Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

VI-БОБ. ХУЛОСАЛАР 
Адабиѐтлар шарҳи ҳамда уч йиллик изланишлар натижасида олинган 
маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкин: 
1. 
Интенсив боғларни сувтежамкор (томчилатиб, эгатларга плѐнка тўшаб ва 
кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиб суғориш) технологиялар асосида суғориб 
етиштирилганда, дарахтларнинг тупроқдаги намлик, атмосфера ѐғинлари ҳамда суғориш 
сувларидан фойдаланиш самарадорлиги ортади ва натижада мавсумий сув истеъмоли 
сарфини эгатлаб суғоришга нисбатан 12%дан 52% гача тежаш имконини яратади;
2. 
Суғориш сувларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 
мевали боғларни суғоришда томчилатиб суғориш усулидан фойдаланиш умумий сув 
истеъмолини эгатлаб суғориш усулига нисбатан ўртача 40% гача тежалишига шароит 
яратади; 
3. 
Интенсив боғларни суғоришда тупроқнинг намланиш чуқурлигини 0,8 м 
қилиб белгилаш, қандай усул бўлишидан қатъий назар суғориш сувларини 10% дан 30% 
гача тежаб қолишга ҳамда мевали дарахтлар учун мўтадил шароитни вужудга келтиради; 
4. 
Интенсив мевали боғларда эгатларга плѐнка тўшаб суғориш усули суғориш 
сувларини тупроқнинг намланиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда 6% дан 16% гача тежаши 
мумкин, бироқ, эгатларга плѐнка тўшаш кўп харажатларни, яъни қўл меҳнатини талаб 
этади. 
5. 
Ўқ ариқлар ўрнига эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғориш усули ҳам 
интенсив боғларни суғоришда анча самарадорликка эга бўлиб, бунда суғориш сувини 7-
18% гача тежаб қолиш, шунингдек эгатларга берилаѐтган сув миқдорини доимий равишда 
назоратга олиш имконини беради. 
6. 
Сизот сувлари яқин жойлашган ва минерализацияси юқори бўлган тупроқ 
шароитида интенсив боғларни суғоришда томчилатиб суғориш усулини қўллаб бўлмайди. 
Иккиламчи шўрланиш вужудга келади ва ерларнинг мелиоратив ҳолати ѐмонлашади. 
7. 
Ирригация 
эрозиясига 
чалинган 
худудларда 
интенсив 
боғларни 
етиштиришда эгатлаб суғориш усулини қўллаш, тупроқ зарраларини гектаридан 24-25 т 
гача ювилишига олиб келади, бу эса тупроқ унумдорлигини кескин пасайишига ва 
натижада ҳосилдорликни камайишига ва кўплаб харажатларни келиб чиқишига сабаб 
бўлади. Бундай шароитда ТСТ қўллаш имкони бўлмаганда тупроқнинг 0,8 м қатламини 
намлик билан таъминлаб кўндаланг тўсиқчали эгатлардан фойдаланиш тупроқ 
зарраларининг ювилишини 30-45% га, суғориш сувини 17-20% га камайтириш имконини 
бериб, ҳосилдорликни 22-28% юқори бўлишини таъминлайди. 


151 
8. 
Интенсив олма боғларни етиштиришда суғориш усулларини танлашдан 
олдин биринчи навбатда суғориладиган майдоннинг геологик ва гидрогеологик 
шароитларини, сизот сувлари сатҳи ва уларни минераллашганлик даражасини инобатга 
олиш зарур. Шундагина ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини сақлаб қолиш имконияти вужудга келади. 
9. 
Интенсив олма боғларни томчилатиб суғорилганда сув ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлиги қарийб 2 баробаргача ортади. 
10. 
Интенсив олма боғларни суғоришда томчилатиб суғориш тизимидан 
фойдаланиб суғоришни ташкил этилганда, сувни ҳар бир дарахт илдизи жойлашган 
майдонга алоҳида етказиб бериш, суғоришни тўлиқ автоматлаштириш имконияти вужудга 
келади, натижада эса суғориш сувлари сарфини 62,2% га тежашга эришилади. 
11. 
Интенсив мевали боғлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш, хўжаликда 
иқтисодий самарадорликка эришиш учун томчилатиб суғориш усулидан фойдаланиш энг 
қулай ва сув тежамкор усул эканлиги амалда исботланди. Ушбу усулда мевали боғ ва 
токзорлар суғорилиб етиштирилганда мавсумий сув сарфи анъанвий усулга нисбатан 45-
58% га тежалади; 
12. 
Суғориладиган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 
ошириш учун, сув таъминоти оғир бўлган худудларда интенсив боғлар барпо этиш ва 
уларни парваришлашда тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) га асосланган суғориш 
усулидан фойдаланиш масадга мувофиқдир; 
13. 
Интенсив мевали (олма) боғлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш 
учун тупроқнинг 0,8 м қатламини ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда намлик билан 
таъминлаб, 70-110 м
3
/га меъѐрда об ҳавонинг келишига ва тупроқ шароитига қараб 18-20 
марта суғориш ишларини ўтказиш яхши самара беради. 
14. 
Интенсив мевали боғларни суғориб парваришлашда суғориш усулидан 
қатъий назар тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-
80-70% тартибда суғориш ишларини амалга ошириш, тупроқнинг юза қатламида 
дарахтлар учун доимий мўтадил шароитни ушлаб туришга, бу эса ўз навбатида юқори ва 
сифатли мева ҳосили олишга имкон яратади.


152 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling