Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғориш техникаси қуйидагиларга жавоб бериши керак
- Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш тартиби, уни белгилаш усуллари.
Бу омиллар қуйдагилардан иборат:
1. Иқлим факторлари: (майдон намланганлиги, боғланганлиги, ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамол режими). 2. Тупроқ факторлари: гранулометрик таркиби, нам сиғими, сув ўтказувчанлик, шўрланиш даражаси, тупроқ қатлами қалинлиги, эрозияга қарши тупроқ мустаҳкамлиги. 3. Геоморфологик факторлар: нишаблик, тепалик узунлиги. 4. Хўжалик факторлари: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жойлашиши ва махсуслаштириш, алмашлаб экиш. Майдонни ташкил қилиш. 5. Сув хўжалик факторлари: суғориш тизимининг сув билан таъминланганлиги, сувдан фойдаланиш коэффициенти, ЕФК, суғориш учун ишлатиладиган сувнинг минерализацияси, сифати, ҳарорати. 6. Биологик факторлар: ўсимлик баландлиги, тана тузилиши, вегетатив ўсув жараѐни, суғориш меъѐри. Суғориш техникаси қуйидагиларга жавоб бериши керак: 69 1. Талаб қилинадиган суғориш режимини минимал сув харажати билан амалга оширишга, тупроқнинг зарур намлигини яратишга. 2. Суғориш тизимининг юқори фойдали иш коэффициенти билан ишлашга. 3. Тупроқнинг чуқур қатламларига сувни бекор филътрация бўлмаслигига буғланишга ва ташлашга. 4. Юқори меҳнат унумдорлигини таъминлашга. 5. Суғоришни механизациялаш ва автоматлаштиришга. 6. Дала ишларини механизациялаштиришга халақит бермасликка. 7. Тупроқ ҳосилдорлигини оширишга тупроқнинг ғоваклик тузилишини таъминлашга. 8. Эрозиянинг бўлмаслигига. Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш тартиби, уни белгилаш усуллари. Ўсимлик учун тупроқдаги зарур сув тартиби, режими,суғориш режими, тартиби орқали яратилади. Суғориш режими деб суғориш меъѐри, вақти ва сонига айтилади. Тупроқ сув режимига ўхшаб у ҳам табиий шароитларга ва экин турига боғлиқ бўлади. Суғориш орқали яратиладиган тупроқдаги сув тартиби, табиий хўжалик шароитлари ва ўсимлик турига, иқлим,тупроқ сув физик хоссаларига, гидрогеологик шароитларига ва бошқаларга боғлиқ. Ортиқча сув берганда, дала ва тупроқдаги озиқа элементлари ювилиб кетади, суғориш суви бекорга исроф бўлади. Грунт сувлари кўтарилиб, ботқоқланиш ва шўрланишга олиб келади, сувни механик кўтаришда кўп энергия сарф бўлади ва суғориш тизимини эксплуатация килиш харажатлари ошади. Суғоришни кўзда тутганда унинг табиатга ѐмон таъсирини ҳисобга олиб, олдиндан унга қарши чоралар белгиланади. Суғоришда сув суғориш техникасига мос равишда вақтинча узлукли берилади. Ўсимликнинг сув истеъмоли вегетация даврида унинг ривожланиш фазасига боғлиқҳолда ўзгариб туради. Ҳар бир экин ўзининг хусуиятига эга. Масалан, ғўза гуллаш фазасига 10-15 % гуллашда 60-70% пишиб етилишда 20-25% сув истеъмол килади. Мутахассисларнинг эътироф этишларича мевали боғларда бу кўрсаткичлар 80-80- 75% (ЧДНС га нисбатан) бўлганда сифатли ва юқори ҳосил олиш имконини беради. Бироқ, ушбу тартибда ушлаб туриш сув танқислиги шароитида умуман қийин масала эканлиги барчамизга маълум. Шунинг учун, яъни мевали боғларнинг сувга бўлган талаби юқорилигини инобатга олган ҳолда сувтежамкор суғориш технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувоқидир. 70 Суғоришнинг умумий меъѐрини (М) юқоридаги келтирилган усуллар билан экиннинг умумий меъѐри деб вегетация даврида 1 га майдонга намлик етишмаслигини тўлдириш учун бериладиган сув микдорига, ҳажмига айтилади. Ўрта Осиѐ шароити учун М ни аниқлашда қуйидаги ифода қўлланилади. М = 10 (Е 0 – Р) К 1 ; м 3 / га (2.2.1) бу ерда, Е 0 – буғланганлик, мм. Р –ўсимликнинг вегетация давридаги ѐғиндан фойдаланиш микдори. К 1 – экиннинг биологик хусусиятларига боғлиқ коэффициенти. К 2 – майдоннинг гидрогеологик ва тупроқ мелиоратив шароитларига боғлиқ коэффициенти. Е 0 – микдори В.В.Иванов формуласи орқали аниқланади. Суғоришнинг умумий меъѐри вегетация даврида бўлак порциялар орқали, яъни суғориш меъѐри орқали берилади. Суғориш меъѐри деб, бир марта суғоришда 1 га майдонга бериладиган сув микдорига айтилади. Унинг катталиги экин турига, ривожланиш фазасига, тупроқ фаол қатламига, тупроқ хусусиятлари, иклим, гидрогеологик шароитларига, суғориш усули, тури ва техникасига боғлиқ. У куйидагича белгиланади: M = W max * W бош = A * H * (β max * β бош ) (2.2.2) бу ерда, W mак - тупроқдаги суғоришдан кейинги максимал сув эҳтиѐжи, микдори W бош – суғоришдан олдинги сув эҳтиѐжи. А –тупроқғоваклиги, ҳажмига нисбатан % Н–фаолқатлам қалинлиги, м β max – максимал намлик, А га нисбатан фоиз ҳисобида. β бош – суғоришдан олдинги намлик, А га нисбатан фоиз ҳисобида. Шўрланган ерларда суғориш меъѐри 15–30% га кўпайтирилади, яъни суғоришнинг ювилиш режими кўлланилади. Суғориш режимини ҳисоблашда графоаналитик (А.Н.Костьяков) ва график усулларидан фойдаланилади. Суғориш режими танлаш усули билан ҳам қабул қилинади. Бунинг учун ―Средазгипроводхлопок‖ ва бошқалар тавсиялари мавжуд. Бу услубларга кўра: 1. Худудннинг иқлим шароити бўйича иқлимий зона қабул қилинади (Шимолий, Марказий ва Жанубий иқлим зоналари). 2. Тупроқ пайдо бўлиш шароити бўйича тупроқ пояси қабул қилинади (А,Б,В,Г). 71 3. Гидрогеологик шароит бўйича гидрогеологик области белгиланади (а,б,в). 4.Тупроқнинг механик таркиби ва грунт сувларининг чуқурлиги бўйича гидромодул район тартиби (1-9) белгиланади. Иқлим-тупроқ ва гидромодул районлаштиришга қараб экинлар бўйича суғориш режими, яъни (m, t , n) белгиланади. Танлаб олинган ѐки белгиланган суғориш режими бўйича суғориш ва келтирилган гидромодуллар миқдорлари ҳисобланади. Суғориш гидромодули қуйидагича ҳисобланади: t m q c 4 , 86 (2.2.3) m – суғориш меъѐри, м 3 /га. t- суғориш даври, сут. Келтирилган гидромодул ; 100 100 аm аq q л/с га. ; (2.2.4) а -экин экилган майдон улуши, %. Бир нечта гидромодул районлар бўлса гидромодул ўртачалаштирилади. ; .. ... 2 . 2 2 2 2 2 1 W W W Wa q W q W q q a rea л/с га. ; (2.2.5) q 1 q 2 qа – гидромодул районлари бўйича максимал келтирилган гидромодул микдорлари. W 1 W 2 W а – гидромодул районлар бўйича суғориладиган майдон. Ҳозирги пайтда суғоришнинг қуйидаги усуллари ва турлари мавжуд: 1. Ер устидан, юзасидан суғориш. 2. Ёмғирлатиб суғориш. 3. Тупроқ ичидан суғориш. 4. Томчилатиб суғориш. 5. Пуркаб, майда дисперсли, аэрозол, туманлатиб суғориш. 6. Ер остидан (субирригация) суғориш. Суғориш усули, тури суғориш тартибига, суғоришда меҳнат унумдорлигига, ернинг мелиоратив ҳолатига, текислаш ишларига, суғориш тармоқлари жойлашишига, конструкциясига, қурилиш ва эксплуатация харажатларига, махсулот унумдорлигига ва бошқаларга таъсир қилади. Унинг турини тўғри танлаш қишлоқхўжалик экинлари ҳосилини ва махсулдорлигини белгилайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling