Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

(поплавок) ли сув идиши. 


137 
 
4.2.3-схематик чизма: Тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) га асосланган суғориш 
усулида намлагич ва сув етказиб берувчи қувурларни жойлаштириш схемаси. 
Бунда: D
1
– магистрал қувур диаметри – 70 мм; D
2
– сув етказиб берувчи қувур 
диаметри-32 мм; D
3
– намлагич найча диаметри – 8-10 мм; Н – сув етказиб берувчи 
қувурни жойлаштириш чуқурлиги – 0,6 м; Н
1
–намлантирувчи найчани жойлаштириш 
чуқурлиги – 0,15 м; А – тупроқнинг намланиш контури.
 
4.2.-схематик чизма: Сув оқимини бошқарувчи пўкак (поплавок) ли сув идиш. 
1-пўкак (поплавок) ли сув идиш; 2-пўкак (поплавок); 3-бошқарилувчи сув тушиш жўмраги; 
4- магистрал қувурларга улаш қисми; 5-асосий сув манбасига ўрнатилган винтил; 6-сув. 
 


138 
Олиб борилган илмий-амалий кузатувлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 
сув таъминоти оғир, электр энергияси мавжуд бўлмаган худудларда сув ресурслари ҳамда 
ердан самарали фойдаланиш мақсадида мевали боғларни суғориш учун тупроқнинг сўриш 
кучи (осмотик босимга) асосланган суғориш усулини қўллаш мумкин. Ушбу усулнинг 
камчиликларидан бири бу боғ майдонининг текис рельеф сиртига эга бўлишлигидир. 
Агар ер майдони сатхи текис, бир хил горизонтда бўлмаса резервуардаги сув қиялик 
томон катта босим ҳосил қилиб, дарахтларни бир хил миқдордаги сув билан 
таъминланишига салбий таъсир кўрсатади. 
Юқоридаги 4.2.2-схематик чизмада тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) га 
асосланган суғориш тизимини умумий кўриниши (план) берилган бўлиб, бу маълум 
даражада паст босимли томчилатиб суғориш тизимига ҳам ўхшаб кетади, бироқ бунда сув 
идиши маълум баландликка эмас, балки ер сатҳига жойлаштирилади ва сув магистрал 
қувурга махсус сув оқими ва босимни ростлаб турувчи пўкакли (В-поплавок) сув идиш 
орқали ўтади. Тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) га асосланган ушбу суғориш 
усулида сув дарахт илдизи жойлашган тупроқ қатламига вақти-вақти билан (импульс) ичи 
махсус сув ўтказувчи мато билан жихозланган диаметри 8-10 мм бўлган найчалар орқали 
узутилади. Магистрал ва тарқатувчи қувурлар сув билан тўлганда, сув оқимини 
бошқарувчи идишда сув сатҳи кўтарилади, натижада пўкак кўтарилиб, сувнинг оқишини 
тўхтатади, сув сатҳи пасайгач асосий сув манбасидан сув яна қувурларга узатилади. Бунда 
тупроқ тарқатувчи қувурдаги сувни сўриш кучи ва найчадаги матонинг ўтказувчанлиги 
таъсирида қабул қилади. Ушбу усулда сув сиғими 5000 м

бўлган идишдаги сувни 3 га 
майдондаги мевали боғни бутун вегетация давомида суғориш учун ишлатиш мумкин 
бўлади. Яна бир эътиборли томони шундаки, ѐз ойларида парланиш юқори бўлиб, 
ўсимликлар сувга ўта талабчан бўлган даврда пўкакни олиб қўйиб, дарахтларни узуликсиз 
таъминлаш ҳам мумкин бўлади. 


139 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling