Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


 Тажриба далаларида сув истеъмоли балансини аниқлаш


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

2.2. Тажриба далаларида сув истеъмоли балансини аниқлаш 
 усулларини қўллаш. 
Республикамизнинг табиий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, 
яъни деҳқончиликни асосан сунъий суғориш асосида олиб боришни тақазо этади.
Мамлакатимизда етиштирилаѐтган қишлоқ хўжалик махсулотларининг 90% и 
суғориладиган майдонлар хиссасига тўғри келади. Марказий Осиѐ давлатлари орасида 
суғориш сувидан энг кўп фойдаланадигани бу Ўзбекистон республикасидир. 
Орол денгизи хавзасида бир йилда ўртача 126 миллиард м
3
фойдаланишга 
ярайдиган сув ҳосил бўлса, шундан ўртача 60 миллиард м

(бугунги кунда бу кўрсаткич 
52-54 млрд м
3
) ни Ўзбекистон олади. Аммо сув манбааларининг камайиши сабабли сув 
тақчиллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. 
Маълумки, суғориладиган деҳқончилик митақасида оқар сувлардан унумли
самарали фойдаланиш учун экинларни суғоришни тўғри ташкил этиб, илмий асосланган 
тартибларни қўллаш, суғориш тармоқларида ва далаларда сув нобудгарчилигига қарши 
курашиш, суғориш муддатларини тўғри ташкил этиш, ҳар бир экинга уларнинг 


68 
ривожланиш фазалари бўйича тўғри келадиган сув меъѐрларини бериш муҳим аҳамиятга 
эгадир. 
Олиб борилган илмий изланишлардан маълум бўлдики, юқорида келтириб ўтилган 
бир қатор муаммоларни илмий жиҳатдан асослашда томчилатиб суғориш тизимининг 
аҳамияти жуда каттадир. 
Тажрибада ўрганилган омилларни мевали боғларнинг сув истеъмолига таъсирини 
аниқлаш мақсадида баҳорги суғориш ишларини бошлашдан олдин (ўсув даври бошида) ва 
ҳосилни йиғиштириб олгандан сўнг (ўсув даврининг охирида) тупроқнинг 1,0 м 
қатламидаги захира намлик, атмосфера ѐғинлари миқдорлари, далага берилган мавсумий 
сув миқдорлари ҳар бир тажриба даласида қайтариқ ва вариантлар бўйича ўрганилди. 
Тупроқнинг 1 м қатламини ҳисобий қатлам қилиб олиниши учун адабиѐтлар шарҳида 
келтирилган маълумотлар асос қилиб олинди. Маълумотларда келтирилишича интенсив 
олма дарахтларининг асосий илдизи тупроқнинг 60-80 см қатламида ривожланганлиги 
таъкидланган. 
Экиладиган қишлоқ хўжалик экинларининг тури ѐппасига экиладиган экинларга ва 
қаторлаб экиладиган экинларга бўлиниб, уларнинг ҳар қайсиси ўзига мос суғориш ва сув 
бериш усулларини талаб килади:
Суғориш турини ва суғорувчи техникани танлашда иқлим, тупроқ, геоморфологик, 
гидрологик, биологик, хўжалик, сув хўжалик, иктисодий ва бошқа омиллар ҳисобга 
олинади.

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling