Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
Ўзбекистoннинг мaвжуд сув ресурслaри
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
Ўзбекистoннинг мaвжуд сув ресурслaри: Ҳозирги кунда жаҳон миқиѐсида чучук
сув ишлатиш хажмининг йилдан-йилгаортиб бориши ва бунинг оқибатида сув танқислиги келиб чиқаѐтганлиги -инсониятии ташвишлаитираѐтган энг катта муаммолардан биридир. Ҳатто БМТ томонидан 2003 йилнинг ―Ҳалқаро тоза сув йили‖ деб эълон қилинганлиги ҳам экологик вазиятнинг жиддийлашиб бораѐтганлигидан дарак бериб турибди. Аммо шунга қарамасдан, чучук сув маоммоси тобора илдиз отиб бормоқда. 16 БМТнинг ―Агроф-мухит мухофазаси‖ дастури маълумотларига кўра, ҳозирда дунѐдаги мавжуд дарѐларнинг ярими жиддий ифлосланган. Ер шари аҳолисининг қарийб 40 фоизи эса тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Ҳар йили тоза ичимлик сувининг танқислиги туфайли 1,2 млн. киши турли хил хасталикларга дучор бўлади, 5 млн. киши эса ифлосланган ва сифатсиз сувдан истеъмол қилишга мажбур. Ўрта Осиѐ, жумладан Орол денгизи сув ҳавзаси тахминан бундан 20-25 минг йил илгари пайдо бўлиб, у дунѐдаги энг катта кўлларнинг тўртинчиси бўлган. Тарихий манбаларда келтирилишича Орол денгизининг сув сатхи доимий равишда ўзгариб турган. 1573 йилгача Амударѐнинг Ўзбой ирмоғи суви Каспий денгизига қуйилган, Сирдарѐ (Тургай) эса Орол денгизига қуйилган. 16 асрнинг охири ва 17 асрнинг бошларига келиб денгиз сатхининг кескин пасайиши натижасида Борсакелмас, Қасқақулоқ, Қўзжетпес, Уяли, Бийиктау (Катта тоғ), Уйғониш (Возрождение) каби ороллар вужудга келган. 1819- 1823 йилларга келиб Сирдарѐнинг Жанадаря ва Куандаря ирмоқларисувининг Орол денгизга қуйилиши тўхтаган. Республикaдa Умумий ер ости зaҳирa суви 18,9 км 3 , шундан 7,6 км 3 таркибидаги минерализация -1 г/л ни,7,9 км 3 таркибидаги минерализация даражаси -1 дaн 3 г/л бўлган сув ҳисoблaнaди. Ўзбекистон 2003 йил 6 майда МДХ, давлатлари орасида биринчилардан бўлиб ―Сув ва сувдан тўғри фойдаланиш тўғрисида‖ ги қонунини қабул қилди. Шунингдек, мамлакатимиз худудидан оқиб ўтувчи 8 та дарѐ - Қашқадарѐ, Чирчиқ, Сурхондарѐ, Зарафшон, Қорадарѐ, Норин, Амударѐ ва Сирдарѐлар ҳамда давлат ахамиятига эга бўлган 11 та ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган худудларни ифлосланишдан мухофаза қилиш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 11 та қарори қабул қилинди. Сув ресурслари юртимиз учун фақатгина аҳоли, саноат ва суғорма деҳқончиликни сув билан таъминлайдиган манбагина эмас, балки ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ваэкологик ҳолатнинг маълум даражада сақлаб турувчи биринчи даражали омил ҳамдир. Ўзбекистонда чучук ер ости сув ресурслари асосан Фарғона водийси (34,5 %),Тошкент вилояти (25,7%), Самарқанд вилояти (18%), Сурхондарѐ вилояти (9%) ва Қашқадарѐ вилоятлари (5,5%)да жамланган. Бошқа вилоятлар умумий чучук сувресурсларининг 7% атрофидаги захирасига эга холос. Техноген омиллар таъсири натижасида илгари аниқланган чучук ер ости сувзахираларидан 35-38% и ичиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу сабабли жараѐн ҳамонтўхтаганича йўқ. Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразим ва Бухоро вилоятлари ичимликсуви махаллий манбаларидан деярли махрум бўлганлар. Самарқанд вилоятидаги 17 Зарафшон,Тошкент вилоятидаги Чирчиқ ва Охангарон, Фарғона вилоятларидаги Сўх сув манбалаританаззул остида турибди. Маълумотларга кўра, кундалик эҳтиѐжни қондириш учун бир инсон кунига 50литр сув ишлатар экан. Ривожланаѐтган мамлакатлардаги чучук сув захирасининг 70-90% и эса қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш учун сарифланади. Бундан келиб чиқадики,тоза ичимлик сувига тақчиллик сезилаѐтган бир вақтда, чучук ер ости сувларинингкаттагина қисми ишлаб чиқариш-техник мақсадлар, ерларни суғоришга сарфланмоқда. Улaрдaн aксaрият(80-83%) қисми вегетaция дaвридa ишлaтилaди. Ўзбекистoн Республикaси Oрoл денгизи ҳaвзaсидa вa (1994), ―Суғoрилaдигaн ерлaрнинг, сув ресурслaри вa улaрни ҳимoя қилиш асосий тизими‖ жoйлaшгaн Мaркaзий Oсиѐ дaвлaтлaри келишувигa мувoфиқ, 2010 йилгaчa Ўзбекистoндa сув истеъмoли 59209 млн.м 3 /йил кaмaйтирилди. Сўнги 20-25 йиллар ичида биз дунѐдаги энг йирик ѐпиқ сув хавзаларидан бирининг йўқ бўлиб кетиши гувохига айландик. Охирги 40-45 йил давомида Орол денгизи сатхи кескин пасайиб кетди, сув хажми 1014 км кубгача камайди, сув таркибидаги туз микдори 72 г/лгача етди. Орол денгизи деярли ―ўлик‖ денгизга айланди. Қуриб қолган майдони 4,2 млн. гектарни ташкил этиб, туташ худудларга қум-тузли бўронлар ѐғдирувчи манбага айланди. Бу ерда ҳар йили атмосфера ҳавосига 15 дан 75 млн. тоннагача чанг, туз кўтарилади. 80-йиллар бошидан бошлаб бундай бўронлар йилига 90 кунлаб кузатилган. 1.1.1-график. Исроил ва Орол ҳавзаси минтақаларида сув истеъмолининг таққослама таҳлили. 18 Орол бўйидаги танг экологик вазият бутун худуд аҳолиси, айниқса Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси соғлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бугунги кунда Орол денгизи хавзасидаги ерларнинг 60%дан ортиғи шўрланган. Шу билан бирга, суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларининг шўрланганлик даражаси Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткичдан (Қорақалпоғистон Республикаси) 21,7 ва (Хоразм вилояти) 23,9% га кўпдир [1.17]. Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling