Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш: технологияни қўллаш орқали далада 
сув сарфи 15-20 фоизга иқтисод қилиниб, қўл меҳнати 30-40 фоизга камайишига 
эришилади. Шунингдек, далада ўқ ариқлар олишга зарурат бўлмаган ҳолда даланинг ушбу 
қисмига экин экиш имконияти яратилади, яъни ердан фойдаланиш самарадорлиги ортади. 
Эгатга плёнка тўшаб суғориш: бир гектар майдонга 63 кг плѐнка (нархи 1 кг 6,5 
минг сўм) талаб этилиб, ўртача 410 минг сўм сарфланади. Мазкур технологияни қўллаш 
орқали далада 20-25 фоиз сув сарфини иқтисод қилган ҳолда агротехник тадбирларга 
сарфланадиган ѐқилғи мойлаш махсулотлари ҳамда механизаторларга бериладиган иш 
ҳақини 2 бараварга камайтириш мумкин. Фақатгина техник экинлар етиштиришда ушбу 
усулнинг самарадорлиги кузатилади. 


38 
Субирригация усули билан суғориш: ғўза ва кузги буғдой суғорилганда суғориш 
сони 1 марта қисқариб, 800-1400 м
3
/га дарѐ суви иқтисод бўлган, тупроқ таркибидаги озиқ 
элементлар сизотгача ювилиб кетмайди, қатор орасига ишлов бериш 1 мартага қисқаради, 
ѐқилғи мойлаш матераиаллари маълум даражада иқтисод қилинади, пахтадан гектарига 
1,5-3,4 ц/га, кузги буғдойдан 5-7 ц/га қўшимча дон ҳосили олишга эришилади. 
Нанотехнология ѐки тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) га асосланган 
суғориш усули: республикамизда бу усул қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда хали 
ўрганилмаган. Илдиз тукчаларининг сатҳи мураккаб яримўтказувчан мембранадан иборат 
ва улар органик моддалар, шакар ва тузлар эритмаларига эга ҳужайралар ширасини 
ташқарига ўтказмайди, аммо ичига, ўсимлик учун зарур бўлган шундай тузлари бор тоза 
сувни ўтказади. Бу жараѐн илдиз тизимининг томирларида босимни кучайишига сабаб 
бўлади, ва юзага келтирилган босим осмотик босим деб номланади [1.35; 4.31; 4.35;]. 
Ушбу усулда сув исрофгарчилигига бутунлай барҳам берилади. Фақатгина 
транспирация ва тупроқ сиртидан маълум намликни парланиши ҳисобига, 
Эвопотранспирация натижасида намлик йўқолади. Ўсимлик учун берилаѐтган сув 
тупроқнинг 10 см қатламига махсус найчалар орқали узатилади. Дарахтнинг ѐшига қараб 
суғориш найчалари сони ўзгаради. Бу усулда 60% дан ортиқ суғориш сувларини иқтисод 
қилиш имкони мавжуд. 
Қишлоқ хўжалиги экинларнинг суғориш тартибини аниқлаш борасида ўтган 
асрнинг биринчи ярмида илмий изланишлар бошланиб, қишлоқ хўжалиги экинларини 
Ўзбекистоннинг автоморф, енгил тупроқларида 75-75-60%, ўртача тупроқларда 70-75-
60%ва 70-70-60%, оғир ва соз лойсимон тупроқлари шароитида 65-65-60% ва 70-70-60% 
(ЧДНС га нисбатан) тартибларда белгилашни тавсия этганлар. 
Деҳқончиликда жойнинг тупроқ шароитига ва ўсимликнинг талабига кўра даврлаб 
суғориш билан экинларни сув тартибини мувофиқлаштириш мумкин. Ўсимликларнинг 
ўсув даври мобайнида яхши ўсиб ривожланишига тупроқдаги намлик катта таъсир 
кўрсатади. Ўзбекистонда пахта етиштиришда мақбул тупроқ намлигини аниқлаш 
борасидаги ишлар 1930 йиллардан бошланган. 
Ўша даврлардаѐқ бир қатор тадқиқотчилар назорат ва амалий тажрибалар ўтказиб 
ўсимликларнинг турли сув тартибларини ўрганганлар. 
Суғориш тартибларини тўғри ташкил этишда илмий изланишлар олиб борган 
тадқиқотчилар Р.А.Ахмедов (1941), С.Н.Рыжов (1940,1941,1948), М.П.Меднис 
(1951,1966,1973) ва бошқа олимларнинг фикрича ғўзани ўсув даври мобайнида 
тупроқдаги намликни мақбул кўрсаткичларда ушлаб туриш лозим. Бунда ўсимликнинг ер 


39 
усти қисми ва ер ости тизимининг бақувват бўлишига имкон яратилиб, ундан юқори 
ҳосил олиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Улар ғўза экиладиган минтақаларда мақбул 
тупроқ намлиги нихол униб чиқиш давридан то мева тугиш даврига қадар тупроқнинг 
суғоришдан олдинги намлиги унинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан 70% 
ни ва пишиш даврида 60% ни ташкил этишини кузатганлар. Суғоришда ҳисобий қатлам 
чуқурлиги 0-150 см, 0-200 см гача бўлганда муттасил юқори меъѐрларда суғориш 
натижасида тупроқ зичлигини ортиши, нитрификация жараѐнини ѐмонлашиши ва илдиз 
озиқланадиган қатламдан ҳаракатчан шаклдаги озиқа моддаларини ювилиб кетиши 
натижасида ҳосилдорлик пасаяди ва сув сарфи 15-20% га кўпаяди деган хулосага 
келганлар. Дала шароитида тупроқ намлигига қараб ғўзани суғориш тартибларини 
белгилашда Ахмедов Р.А., Розов Л.П. (1936), Меднис М.П. (1953, 1956), Гилдиев С.А. 
(1959), Чурляев А.Д. (1965), Самаркина Д.М. (1968) ва бошқа кўплаб тадқиқотчилар 
томонидан тупроқ намлигининг суғориш олди йўл қўйиладиган чегараси дала нам сиғими 
(ДНС) га нисбатан 55-60% дан 70-75% гача бўлишини исботлаганлар. 1955 йилда Оқ-
қовоқ тажриба хўжалигида М.Х.Хасанов томонидан ўтказилган тажрибаларда тупроқ 
намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60% ва 70-70-60% тартибларда ғўза суғорилганда энг 
яхши натижа иккинчи тартибда (49,3 ц/га) кузатилган. 
Сувдан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи, ўғитлар самарадорлигини оширувчи, 
тупроқ унимдорлигини сақловчи, экологик безарар, мўл ва сифатли барқарор ҳосил олиш 
имконини берувчи технологияларни деҳқончиликда қўллаш хозирги, бозор ислохоти 
даврида муҳм аҳамиятга эгадир. Бундай талабларга тўла жавоб берувчи усул бу 
томчилатиб суғориш усулидир. 
Томчилатиб суғориш тизимини қўллаш Ўзбекистонда 1980 йилларда ташкил 
этилди ва уни самарадорлигини ўрганиш ишлари бошланди. 1985 йиллардан бошлаб сув 
билан кам таъминланган минтақаларда: Самарқанд, Жиззах, Наманган, Сурхондарѐ 
вилоятларида ушбу суғориш усулини илмий жиҳатдан асослаб, ишлаб чиқаришга 
тарғибот ишлари бошланди. 
Ольгаренко Г.В.ва б. (2015) ўз маълумотларида ѐмғирлатиб суғориш усулини 
қўлланилганда, суғоришнинг сифатли, бир текис бўлишини, суғориш жараѐнини юқори 
даражада автоматлаштирилганлиги, ишнинг енгиллиги ва оддийлиги, суғориш суларидан 
фойдаланиш самарадорлигини 30-35% га ортиши, етиштирилаѐтган махсулотнинг 
сифатли бўлишини таъминлашини таъкидлайдилар [1.41]. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling