Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


V-БОБ. ИНТЕНСИВ МЕВАЛИ БОҒЛАРНИ ЕТИШТИРИШДА СУҒОРИШ УСУЛИ


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

V-БОБ. ИНТЕНСИВ МЕВАЛИ БОҒЛАРНИ ЕТИШТИРИШДА СУҒОРИШ УСУЛИ 
ВА ТЕХНИКАСИ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ.
Инновациялар Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққий этишининг бош шартидир. Шу 
сабабли инновацион ривожланиш стратегияси нафақат иқтисодий тараққиѐтнинг янги 
босқичига чиқиш, балки аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий омили ҳисобланади. 
Сувни тежаб-тергаш юқоридаги 1-2-бобларда келтирилган Стратегиянинг уч 
асосий йўналишига мос келади: 
-иқтисодий ўсишнинг юксак суръатларини таъминлайдиган макроиқтисодий 
сиѐсат; саноат сиѐсати — саноат ўсишининг юксак суръатларини таъминлаш; 
қишлоқ хўжалиги ривожланиши — фермерликка ўтишнинг якунланиши ҳамда ирригация 
ва дренажлар тармоғига маблағлар киритишни икки баробар ошириш. Қишлоқ 
хўжалигининг ривожланиши суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатига бевосита 
боғлиқ.
Сувни иқтисод қилиш — мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг энг муҳим ва 
долзарб муаммоларидан бири. Айни пайтда тупроқ унумдорлигининг пасайиб кетишига 
қишлоқ хўжалигини самарасиз юритиш, жумладан, сувни меъѐрдан ортиқ ишлатиш, 
ернинг шўрланиши ва ифлосланиши ҳам киради. Суғориладиган ер шамол ва сув 
эрозиясига кўпроқ учрайди, бу эса унинг унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Сизот сувлари сатҳи кўтарилиши, мелиорация тизими эскириши туфайли ҳам ер 
шўрланиши ва ботқоқлашиши даражаси ортади, бу эса шудгорланадиган ерларнинг 
ҳосилдорлигини пасайтиради. 
Томчилатиб суғориш технологиясининг жорий этилиши ҳосилдорлик ўсиши ҳамда 
тупроқ унумдорлиги ошишига самарали таъсир этади. Дунѐ томчилатиб суғориш тизими 
тажрибаси (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон) ва Ўзбекистонда бу борада ўтказилган тажрибалар 
ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Жумладан, томчилатиб суғориш тизимида сув 
сарфи 40 фоиздан 80 фоизга қадар камаяди. Бу тизим стационар бўлиб, ўсимликларни 
суғоришни автоматик жараѐнга солиш имкониятини яратади, натижада меҳнат сарфи 
кескин камаяди. Хитойда 1,2 миллион гектар ер плѐнка остида томчилатиб суғориш 
тизимига ўтказилган. Бу тажриба дунѐнинг бошқа мамлакатларида ҳам кенг 
қўлланилмоқда. 
М.Саримсақов (1997-1999), Токшент вилоятининг типик бўз тупроқлар шароитида 
плѐнка остига экилган Оқдарѐ-6 ғўза навини томчилатиб суғориш борасида олиб борилган 
изланишларда пахта ҳосилдорлиги очиқ далага экилганга нисбатан 4,7-9,5 ц/га юқори, сув 


140 
сарфи 9,6-14,2% га кам бўлганлиги кузатилган. Бунда иқтисодий самарадорлик эгатлаб 
суғорилганга нисбатан 17-21% га юқори бўлган. 
Қашқадарѐ вилояти хўжаликларида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, 
томчилатиб суғориш технологияси ишга туширилганидан сўнг 1 гектар ерга сув сарфи 
3650 м
3
ни ташкил этди, холос! Ёқилғи-мойлаш материаллари иқтисоди 72,7 фоизга, 
минерал ўғитлар иқтисоди 45 фоизга етди. Ҳосилдорлик 66,7 фоизга ошди. Пахта ҳосили 
пишиб етилиши муддатлари 22 кунга камайди. Пахта ишлаб чиқариш рентабеллиги 41,6 
фоизни ташкил этди. 1 центнер пахта таннархи эса аввалги йилга нисбатан 33,5 фоизга 
пасайди. 
Томчилатиб суғориш тизими шўрланмаган ерларда (2,1 млн.га) жорий этилган 
тақдирда суғориш учун ишлатиладиган сув сарфи йилига 21,8 км
3
ѐки 37 фоизга камаяди. 
Бундан ташқари, сизот сувлари сатҳи пасаяди, тупроқ шўрланиши камаяди, коллектор-
дренаж тизимига эҳтиѐж қолмаслиги сабабли 200 минг гектар суғориладиган ерда 
деҳқончилик қилиш имконияти пайдо бўлади. Айни пайтда уруғ, ѐқилғи-мойлаш 
материалларига, минерал ўғитларга бўлган талаб кескин камаяди, ҳосилдорлик ошади. 
Мазкур тизимнинг амалиѐтга жорий этилиши шубҳасиз, иқтисодий самара кўриш 
имконини яратади. Томчилатиб суғориш технологияси 21,8 км
3
сувни тежаш 
имкониятини ҳам бериши баробарида, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратилишига 
олиб келади. Тизим ишини таъминлаб туриш учун агроном, ирригатор, инженер (фермер 
хўжалигига уч киши) ва тизим операторлари (ҳар тизимга 9 киши) талаб этилади. Бу эса 
қўшимча ўн минглаб малакали иш ўрни дегани. Қишлоқ хўжалигини кескин 
ривожлантириш омили — томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш жараѐнини 
тезлаштириш учун, назаримизда, қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур: 
— қишлоқ хўжалигига томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича асосий 
вазифаларни ва илғор хорижий тажрибани қамраб олган Концепцияни ишлаб чиқиш; 
— фермер хўжаликларига томчилатиб суғориш тизимини харид қилиш учун узоқ 
муддатли лизинг асосида қайтариладиган маблағлар ажратиш. Умуман олганда
томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш яқин келажакда қишлоқ хўжалигида 
ҳосилдорликнинг кескин ошишига олиб келади, бу эса қишлоқнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг янада ошиши ҳамда мавжуд экологик вазиятни 
юмшатишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади (Т.Хусанов и.ф.н.). 
https://aggeek.net/ru-blog/tehnologiya-
сайтида келтирилган маълумотларга назар 
ташласак.Унда айтилишича: -полиэтиленнинг кашф қилиниши томчилатиб суғориш 
тизимининг ривожланишига ѐрдам берди. 


141 
1866 йилда Aфғонистонда қўшма суғориш ва дренаж тизимини яратиш учун лой 
қувурлари ишлатилган. Суғориш учун сув оддийгина дренаж тизимига берилди. 50 
йилдан кейин немис олимлари тешилган қувурларни синаб кўришди. Мичиган 
университети профессори О.Е. Робери 1934 йилда ўтказилганўз тажрибаларида ғовакли 
брезентдан тайѐрланган шлангдан фойдаланган. 
Кўпинча, фаннинг бир соҳасидаги ютуқ бошқасининг ютуқлари туфайли юзага 
келади. 1935 йилда Буюк Британияда полиетилен ишлаб чиқариш технологияси кашф 
этилганида айнан шундай ҳолат юз берди. Полиетилен томчилатиб суғориш 
тизимларининг асосий материалига айланди, тизим элементларининг мослашувчанлиги ва 
мустаҳкамлигини таъминлади. Полиэтилен ишлаб чиқариш технологияларининг 
ривожланиши (қаттиқлик ва эгилувчанликнинг ошиши, арзонроқ ишлаб чиқариш), 
томчилатиб суғориш технологиясини янада арзонлашига ва бутун дунѐга тарқалишига 
туртки бўлди. 
Мазкур сайтда келтирилган яна бир маълумотда: -томчилатиб суғоришдан 
фойдаланиш самарадорликни оширади. AIK Co Ltd маълумотларига кўра, бир гектар 
майдондан 1200 центнер пиѐз, карам, бақлажон, сабзи, 1000 центнер лавлаги ва ширин 
қалампир, 1600 центнер помидор, 500 центнер бодринг ҳосили етиштириш мумкин. 
Таҳлилларга кўра, сувни иқтисод қилиш технологиясини амалиѐтга жорий этиш 
қиммат ирригация ва дренаж тизимини қайта тиклашга нисбатан анча арзонга тушади. 
Тажриба далаларида олиб борилган илмий изланишларнинг самарадорлилигини 
аниқлаш мақсадида мевали боғ ва токзорларда суғориш усулларини қўллашнинг 
иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Иқтисодий самарадорликни аниқлашда 
ананавий эгатлаб суғориш, дискрет усулида суғориш, эгилувчан қувурлардан фойдаланиб 
суғориш, эгатларга полиэтилен плѐнка тўшаб суғориш ҳамда томчилатиб суғориш 
усулларинибарча тажриба далаларида кўриб чиқамиз.
Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда 1 кг олма етиштириш учун кетган харажат 
(таннарх), Тошкент вилояти (1 кг олма ҳосилинийиғиб олиш 300 сўм, 1 кг узум ҳосилини 
йиғиб олиш 450 сўм), Сирдарѐ вилояти (1 кг олма ҳосилини йиғиб олиш 275 сўм, 1 кг 
узум ҳосилини йиғиб олиш400 сўм), Андижон вилояти интенсив мевали боғ ва 
токзорларида етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш учун 2017 йилда белгиланган 
ўртача бозор харажатлари (1 кг олма ҳосилини йиғиб олиш 385 сўм, 1 кг узум ҳосилини 
йиғиб олиш480 сўм) асос қилиб олинди ва 1 кг олмани ўртача терим нархи 320 сўм, 1 кг 
узумни эса 443 сўм деб қабул қилинди. Интенсив боғларнинг иқтисодий самарадорлигини 
аниқлашда 1 га боғ учун кетадиган жами харажатлар ҳисобга олиниши зарур. Шундагина 


142 
ҳақиқий иқтисодий самарадорликни аниқлаш мумкин бўлади, бу эса боғ учун 
сарфланаѐтган харажатларга қайсидир маънода ўзгартиришлар қилиш имконини беради.

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling