Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Сув тежовчи суғориш усули: 

Сув тежовчи суғориш усули сувни чуқур сингишини бартараф қилиш ва 
сизот сувлари сатҳининг кўтарилишини олдини олиш учун қўлланилади; 

Сув тежовчи технологиялар одатда қўлланиладиган эгатлаб суғориш 
усулини яхшилайди ва уларни фермерлар амалда осон қўллай олишлари лозим; 

Бир неча сув тежовчи технологияларни биргаликда қўллаш суғориш суви 
сарфини камайтиришда яхши самара беради. 
Ер сиртидан суғориш, яъни эгатлар орқали сув бериш, пол олиб сув бериш ва 
бостириб суғориш, одатда суғрошнинг кам харажатли усули ҳисобланади, чунки 


59 
майдонда махсус матерал ва ускуналарга мухтожлик йўқ. Аммо бу усулнинг салбий 
томони катта миқдордаги сувнинг беҳуда сингилиб кетиши ҳисобланади. Сингишга 
йўқотилган сув сизот сувларига тушади ва натижада уларнинг сатхи кўтарилади. 
Шундай экан, сиртдан (эгатлаб) суғориш сизот сувларининг кўтарилишини 
асосийсабабларидан бири ҳисобланади ва ернинг шўрланиши ҳамда ирригация 
эрозиясини келтириб чиқаради. 
Сингишдаги йўқотишларни камайтирувчи томчилатиб суғориш ѐки ѐмғирлатиб 
суғоришсувни тежаб суғориш технологиялари ҳисобланади. Лекин бу самарали суғориш 
усуллариучун хавза, насос керак, қувурлардан катта босим остида сув етказиб беришни 
талабқилади. Яъни фермерлар бу усулни амалга ошириш учун қанчадир миқдорда 
маблағгаэга бўлишлари лозим. Фермерларниниг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга 
олганхолда, улар орасида бундай технологияларни қўллаш қийин.
Давомийлиги ва ишчихолатда сақланиши нуқтаи назаридан мавжуд сиртдан 
суғоришни яхшилаш фермерларучун анча маъқул ечим ҳисобланади.
Бу бўлимда қўшимча маблағларсиз сиртдансуғориш усулларинини яхшилаш 
ҳақида гап боради. 
Ер устидан суғоришда сингиш орқали сув исроф бўлишини камайтириш 
вазифаси: 
Асосан тупроқнинг намланиши учун керакли бўлган вақтдан кўра суғориш вақти 
кўпга чўзилганда сув беҳуда сингиши кучаяди. Эгатнинг охирига қадар сув етиб 
боришига кўп вақт кетса, ариқнинг бошланғич қисмида хаддан ташқари сувнинг сингиши 
юз беради.
Сингишга йўқотишини камайтириш учун имкон борича сувни тенг миқдорда қисқа 
вақт давомида бериш лозим, яъни калта эгатлардан фойдаланиш зарур. 
Топографик шароит, даладаги тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва сув оқимининг 
тезлиги эгатларда сув тақсимланишига таъсир қилади. Бундан ташқари даланинг сув 
сиғимидан ортиқча миқдорда сув берилиши ҳам сувнинг беҳудага сингишини келтириб 
чиқаради. 


60 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling