Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
* 100 китоб тўплами. Мевали боғ барпо этиш, 61-китоб. Агробанк-2021 12 I-БОБ. Интенсив боғдорчиликда тежамкор суғориш усулларини қўллаш §.1.1. Республиканинг мавжуд сув захиралари, уларни тежашга оид амалий ва ташкилий-технологик ѐндошувлар. -фойдаланилаѐтган сувнинг умумий микдори ўтган асрнинг 80 йилларига нисбатан йилига 64 млрд/ м З дан ўртача 51 млрд/м 3 (ўртадаги фарқ — 13 млрд. метр куб) гача камайтирилди; - истиқлолгача бўлган даврда 1 гектар суғориладиган майдонга 10-11 минг метр куб сув ишлатилган бўлса, бугун бу кўрсаткич 6-7 минг метр кубни, хаттоки баъзи худудларимизда 3-4 минг метр кубни ташкил этмоқда; - жами суғориладиган 4,3 млн. гектар майдонни сув билан таъминлашда180 минг км узунликдаги суғориш тармоқлари, 160 минг дона сув хўжалиги иншоотлари, шу жумладан: - 800 дан ортиқ йирик гидротехник иншоотлар, умумий ҳажми 19,2 млрд/м З бўлган 55 та сув омборлари, йиллик электр энергиясининг умумий сарфи 8,2 млрд. кВт қувватга тенг 1614 та насос станциялари, 4124 та тик суғориш қудуқлари фаолият кўрсатмоқда; - ўтган асрнинг 80-90-йилларида 4,0 млн. гектар умумий суғориладиган ерлардан 2,0 млн.гектари (50 фоизи) да пахта етиштирилган бўлса, хозирда бу кўрсаткич бор-йўғи 1,2 млн.гектарни ѐки жами суғориладиган майдонларнинг 30 фоизини ташкил этади; -шоли майдонлари 180 минг гектардан 40 минг гектаргача камайтирилди; - суғориладиган ерларнинг аксарият катта қисмида аҳоли учун зарур бўлган бошоқли дон, мева-узум, сабзавот-полиз ва бошқа озиқ-овқат махсулотлари етиштириш йўлга қўйилди, етиштирилаѐтган махсулотларнинг бир қисми хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда; - сув ресурсларини маъмурий бошқарув тамойилидан хавзавий бошқарув тамойилига ўтказилиши, сувни самарали бошқариш ва адолатли тақсимлаш имконини берди. Ҳозирда 13 та ирригация тизимлари хавза бошқармалари, 63 та ирригация тизимлари ва магистрал каналлари бошқармалари фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликлари ўртасида сув муносабатларини тартибга солувчи 1503 та Сув истеъмолчилари уюшмалари ташкил этилди. Қишлoқ xўжaлик ишлaб чиқaриш сoҳaсидa замонавий энг муҳим муaммo ижтимoий-иқтисoдий вa зит бaрқaрoрлиги oмили сифaтидa oзиқ-oвқaт xaвфсизлиги ҳудудий aсoслaрини тaшкил этaди. Oрoл денгизи ҳaвзaсидa (ОДХ), умуман Ўзбекистoн Республикaси худудининг текислик қисми вa қўшни Мaркaзий Oсиѐ дaвлaтлaри, хусусан 13 ўсимлик, чoрвaчилик маҳсулотларини ишлаб чикариш вa қишлoқ xўжaлиги бoшқa сoҳaлaрдa ишлaб чиқaриш сунъий суғoришга aсoсланган. Қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaрини ишлaб чиқaришни тaкoмиллaштириш aлoҳидa aҳaмиятгa эгa. Демoгрaфик тенденциялaрни ривoжлaнтириш, сув-ер ресурслaридaн кенг фoйдaлaниш 20-aсрнинг иккинчи ярмидa минтaқaдa жoйлaшгaн сув ресурслaри имкониятларни ҳисoбга олмаганда катта массивларни тез суръатларда ўзлаштиришга йўл қўйилган номутаносиблик давом эттирилган: - мутлaқo сезилaрли суръатларда aҳoли сонини ўсиши; - дaрѐнинг сув сифaтини ѐмoнлaшиши ва такчиллигини ошиши; - баркарор вaқт вa мaкoнда экологик-мелиоратив ҳолатини бузилиши; - теxник, дoн, сaбзaвoт, пoлиз мaҳсулoтлaри вa мевaли экинлaр маҳаллийлаштирилган синфлaр ҳoсилдoрлигини кaмaйиши; - ердан фойдаланиш ва ер эгaлигининг янги шaкллaрини шaкллaнтиришдa ижтимoий-иқтисoдий вaзиятларни ўзгaриши. Oрoл денгизи ҳaвзaсининг юқoри қисмлaридa жoйлaшгaн дaвлaтлaрнинг сув oмбoрлaридан фойдаланиш билан биргаликда кўп йиллик назорат қилиниши, ОДХда ер усти сув ресурслaрини бататом тугатилиши, энергетик ҳoлaтидa нaфaқaт турли чуқурликдaги вa дaвoмийлиги сув кам йилларида, хатто ўртача сер сув йилларида сув тaнқислиги дaврлaрини пaйдo бўлишигa oлиб келди. Сув таъминотининг масалалари бундай шароитда, мавжуд бўлган сув ресрусларидан фойдаланишни йўлга қўйиш, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида бу масала энг устивор йўналишлардан биридир. Шу билан бир қаторда мавжуд сув ресурсларини сув танқисилиги ва сувга бўлган талабни ортиши, ер устки сувларини сифатини ўзгариши сув истеъмолчилари орасида рақобатдошликга олиб келиши, шунингдек регионал ва регионаларо конфликтларни келиб чиқиши, бу эса ўз вақтида иқтисодий ва ижтимоий оқибатларга сабаб бўлади. Мавжуд бўлган шароитда аграр сектори ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида барқарор ривожланишда лимитланган омиллардан бири, бу хавфсиз озиқ овқаттаъминоти режасини тузишдаги худудни сув таъминоти бўйича даражаси ҳисобланади. Бу тенденцияларнинг сезиларли оқибатлари Ўзбекистоннинг текислик қисмидаги ҳавза қисмида кузатилиб, бу ерда асосан 40 йил давомида суғорма деҳқончиликда доимий сув танқислиги сақланган. Дарѐ сувларининг етишмаслиги сабабли Мирзачўл, Жиззах, Қарши ва Шеробод, Қуйи Амударьѐ дашт ва чўлларида экилаѐтган экинларга суғориш учун сув режимига риоя қилинмаган. Шўрланган ерларда шўрни кетказиш учун суғориш, тупроқ кесмасидаги илдиз мавжуд ерларни туз режимини оптималлаштириш ѐки шунга ўхшаш асосий 14 агромелиоратив тадбирлар етарли меъѐрдаги сув билан амалга оширилмаган. Ўзбекистонда асосийқимматга эга ерлар бу суғорма ерлар бўлиб, уларнинг бутун майдони 4280,6 га ни ташкил қилади. Бу ерларнинг унумдорлик қобилияти асосий иқтисодий ресрусни ташкил қилади. Умумий майдоннинг 16% ташкил қилувчи суғорма ерлар, бутун қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 90% етказиб берувчи омил ҳисобланади. Демак, мавжуд бўлган сув ресруслардан фойдаланиш даражасини ошириш, яъни ер ости, коллектор дренаж ва оқова сувлардан, шу билан бир қаторда келиб чиқиши ва сифати турлича бўлган алоҳида худуд ѐки республика туманларидаги сув ресрусларидан фойдаланишни ташкилий технологик тадбирларни ишлаб чиқиш илмий ва амалий аҳамиятга эга. Маданий экинларни суғориб етиштириш агротехниканинг энг муҳим тадбирларига айланган. Минтақамизда суғоришнинг ананавий усули – тартиб билан экилган экинларни жўяклар бўйича таралган сув билан суғоришдан иборат. Бу усул дехқонларга яна узоқ хизмат қилади. Лекин бу усулнинг камчиликлари ҳам маълум. Жўякнинг юқори қисми узоқ вақт сув ичади, қуйи қисми – қисқа. Турли жўяклардаги сув жўяк оҳирига баробар етиб бормайди, барча жўяклар охиригача сув ичиши учун бошқаларидаги сув оқавага кетади. Сувнинг умумий сарфи катта бўлиб, тежамкорлик талабларини қаноатлантирмайди. Сув қўйиш оғир меҳнат бўлиб, меҳнат кучи талаб қилади. Органик модда камайиб кетган пахта даларида ҳар бир суғоришдан кейин қатқалоқни йўқотиш учун культивацияга зарурат вужудга келади. Интенсив суғориш ерости сувлар сатҳини кўтариб, далаларни шўрланишига олиб келади. Шўр ювиш эса янада оғир амалдан иборат бўлиб, катта миқдордаги сувни исроф бўлишига олиб келади. Техник тарзда томчилаб суғориш усули бир қатор афзалликларга эга бўлиб, келажакда жўяклар бўйича суғоришни ўрнини босиши мумкин. Бу тизим қўлланилганида жўяк тортиш заруратининг ўзи йўқолади, экин тартиб билан экилиб, уларни орасига томчилаб суғориш қувури ѐтқизилади, икки қатор экинга бир қувур етарли. Қовоқ, қовун- тарвуз, бодринг каби экинларга, боғ ва узумзорларга томчилаш сув қувурлари айниқса кам керак бўлади. Тизим сувни бевосита илдиз тизимига етказиб бергани учун, сув жўяклардан суғориш усулига нисбатан 2-5 мартагача тежалади, ер ости сувларини сатҳини кўтарилиши рўй бермайди, ернинг шўрланиши кузатилмайди. Сарфланган сув юқори самарадорлик билан ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади. Томчилаб берилган сув ер сиртида қолмай, тупроққа сингиб кетгани учун, қатқалоқ ҳосил бўлиши кузатилмайди, демак чопиққа, культивацияга зарурат йўқолади. Шу билан бегона ўтларни униб чиқиши ҳам камаяди. Бунинг боиси шундаки, ўтларнинг уруғлари тупроқ ҳажмида бўлади, ҳар культивация пайтида уларнинг бир қисми ер сиртига яқинлашиб, намлик ва 15 ѐруғлик таъсирида уна бошлайди. Сув билан уруғлар етиб келмаслиги учун суғориш тизимининг бошида фильтр қўйилади. Экин орасида оз миқдордаги ўтларни ўсиши эса ҳосилга зарар етказмайди. Томчилаб суғориш тизимида сувда эритилган озуқа, биологик ва кимѐвий воситаларни бевосита сув билан бирга экин илдизларига етказиб бериш имконияти вужудга келади. Бу эса озиқлантиришни самарадорлиги ва тежамкорлигини оширади, Суғоришнинг анъанавий услубида тупроқнинг намлик тутиши катта тафовутга эга, чунки суғориш оралиғи узоқ давом этса, бир марта суғоришда жуда кўп миқдордаги сувдан фойдаланилади. Ўсимликлар бир сафар тупроқда намликнинг етишмаслиги сабабли, кейинги сафар ортиқ даражада намланиш сабабли кучли стрессга дучор бўлади.Томчилатиб суғориш тизимлари сувни кам миқдорларда ва қисқа оралиқларда етказиб бериш имконига эга. Натижада тупроқ намлигининг нисбий бир хиллигига эришилади. Агар суғориш тез-тез ўтказилса, тупроқ намлиги билинар-билинмас тебранишга эга бўлади, чунки бунда ўсимлик эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда сувдан аниқ миқдорларда ва жадвал асосида фойдаланиш имкони бўлади. Бу эса сувнинг тежалишидан ташқари экиннинг ўсишини, ҳосилдорлигини ва ҳосил сифатини кучайтиради. Шундай қилиб, томчилаб суғориш тизими дастлабки харажат ва меҳнатни талаб қилсада, сўнгра ҳосилдорликни кескин оширишга ва меҳнатни тежашга хизмат қилади. Кўп ҳолда суғоришни амалга ошириш учун сув насосини ѐқиш ва ўчириш етарли бўлади. Ўрта Осиѐ минтақасида тоғларнинг мавжудлиги, уларда Амударѐ ва Сирдарѐ каби серсув дарѐларни шаклланиши табиатнинг буюк неъматидир. Дарѐларнинг сув ресурсларига асосланган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 32 млн. ахолини боқишга ҳам, экспортга ҳам махсулот етказиб бермоқда. Лекин ѐтиб есанг тоғ ҳам чидамас экан, сув етишмаслиги туфайли Орол денгизи саѐзлашиб, уч қисмга ажралиб кетди, улардан бири – Катта Орол бутунлай қуришга ҳам улгурди. Экин далаларининг бир қисми ҳам сув етишмовчилиги туфайли экилмай қолмоқда. Шундай шароитда далада сувни тежаш учун бирон чора кўрмаган дехқон ариқда сув етишмаслигидан нолишга хақлими? Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling