Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Кўчат экиш учун майдонни тайѐрлаш


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Кўчат экиш учун майдонни тайѐрлаш.Кўчат экиш учун танланган майдон кузда 
50–60 см чуқурликда ҳайдалган бўлиши керак. 
Пакана (карлик) М-9 пайвандтагга уланган олма кўчатлари 3,5 х 2,5 м оралиқда 
экилса 1 гектарда 1142 туп, 3,5 х 3 м оралиқда экилганда эса 952 туп, нок кўчатлари 3,5 х 
2 м оралиқда экилганда 1428 туп, ўрта ўсувчи навлар 3,5 х 2,5 м оралиқда экилганда эса 
1142 туп ниҳол бўлади. 
Ярим пакана ММ-106 пайвандтагга уланган ўрта ўсувчи кўчатлардан олма 6 х 4 м 
оралиқда экилса 1 гектарда 416 туп, 6 х 5 м оралиқда экилса 333 туп, нок 5 х 3 м оралиқда 
экилса 666 туп, 5 х 4 м оралиқда экилганда эса 500 туп ниҳол бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги 
экинлари давлат реестрига киритилган пакана (карлик) М-9 пайвантагда ўстириладиган 
олма навларидан – Голд Спур, Джонаред, Кинг Девид, Рояль ред Делишес, Старк Эрлист, 
Нафис навларини экиш тавсия этилади. Бу мевали дарахтларнинг бўйи 2–3 метрни ташкил 
этади. 
Интенсив боғларда ҳосилдорликни ошириш бўйича тавсиялар.
Республикамизда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан 
мевачиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш, мева 
ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда улардан қайта ишлаш 
саноатида тайѐрланадиган маҳсулотларни кўпайтиришга, халқимизнинг мевага бўлган 
талабини тўла қондиришига қаратилиши зарур. 
Ёш боғларни парваришлаш.Мевали дарахтлар дастлабки йиллари ажратилган 
озиқланиш майдонининг ҳаммасидан фойдаланмайди, шу туфайли ѐш боғлар қатор 
ораларида 2–3 йил давомида дарахт шохлари туташгунча турли қишлок хўжалик 
экинларини етиштириш мумкин. Пахта, сабзавот, полиз ва бошқа шудгорлаб экиладиган 
эртаки ва ўртаки экинлар етиштириш тавсия қилинади. 
Ўсимликларни парваришлашда ўсимлик танаси атрофидаги тупроқ ҳар йили эрта 
баҳорда 12–15 см чуқурликда юмшатилиши керак. Ёз бўйи ниҳоллар унинг икки 
томонидан 25–30 см масофада олинган ариқлар орқали 8–10 маротаба суғорилади. 
Суғориш муддатлари қуйидагича: апрелда бир маротаба, май-июнда икки маротаба
июлда уч маротаба, август-сентябрь ойларида бир маротаба. Ҳар суғоришдан кейин 
эгатлар культиватор билан юмшатилади. 


44 
Томчилатиб суғориш системаси мавжуд бўлган боғларда барча минерал озуқаларни 
сув орқали топчилатиб бериш мақсадга мувофиқдир. Бунда ўғитни ўзлаштириш 
самарадорлиги анча юқори бўлади. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling