Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Интенсив боғларни суғориш. Ҳосил берувчи боғларда қишки яхоб (қовус) 
сувлари ноябрь ойидан март ойи охиригача 2–3 маротаба гектарига 1500–2000 м
3
ҳисобида берилади. 
1.4.1-график
*
. Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
кўрсаткичлари, минг тонна 


45 
1.4.2-график
*
: Мамлакатимизда картошка, сабзавот-полиз, мева ва узум махсулотлари 
етиштириш ҳажмлари. 
 
1.4.3-график
*
: Мамлакатимизда мева ва резавор махсулотлари етиштириш ҳажмлари. 
__________________________________________________________________________
*
-ЎзР 
https://review.uz/oz/post/ сайти. Оzbekistonda-meva-sabzavotlikni-rivojlantirish-tendenciyalari-va-
istiqbollari. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий 
тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими мустақил изланувчи Собир Хасанов


46 
Қатор ораларини суғориш учун 70–80 см узоқликда 22–24 см чуқурликда ариқ 
очилади. Сув 24–36 соат давомида ер яхши захлагунча жилдиратиб, оқизиб қўйилади. 
Вегетация даврида ер ости қатлами чуқур бўлган қумоқ бўз ерларда боғ ѐз пайтида 
гектарига 800–850 м
3
меъѐрда 4–5 маротаба, куз (сентябр, октябрь) гектарига 450–500 м
3
меъѐрда 1–2 маротаба суғорилади. Қишки нам тўплаш суви эса гектарига 1700–2000 м
3
меъѐрда бир маротаба ноябрь ойида берилади. Боғ мана шундай тартибда суғорилса, 
ўртача гектарига бир йилда 6000–6500 м
3
сув сарф бўлади. Суғориш учун ариқлар қатор 
ораларида дарахтлар қаторидан 80–90 см масофада олинади. Ариқлар оралиғи ҳам шундай 
узоқликда бўлади. 
Ер ости шағал бўлган, шунингдек, енгил қумоқ ва қумоқ тупроқли ерларда 
вегетация сувлари оддий боғларда гектарига 400–450 м
3
миқдордаги сув 8–10 маротабага 
етказилади. Шунингдек, гектарига 500–600 м
3
миқдорида 2–3 маротаба қишки яхоб суви 
берилади. Ер ости шағал бўлган ерларда минерал ўғитлар оз-оз миқдорда тез-тез 
солиниши керак. Акс ҳолда, суғориш пайтида минерал ўғитлар ювилиб, ернинг чуқур 
қатламига тушиб кетади. Бу ерларда органик минерал ўғитлар айниқса яхши самара 
беради. Улар ернинг нам сақлаш ва ҳосилдорлик хусусиятини оширади. Ўғитнинг 
таҳминий йиллик миқдори қуйидагича: гўнг гектарига 20 т, азот – 120 кг, фосфор – 50 кг, 
агар фақат минерал ўғитлар солинса: азот – 240, фосфор – 120, калий – 30 кг бўлади. 
Барча ҳолларда азот ўғити икки-уч маротаба – апрель ва июль ойларида тенг 
миқдорда, фосфор ва калий 50 фоиздан кузда ва июнь-июль ойларида солинади. 
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар 
талабини мамлакатимизда етиштирилаѐтган мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка 
маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш борасида республикамиз минтақаларининг ички 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, мева-сабзавот, узум ва картошка ишлаб чиқаришни 
кўпайтириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш, ички бозорни тўлдириш бўйича ишлаб 
чиқилган қатор лойиҳаларга мувофиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Республикада озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини янада ошириш, 
уларнинг турларини кенгайтириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш, пировардида қишлоқ 
аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш мақсадида ушбу 
қисқартирилаѐтган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда 
уларни экилиши бўйича мониторинг ўрнатилган. 


47 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling