Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Дискрет суғориш усули (импульсли суғориш)


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Дискрет суғориш усули (импульсли суғориш): 
Сув қуйишдан кейин тупроқ структурасининг ўзгариши, йирик тупроқ 
агрегатларининг емирилиши

ва тупроқ қатламларида ҳаво сиқилиши оқибатида 
тупроқнинг сув ўтказувчанлиги пасаяди.
Биринчи суғоришдан кейин сув эгатларга яна қайта юборилганида у биринчи 
сафардагига нисбатан тезроқ тарқалади. 
Бунинг натижасида инфильтрация йўқотишлари камроқ бўлади. Импульсли услуб 
сувни тежовчи суғориш услубларидан бири бўлиб юқоридаги хоссаларга асосланган
Суғориш суви бир қатор тўлқинлар билан юборилади. Импульсли суғоришда сув оқимини 
ўзгартириш учун махсус мосламалар ишлатилади. Бироқ фермерлар аҳволи ва етказмалар 
ҳолатидан келиб чиққан холда фермерга бу мосламаларни сотиб олиш, ишлатиш ва ишчи 
ҳолатида сақлаб туриш қийин. Шулардан келиб чиққан холда JIRCAS махсус мосламалар, 
турли қўшимча меҳнат сарфи ва сезиларли ортиқча вақт талаб этмайдиган импулсьли 
суғориш услубини таклиф этди. Сув 2 марта 1 кун оралатиб 100 м лик эгатга юборилади. 
Биринчи сув қуйиш (1-импульс) сув эгат бошидан 50 м масофага етганда тўхтатилади.
Иккинчи сув қуйиш биринчи қуйилган сув сингишидан тахминан 20 соат кейин 
бошланади ва сувнинг 100 м эгатни тўлиқ эгаллашигача давом этади. 
Олиб борилган тажрибаларда интенсив мевали боғларни суғориш усули, 
техникаси, меъѐри ва мавумий сув сарфлари, уларнинг мева ҳосилдорлигига таъсири 
ўрганилди. 
Барча тажриба далаларида 3 йил мобайнида олиб борилган кузатув ишлари 
натижасига кўра қуйидагилар аниқлланди. 
Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида олиб борилган 1-
тажрибамизда интенсив олма боғларини суғоришда икки хил суғориш усули, оддий 
эгатлаб ва кўндаланг тўсиқчали эгатлар қўлланилиб улар ўзаро таққосланди. Бу усулларда 
суғориш техникаси элементлари, яъни тупроқни намлик билан таъминланадиган ҳисобий 
қатламлари турли чуқурликда белгиланди. Тажрибада анаънавий эгатлаб суғоришда 
(назорат варианти) тупроқнинг 1,0 м қатлами намлик билан таъминланган ҳолда суғориш 
ишлари амалга оширилган бўлса, кўндаланг тўсиқчали эгат усулида тупроқнинг 1,0 м,
0,8 м ҳамда 0,5 м қатламини намлик билан таъминлаб суғориш ишлари ўтказилди. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling