Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


-жадвал. Тажриба далаларида тупроқнинг ҳажм оғирлиги ва ЧДНС (амал даври


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

2.1.2-жадвал. Тажриба далаларида тупроқнинг ҳажм оғирлиги ва ЧДНС (амал даври 
бошида). 
Тажриба далалари 
Тупроқ қатлами,
см 
Ҳажм оғирлиги, 
г/см

Тупроқнинг 
чекланган дала 
нам сиғими, 
ЧДНС, % 
1-тажриба. Қибрай тумани 
0-50 
1,30 
21,7 
0-100 
1,42 
22,9 
2-тажриба. Ўрта Чирчиқ тум. 
0-50 
1,28 
20,7 
0-100 
1,35 
22,7 
3-тажриба. Сайхунобод тум. 
0-50 
1,28 
20,7 
0-100 
1,36 
22,7 
4-тажриба. Асака тумани 
0-50 
1,27 
20,4 
0-100 
1,36 
22,2 
1-тажриба даласида тупроқнинг ҳажм массаси, 0-50 см қатламда ўртача 1,30 г/см
3
га, 2-ва 3- тажриба далаларида мос равишда 1,28-1,28 г/см
3
га, 4-тажриба даласида ушбу 
қатламда ўртача 1,27 г/см
3
га тенглиги аниқланди (3.1.2-жадвал).
Тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) тажриба майдончасида 2х2 м
2
бўлган тупроқ сиртига сув қуйиш йўли билан, намликни ўзгармас катталикка келгунига 
қадар ўлчаш орқали аниқланди.
1-тажриба даласида тупроқнинг чекланган дала нам сиғими ЧДНС 0-50 см 
қатламда 21,7% ни, 0-100 см қатламда 22,9% ни ташкил этган бўлса, 2- ва 3- тажриба 
далаларида 20,7-22,7% га, 4-тажриба даласида бу кўрсаткичлар мос равишда 20,4-22,2% га 
тенг бўлганлиги аниқланди. 
2.1.2. Тажриба далаларида суғориш олди тупроқ намлиги, ЧДНС ни аниқлаш. 
Маълумки, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш меъѐрларини белгилашда 
биринчи навбатда унинг сув ушлаб туриш қобилияти, чекланган дала нам сиғимини 
билиш зарур. Чекланган дала нам сиғими шу тупроқнинг тўла нам сиғими бўлиб, уни 
100% намлик деб қабул қилинади. Бунга асосланган ҳолда дастурда белгиланган суғориш 
тартибларини белгилаш учун тупроқдаги суғоришдан олдинги намлик аниқланади. 
Бизнинг тажрибаларимизда мевали боғларни суғоришда тупроқ намлиги унинг қуруқ 
вазнига нисбатан асосан назорат вариантларида 70-70-65% ҳамда кузатув вариантларида 
75-80-70% тартибда белгиланган. Бунга асосан эса тупроқдаги 75% (ЧДНС га нисбатан) 
намликда суғориш ишларини ташкил этиш учун тупроқнинг белгиланган қатламида 


54 
ЧДНС неча % га тенг эканлигини биламиз ва уни тупроқнинг 100% намлиги деб қабул 
қиламиз. 
Масалан 1-тажриба даламизда тупроқнинг 0-50 см қатламида унинг чекланган дала 
нам сиғими 21,7% га тенг. Демак суғориш олди тупроқ намлиги 75% тартибда 
суғорилганда тупроқдаги намликни топиш учун оддий пропорция тенгламасидан 
фойдаланамиз. 
бунда: 21,7%=100% ҳамда х=75%бўлса, у ҳолда 
; (3.1.2.1) 
Худди шунингдек, тупроқнинг бошқа қатламларини намлик билан таъминлаш
суғориш меъѐрларини белгилашда ҳам айнан шу тенгликдан фойдаланамиз. Агар 75-80-
70% (ЧДНС га нисбатан) тартибда иккинчи ва учинчи суғориш ишларини амалга ошириш 
учун тупроқнинг 1,0 м қатламини 80% тартибга келганида тупроқни 100% намлик билан 
таъминлаш керак бўлса, у ҳолда юқоридаги тенглик:
га тенг бўлади
(3.1.2.2) 
Суғориш меъѐрларини белгилашда тупроқнинг ЧДНС, ҳисобий қатлам чуқурлиги 
ва ҳисобий қатлам тупроқ ҳажм оғирлиги каби катталиклар иштирокида даланинг 
суғориш меъѐрларини белгилашда академик А.Н. Костяков формуласидан фойдаланамиз. 
Бизнинг изланишларда интенсив мевали боғларни суғоришда олим ва 
мутахассисларнинг кўп йиллик илмий изланишлари натижаларига асосланган ҳолда 
тупроқнинг мақбул намланиш чуқурлигини қабул қилдик. Булар хақида 3-бобнинг 
кейинги бандларида батафсил маълумот берилган.
Республикамизнинг 
турли 
тупроқ 
иқлим 
шароитида 
олиб 
борилган 
тажрибаларимизда айнан интенсив мевали боғларнинг сув истеъмолини аниқлаш 
баробарида ушбу экинларнинг мавсумий суғориш меъѐр ва муддатларини белгилашда 
худуднинг тупроқ шароити, унинг механик таркиби, суғориш усули, суғориш техникаси 
элементларининг сув сарфи, дарахтларнинг ўсиб-ривожланиши, ирригация эрозияси 
ҳамда мева ҳосилига таъсирини ўргандик. Тупроқдаги намлик миқдорини аниқлашда 
замонавий электрон жиҳозлардан фойдаланилди. Ушбу жиҳозларни анъанавий термостат 
тарози усули бўйича тупроқ таркибидаги намлик миқдорини аниқлашга қиѐслаш учун 
албатта уларни маълум тупроқ шароитида калибровкалаш, яъни солиштириш зарур.
Электрон қурилмаларнинг кўрсаткичларини тупроқ намлиги бўйича таққослашда 
проф. Г.А.Безбородовнинг y=-0,17x+21,5 калибровка тенглигидан фойдаланамиз (2.1.2.1-
жадвал). 


55 
Юқорида келтирилган ҳисоблаш усулларини анъанавий эгатлаб суғориш, 
томчилатиб суғориш, кўндаланг тўсиқчали эгатлардан суғориш ҳамда кўчма эгилувчан 
қувурлардан фойдаланиб суғориш усулларида қўллаш мумкин.
Тажриба далаларида суғориш олди тупроқ намлигини аниқлаш бўйича олинган 
маълумотлар қуйидаги жадвалларда келтирилган. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling