153
туриш мақсадида тупроқнинг намланиш қатлами чуқурлигини 0,5 ва 0,8 м қилиб
белгиладик.
Олиб борилган изланишлар натижасида тупроқнинг 0,5 см қатламини ЧДНС га
нисбатан 75-80-70%
тартибда белгилаш, вегетация давомида 1,0 м тупроқ қатламини
намлик билан таъминлаб суғорилган (назорат) вариантга нисбатан 870 м
3
/га суғориш
сувини (%) иқтисод қилишга ҳамда олма ҳосилини 4,6т/га га юқори бўлишини
таъминлади. Бу кўрсаткичлар тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб
суғориш амалга оширилган вариантда мос равишда 640 м
3
/га ҳамда 2,9 т/га ни
ташкил
этди. Айнан шундай қонуният 2-тажриба даласида ҳам намоѐн бўлди (6.1-жадвал).
Мархамат туманининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида олиб борилган (―Осиѐхон
сара боғлари‖ фермер хўжалиги) изланишларимизда тупроқнинг мақбул
намланиш
чуқурлигини 1,0÷0,8÷0,5 м белгилаб, суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан
75-80-70% тартибда томчилатиб суғорилди.
Мазкур далада тупроқнинг 0,8 метр қатламини намлик билан таъминлаб
томчилатиб суғорилганда назорат, яъни тупроқнинг 1,0 метр қатламини
намлик билан
таъминлаб суғорилган вариантга нисбатан мавсумий суғориш меъѐри 24,8% га кам,
ҳосилдорлик эса, 2,6 т/га га юқори бўлди. Ушбутажрибамизда ҳам энг яхши кўрсаткичлар
тупроқнинг 0,5 метр қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган вариантда кузатилиб,
бунда назоратга нисбатан 29,4% сув иқтисод қилиш билан бирга 3,8 т/га юқори олма
ҳосили олишга эришилди.