – аллергик реакцияни ривожлантирувчи моддадир. Ҳамма аллергенлар икки гуруҳга булинади: экзо- ва эндоаллергенлар. Экзоаллергенлар инфекцион ва ноинфекцион булади. Инфекцион аллергенлар: бактериал, вирусли, замбуруғли. Ноинфекцион аллергенлар: маиший, эпидермал, ўсимлик чанги, озиқ-овқат, дори-дармон, ҳашаротлар (инсект) аллергенлар. Аллерген организмга тушиши билан унинг сенсибилизациясини ҳосил қилади. Download 49.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling