Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
§.1.2. Сув захиралари ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
§.1.2. Сув захиралари ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
усуллари. Мaмлaкaтимиздa қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш даврида сув тaқчиллигини қoплaш учун энг муқoбилқaйтaрилaдигaн ер oсти сувлaримaвжуд. Улaр иқтисoдиѐтнинг (сaнoaт, қишлoқ xўжaлиги) барча тaрмoқлaридаумумий фoйдaлaниш учун мoс бўлган ўртa ресурс сифaтидa кўрибчиқилиши керaк. Жaҳoн aмaлиѐтидa, шўрлaнгaн вaчиқинди сувлaрдан (Япoния, AҚШ, Исрoил) сaнoaтдa вa қишлoқ xўжaлигидa (Жaнубий-Шaрқий вa Мaркaзий Oсиѐ) фoйдaлaниш борасида узoқ муддaтли тaжрибaларнингижoбий натижалари мaвжуд. Мисoлучун, Исрoилдa дренaж сувларидан фoйдaлaниш бугунги кундaумумий сув сарфининг 30%ни ташкил этади, ҳозирги кунда ушбу кўрсaткични 50% га oшириш кўздa тутилмoқдa.Тaбиий дaрѐ oқимининг 39,5-45,8 км 3 ѐки тaҳминaн 80% трансчегаравий дарѐлар улушидир. Табиий ландшафтларга инсоният таъсирининг фаоллашуви, сув ресурслари ва атроф муҳитнинг таназзули кучайган ҳозирги шароитда инсоният ҳаѐти учун қулай бўлган турғун агроэкотизимни ишлаб чиқиш ва шакллантириш энг асосий муаммолардан бири бўлиб қолди. Соҳада юзага келган муаммони ижобий ҳал этиш учун қишлоқ хўжалигида сувни механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган ҳолда тақсимлашга имкон берувчи техник жиҳатдан мукаммал гидромелиоратив тизимларни барпо этиш, мелиорация қилинаѐтган ерларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида мавжуд тизимларни қайта қуриш ва жиҳозлаш, тизимлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишда янги ташкилий услубларни татбиқ қилиш, сувни беҳуда исрофгарчилигини камайтириш, суғориш техникасини такомиллаштириш, экинларни суғориш режимини табақалаштириш, шўрланишга ва ботқоқланишга мойил бўлган ерларнинг барчасида коллектор-зовур тармоқлари барпо этиш, суғориш тармоқларини филтрацияга қарши тўшамалар билан таъминлаш, экинларни парвариши бўйича жадал технологияларни қўллаш, суғориш тизимларидан фойдаланишни яхшилаш талаб этилади. 19 Қишлоқ хўжалигининг ўсиб бораѐтган сувга бўлган эҳтиѐжини тўлиқ таъминлаш мақсадида республикамизда қудратли сув хўжалик мажмуаси барпо этилган: умумий сув сарфи 2500 м 3 /сек. бўлган 75 та йирик канал, умумий ҳажми 17,8 км 3 (фойдали ҳажми 14,6 км 3 ) бўлган 52 та сув омборлари, 32,4 минг км хўжаликлараро каналлар (шундан 9,4 минг км. га бетон тўшама ѐтқизилган), 176,4 минг км хўжалик (шу жумладан 133,6 минг км тупроқ ўзанли, 37 минг км бетон тўшамали, 25 минг км бетон новли, 3,7 минг км ѐпиқ қувурли) суғориштармоқлари, 31 минг км хўжаликлараро ва 106,3 минг км (67,1 минг км очиқ ва39,2 минг км ѐпиқ) хўжалик коллектор-зовур тармоқлари ишлатилиб келинмоқда. 3мингта суғориш қудуқлари, 4800 дан ортиқ вертикал зовур қудуқлари, 24,6 мингданортиқ кузатув қудуқлари фаолият кўрсатмоқда. Экин майдонларининг 2,3 млн.гектари (53 фоизи) насос станциялари ѐрдамида суғорилади. Шу ўринда ўтмишга назар ташласак. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигида сўнгги 90 йил давомидасуғориладиган ерлар майдони 2,4 маротаба кўпайди (1914 йилда 1.809,5 минг габўлса, 2000 йилда 4.295 минг га). Республика аҳолиси сонининг ўсиш суръатларисуғориладиган ерларни кенгайтириш суръатларидан ўсиб кетиши натижасида аҳоли жонбошига тўғри келадиган суғориладиган ҳайдалма ер майдони йилдан йилгакамайиб, 0,35 гектардан 0,17 гектарга тушди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Орол денгизи фожеаси инсоният оламидаги энг йирик экологик ва гуманитар фалокатлардан бири ҳисобланади. 1960 йилларгача ўрта Осиѐ минтақасида сувдан фойдаланиш фожиаси Орол денгизи сув мувозанатига ва унингсифатига ўз таъсирини кўрсата олгани йўқ эди. Аммо минтақада Мирзачўл, Марказий Фарғона (Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон), Қарши ва Жиззах чўлларининг ўзлаштирилиши, Қорақалпоғистон ва Бухоро вилоятларида суғоришмайдонларининг кенгайтирилиши, Катта Қорақум (Туркманистон) каналининг ишгатуширилиши ҳамда кўп сув талаб экинларни (ғўза, шоли) етиштиришмайдонларининг кенгайтирилиши, шулар билан бир қаторда халқ хўжалигининг бошқатармоқларида сувдан фойдаланишни ўсиши Орол денгизига тушадиган сувни кескинкамайишига ва сув сифатининг жуда ѐмонлашувига олиб келди. Яъни,Орол денгизи хавзасида 1960 йиллгача жами суғориладиган экин майдони (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон) кўлами 5 млн гектарни ташкил этган бўлса, Ўрта Осиѐ давлатлари экин майдонларини пахта етиштирувчи ―плантацияга айлантирилишиши режаси‖ асосида минтақада 1980 йилга келиб, бу кўрсаткич 8 млн гектарга етказилди[1.7; 1.17; 3.16]. Сув – Ер шарида энг кўп тарқалган ажойиб минералдир. Унинг ажойиблиги шундаки, у хилма-хил ҳаѐт шаклларининг ривожланиши ҳамда усиши учун қулай таъсир 20 кўрсатади, сув оқимлари сайѐрамиз ер юзасини ўзгартиради. Ер шарининг сувга бойлиги унинг ўзига хос космик хусусияти бўлиб, Ерга мураккаб ва бой табиат вужудга келиши ҳамда ривожланишининг зарурий шартидир. Табиатдаги деярли барча жараѐнларда сув иштирок этади. Энг муҳими шундаки, тирик моддаларнинг пайдо бўлиши мавжудлиги ва ривожланиши сув билан боғлиқ. Сув Ернинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Сув – ҳаѐт манбаидир. Оламда бу минерални ўрнини босадиган бошқа модда йўқ. Сувни бошқа модда билан алмаштириб бўлмайди. Ерда сув жуда кўп. Улар Океан ва Денгиз сувлар ва қуруқликдаги сувларга бўлинади. Ўзбекистон гидрологик жиҳатдан ўзига хос бир ўлкадир. Ўзбекистон материкнинг узоқ ички қисмидаги берк хавза бўлганидан ички сувларининг режими ва хусусияти тамомила бошқача. Кичик дарѐ ва сойларитекисликка чиқиши биланоқ жуда секин оқа бошлайди, кўп буғланади, ѐйилиб оқиб ботқоқликларга айланади ѐки сон-саноқсиз суғорув каналларига, ариқ-анхорларга бўлиниб кетади. Масалан, Оқбўра, Шохимардон, Исфайрамсой, Сўх, Исфара, Қашқадарѐ шулар жумласидандир. Ўзбекистоннинг энг катта дарѐлари Амударѐ ва Сирдарѐ бўлиб, Орол денгизига қуйилади. Лекин кейинги йилларда Амударѐ ва Сирдарѐ сувлари суғоришга жуда кўплаб сарфланиши сабабли улар Оролга жуда кам сув келтирмоқда. Ўзбекистон дарѐ тармоқларининг зичлиги худуд бўйича бир хил эмас. Текислик қисмида дарѐлар жуда сийрак бўлиб, ҳар кв.км майдонга дарѐнинг 20 м узунликдаги қисми тўғри келади. Аксинча тоғ ва адирларда дарѐлар тармоғи зич. Бунга асосий сабаб, тоғларда текисликдагига нисбатан ѐғинлар кўп тушади, ҳарорат паст бўлади, буғланиш ва шимилиш кам бўлади. Натижада ѐғиннинг кўп қисми дарѐ оқимига айланади. Ўзбекистоннинг тоғ дарѐлари тор ўзанда тез, шиддат билан оқади. Улар асосан тагини ювиб. шаршара ва остоналар ҳосил қилади, кема қатнашга яроқсиз, лекин гидроэнергияга бой. Текисликка чиққач, дарѐлар кенг водийда тармоқланиб, илонизи ҳосил қилиб, секин оқади, кўпроқ қирғоқларни емиради. Бу дарѐлар кема қатнови учун қулайдир. Ўзбекистон дарѐлари тўйиниш жаҳатидан бир хил эмас. Республикамиздаги Амударѐ, Зарафшон, Исфайрамсой, Сўх, Исфара каби дарѐларнинг бош қисми 4500 м дан баланд тоғлардаги музликлар ва доимий қорларнинг эришидан тўйинади. Натижада уларнинг суви июн-август ойларида кўпайиб, йиллик оқим миқдорининг 30-38% ни ташкил этади. Чунки бу ойларда хаво ҳароратининг кўтарилиши туфайли муз ва қорлар тез эрийди. Дарѐ сувининг энг камайган даври қиш ойларига тўғри келади. 21 Ўзбекистоннинг 3400 м баландликдан бошланувчи Сирдарѐ, Норин, Қорадарѐ, Чирчиқ, Сурхандарѐ каби дарѐлар қор ва муз сувларидан тўйинади. Бу дарѐларда сув май- июн ойларида жуда кўпайиб кетади ва йиллик оқимнинг 30-40% ни ўтказади. Сувниниг камайиши декабр-феврал ойларига тўғри келади. Ўзбекистонда Қашқадарѐ, Ғузордарѐ, Сангзор, Охангарон, Ғовасой каби дарѐлар баландлиги 3400 м дан ортмайдиган тоғлардан бошланади. Бу дарѐларнинг суви эртароқ яъни апрел-май ойларида, қорларнинг эриши натижасида кўпаяди ва йиллик оқимнинг 60% и шу ойларга тўғри келади. Ерда дарѐлар суви камаяди. Республикамизнинг 2000 м дан паст тоғларидан бошланувчи Зомин сув, Шеработ дарѐ, Турсун дарѐ каби дарѐлари кўплаб сойлар, қор, ѐмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Шу сабабли бу дарѐларнинг суви баҳорда апрел-май ойларида жуда кўпаяди ва йиллик оқимларнинг 80% ини ташкил этади. Аксинча, ѐзнинг иккинчи ярмида дарѐлар суви жуда камайиб баъзан сойларнинг суви қуриб қолади. Ўзбекистон дарѐлари тоғли қисмида шиддат билан оқиш сабабли уларнинг кўп қисми музламайди. Фақат нишаб кам бўлган кенг водийларигина қисман ѐппасига музлаши мумкин. Текислик қисмидаги дарѐлар эса бир-икки ой музлайди, лекин Республиканинг жанубий қисмидаги дарѐлар музламайди. Амударѐ – Амударѐни қадимги грек ва римликлар Окус ѐки Оксус, Араблар Жайхун, Ерли халқлар дастлаб Панж, сўнгра Омул деб атаганлар. Амударѐ номи хозирги Чоржўй ўрнида бўлган қадимги Омул шаҳри номидан келиб чиққан. Амударѐ Ўзбекистоннинг энг серсув дарѐси. Унинг узунлиги Вахжир-Вохангдарѐ билан бирга 2540 км. Ганж дарѐсидан ҳисобланганда 2394 км, дарѐнинг фақат тоғли қисмидаги ҳавзасининг майдони 227300 кв.км бўлиб, у типик тоғ дарсидир. Амударѐ Афғонистон территориясидаги Хиндиқуш тоғларининг шимолий ѐнбағрида жойлашган Вревский музлигидан бошланади. Вревскиймузлиги 4900 м баландликдадир. Амударѐнинг бош қисми Вахжир, сўнгра Вохангдарѐ деб аталади ва Помир тоғларидаги катта кўлдан чиқиб келадиган Помир дарѐси билан қўшилиб Панж номини олади. Панжга ўнг томондан Ғунт, Бартанг, Язғулан, Ванч ва Қилизсув ирмоқлари келиб қўшилади. Оҳирида унга энг йирик ҳамда серсув Вахш дарѐси қўшилгандан сўнг, Амударѐ номини олади. Амударѐнинг бу қисмида яна бир неча ирмоқлари бор: чапдан Қундуздарѐ, ўнгдан Кофирнихон, Сурхондарѐ ва Шерободдарѐ қўшилади. Текислик қисмида дарѐ то Орол денгизига бориб қуюлгунча 1500 км узунликдаги чўлда унга битта ҳам ирмоқ қўшилмайди. Бу қисмида дарѐ суви буғланиб, ерга шимилиб, суғоришга сарф бўлиб, тоборо камайиб боради. 22 Сирдарѐ – қадимги греклар Яксорт, араблар Сойхун деб атаганлар.Сирдарѐ Ўзбекистоннинг энг катта дарѐларидан бўлиб, узунлиги жихатидан биринчи ўринда туради. Унинг узунлиги Норин ва Қорадарѐ қўшилган жойдан ҳисобланганда 2206 км, Норин дарѐси билан биргаликда эса 2982 км га тенг. Сирдарѐнинг хавзаси 463 000 кв.км. тоғли қисмидаги хавзасининг майдони 223000 км.кв га тенг. Сирдарѐнинг бош қисми Норин дарѐси Марказий Тияншан тоғларидан бошланиб, Оқшироқ ва Терской Олотовидаги қор ва музликлардан сув олади. Қорадарѐ Фарғона тизмасининг жанубий-ғарбир ва Олой тизмасининг шимолий-шарқий ѐнбағирларидаги қор ва музликларидан бошланади. Фарғона водийсида илгари ирмоқлари кўп эди, ҳозирги кунга келиб улар Сирдарѐга етиб келмай, йўлда тугап қолади. Унга ўнгдан Чотқол ва Қурама тоғларидан – Поччаота, Косонсой, Ғовасой, Чодаксой, чап томондан Олой ва Туркистон тоғларидан Исфайрамсой, Шохимардон, Сух, Исфара, Хўжабоқирғон ва Оқсув каби ирмоқлари кели қўшилган. Дарѐ текисликка чиққандан кейин ҳам шағал балан қирғоқлар орасидан оқади, бу жараѐндан унга ўнгдан Рҳангарон, Чирчиқ, Калас ва Арис дарѐлари келиб қуйилади. Умуман Арис дарѐси Сирдарѐнинг энг сўнги ирмоғидир. Сирдарѐ шу ердан то Орол денгизига қуйилгунча унга ҳеч бир бошқа дарѐ қўшилмайди [1.16; 3.36]. Зарафшон – машҳур грек географи Страбон Зарафшонни Политамет деб юритган. Зарафшон дарѐси Туркистон билан Зарафшон тизма тоғлари орасида 2775 м баландда бўлган Кўксув тоғ узелидаги ғоят катта Зарафшон музлигидан Мастчоҳ дарѐси номи билан бошланади. Узунлиги 740 км ва хавзасининг майдони 42 000 кв.км. дарѐнинг Панжакентгача бўлган қисми Тожикистонга қарайди. Панжакентдан сўнг Ўзбекистон териториясига ўтади. Мастгоҳ дарѐсига Фандарѐ келиб қўшилгандан кейин у Зарафшон номини олади. Зарафшон илгари Амударѐга 20 км етмасдан Сандиқли чўлли қумларида шимилиб кетар эди. Хозирда унинг суви кўплаб суғоришга сарфланиши сабабли у ерларга етиб бормаяпти. Зарафшон муз-қорларининг эришидан тўйиниб, тўлин сув даври июн-августга, энг кам сув даври эса, қишга тўғри келади. Дарѐнинг ўртача сув сарфи Ровот хожи тўғонида секундига 165 куб.м, энг кўп сув сарфи секундига 930 куб. м, энг кам сув сарфи секундига 24 куб. м Зарафшон дарѐси ўртача йиллик оқимининг 55 % июл-сентябр ойларига тўғри келади ва бу даврда у жуда лойқа бўлиб оқади. Зарафшон тоғли қисмида тез оққанлигидан, музламайди. Текисликларда қиш совуқ келганда 76 кунгача, илиқ келганда эса 2-3 кун музлаши мумкин. 23 Чирчиқ – Сирдарѐнинг энг серсув ўнг ирмоғидир. У Ғарбий Тяншан тизмаларидан бошланувчи Чотқол ва Пском дарѐларининг чорвоқ ботиғида қўшилишдан вужудга келади. Чирчиқ дарѐсининг узунлиги 397 км. Чирчиқ қор ва музлик сувларидан тўйинади. Шу сабабли унинг тўлин сув даври март-июн 53% ойларига, энг кам сув даври эса декабр-феврал ойларига тўғри келади. Дарѐнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи хужакент ѐнида секундига 224 куб. М, энг кўп бахорда секундига 2100 куб м, энг ками қишда секундига 22 куб м. Қашқадарѐ – Зарафшон ва Хисор тоғларининг ғарбий тармоқларидан бошланиб, асосан, қор ва музлик сувларидан тўйинади. Қашқадарѐнинг сув йиғадиган хавзаси Зарафшон ва Сурхандарѐ хавзаларидан кичик бўлиб, ундан анча пастдир. Шунга кўра суви ҳам уларникидан 2,5-3,5 марта кам. Дарѐнинг узунлиги 375 км Қашқадарѐ қор сувларидан тўйиниши сабабли энг кўп сув сарфи май ойига энг кам сув сарфи эса октябр-декабр ойларига тўғри келади. Қашқадарѐнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи Варганза қишлоғи ѐнида секундига 546 куб. м, ни ташкил этади. Унинг 58,3% и март-июн ойларига тўғри келади. Сурхондарѐ – Хисор тоғ тизмаси ғарбий қисмининг жанубий ѐнбағридан бошланувчи Тўпалондарѐ билан Қоратоғдарѐнинг қўшилишидан вужудга келади. Сўнгра 196 км масофада оқиб Амударѐга келиб қуйилади. Сурхондарѐ асосан қор ва музлик сувларидан тўйинади. Шу сабабли унинг тўлин сув даври март-июн ойларига тўғри келади. Бу даврда йиллик дарѐ сувининг 65.2 % оқиб ўтади., энг кам сув сарфи сентябр- октябр ойларига тўғри келади. Сурхондарѐнинг ўртача сув сарфи 70.2 22 куб м.ни ташкил этади. Ўзбекистонда кўллар худуди бўйича нотекис тақсимланган. Уларнинг аксарияти кичик кўллар бўлиб, кўпроқ дарѐ водийлари бўйлаб жойлашган. Кўллар пайдо бўлиши жихатидан хилма-хилдир. Тоғлардаги кўллар тектоник, тўсиқ (тўғон) ва морена кўллар, текисликдагилари эса қолдиқ кўллар ѐки совуқ дренапе сувларининг тўпланишидан вужудга келади. Ўзбекистондаги тектоник йўл билан вужудга келган энг катта кўл Орол кўлидир. Орол кўли чўллар билан ўралган оқмас берк кўл бўлиб, унга фақат иккита дарѐ – Сирдарѐ ва Амударѐ қуйилади. Орол кўли қирғоқлари панжасимон, текис ва чинклардан иборат. Орол кўлининг Океан сатхидан ўртача баландлиги 52 м кўл сувининг сатхи бир меѐрда турмай, доимо ўзгариб туради. Май ойидан сентябрга қадар кўтарилади, ноябр-феврал ойларида эса камаяди. Максимал сув сатхи июлда минимал даражаси эса феврал ойидадир. Орол кўлига сув 24 қуяѐтган Сирдарѐ ва Амуларѐ сувларининг кам қуйилиши натижасида сув сатхи пасайиб кетди. Натижада Орол бўйи қумли чўллари вужудга келди. Мирзачўлдаги Арнасой, Айдаркўл, Тузкон, Денгизкўл, Самонкўл, Кунжакўл, Ахсикенткўл, Дамкўл, Сариқамиш, Зиѐкўл, Улуғшўркўл, Абиякўл, Оқкўл, Бузтовкўл ва бошқалар. Бу кўллар кичик бўлиб, улар сув юзасининг майдони бир неча юз гектардан бир неча кв.км гачадир. Ўзбекистонда сунъий сув хавзалари – сув омборлари кўп. Дарѐ сувларидан тўлиқ фойдаланишда сув омборларининг хизмати катта. Сув омборлари бекорга сарф бўлиб кетадиган милиард миллиард куб м дарѐ сувини, айниқса тошқин ва қишда оқадиган сувларни жамғаради, дарѐ сатхидан баландда бўлган ерларга сув чиқариш, мўл хосил олишни таъминлайди. Ўзбекистонда Зарафшон водийсида биринчи бўлиб Каттақўрғон сув омбори қурилди. Зарафшон дарѐсининг қуйи қисмида Қуйимозор сув омбори, Қарақум сув омбори Сирдарѐ дарѐсида, Охангарон дарѐсида Туябўғин сув омбори, Сурхондарѐ қуйи қисмида Учқизил сув омборлари қурилган.Ер ости бойликлари Ўзбекистоннинг мухим табиий бойликларидир. Республикамиз худудида уларнинг катта захиралари мавжуд. Республикамизда ер ости сувларнинг тарқалиши жойнинг деологик тузулиши, реълефи, иқлим хусусиятлари ва дарѐларга боғлиқ. Ер ости сувлари – гурунт, артезан сувларидан ва минерал сувлардан иборат. Артезан сувлари кўпинча тоза ва чучук бўлади. Гурунт сувлари ер бетига яқин жойлашган пайтда улар булоқ бўлиб оқиб чиқади ѐки қудуқ қазиб олинади. Қатламлар орасидаги сув кўпроқ ботиқларда тўпланади ва босим остида бўлганлиги сабабли отилиб чиқади. Бундай сувлар артезан сувлар дейилади. Ўзбекистонда бир қанча артезан хавзалари бўлиб, уларнинг энг мухимлари Фарғона, Зарафшон, Қашқадарѐ, Сурхондарѐ водийларида, Мирзачўл – Тошкент ботиғида, Қизилқум ва Қарши чўлларида жойлашган. Ўзбекистонда минераллашган шифобахш сувлар мавжуд. Республикамизда 60 дан ортиқ минерал сув манбаи аниқланди. Буларнинг энг мухимлари Тошкент, Чотқол, Фарғона, Чимѐн, Жайрихона, Олтиариқ ва бошқа минерал сувларидир. Сув бойликлари қишлоқ хўжалигини, аҳолини, саноатни сувбимлан таъминлашда, электр энергияси олишда, балиқ овлашда, рекреация мақсадларида фойдаланадиган ер усти ва ер ости сувларидан иборат. Сув бойликлари орасида дарѐларнинг аҳамияти айниқса катта. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда дарѐ сувлари билан 4.2 миллион ер суғорилмоқда. 25 Ўзбекистон дарѐлари саноат ва майиший ҳўжаликнинг сувга бўлган талабини қондиришда ҳам мухим ахамиятга эга. Чунки бирор саноат тармоғи йўқки унда сув ишлатилмасин. Республикамиз худудидаги дарѐларнинг потенциал энергия ресурслари 8.8 миллион кв тонна бўлиб, Ўрта Осиѐ дарѐлари энергия русурсларининг 13% ига тенг. Ўзбекистон дарѐларидан балиқ овлашда ва қисман сув транспорти сифатида ҳам фойдаланилади. Сўнги йилларда суғориладиган ерлар милиоратив холатининг яхшиланиши сабабли совур сувлари кўпайди, саноатдан майиший хужаликдан, транспорт корхоналаридан, чорвачилик ва фермалардан чиққан ифлос сувларнинг бир қисми дарѐларга ташланмоқда. Натижада дарѐ сувлари ифлосланиб, ундаги органик ҳаѐтга салбий таъсир этмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон сув бойликларини тоза сақлаш, уларга ташланадиган сувларни иложи борича тозалаш лозим. Суғориладиган зонадан чиқадиган ва таркибида захарли кимѐвий моддалар, яъни ҳар хил тузлар бўлган зовур сувларини дарѐларга оқизишга йўл қўймаслик керак. Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling