Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
-жадвал. Олма боғида мавсумий сув сарфи ва ювилиб кетган тупроқ
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
2.1.3.1-жадвал. Олма боғида мавсумий сув сарфи ва ювилиб кетган тупроқ
зарраларининг миқдори ҳамда олма ҳосилдорлиги ҳисоби (Қибрай тумани) Вариантлар Тупроқнинг намланиш чуқурлиги, м Суғориш тартиби, ЧДНС га нисбатан % ҳисобида Масумий сув сарфи Ювилиб кетган тупроқ зарралари миқдори, Ҳосилдорлик м 3 /га ± % да т/га ± % да т/га ± 1-вар. назорат 1,0 70-70-70 4696 - 29,2 - 24,3 2-вар. 1,0 75-80-70 3912 16,7 18,7 35,9 29,3 5,0 3-вар. 0,8 3492 25,6 17,0 41,7 31,2 6,9 4-вар. 0,5 3428 27,0 12,8 56,2 25,8 1,5 Айниқса, ўсимликлар физиологияси фанига катта хисса қўшган Н.С.Петиновнинг сув режими тўғрисидаги хулосалари диққатига сазовордир. У суғориш режимини ўсимликларнинг физиологиясига таъсирини ўрганиб, қуйидагича хулосага келган: 1. Сувнинг функционал таркиби, ҳужайранинг тўйнишига нисбатан ҳужайранинг шимилиш кучи, унинг сув билан тўйиниши, осмотик босим, ундаги шира концентрацияси, коллоидлар гидрофиллиги, транспирация, фотосинтез ва нафас олиш нуқтаи назаридан ҳар хил сув билан таъминлаш ҳолати аниқланади. 2. Ўсимлик оптимал ҳолатидаги сув билан таъминланса хўжайра таркибидаги бўш сув, шунингдек коллоид боғланган сув миқдори кўпайиб, фотосинтез, транспирация тезлашиб, нафас олиши ҳам тезлашади. 3. Санаб ўтган кўрсаткичлар бир-бири билан коррецияланади. 4. Ўсимлик сув билан кўп таъминлаганда, кам таъминланганга нисбатан буғланиш кўпаяди. Бу ўз навбатида (хўжайра сув билан яхши таъминланганда) физиологик ва ўсиш жараѐнларини тезлаштиради, шунинг билан бирга оптимал сув режими берилган ўғитнинг ўсимлик томонидан ўзлаштиришини яхшилайди. 5. Ўсимликни оптимал ҳолатда сув ва ўғит билан таъминланиши, унинг тез ўсиши, барглар сатҳининг катталашишига, фотосинтез маҳсулотининг кўпайишига, уларнинг 64 кўпроқ муддатга сақланиши ва ассимиляция ҳосиласини ўсимликнинг бошқа органларига тезроқ тарқалишига олиб келади. 6. Ўсимликда синтез жараѐнининг намоѐн бўлишидан ташқари, илдиз тизимининг фаоллашиши ҳам унинг ўсиш ва ривожланишини ҳам фаоллаштиради. 7. Ўсимликнинг фаол ўсиши, ривожланишида ўсимлик навининг аҳамияти ҳам бор. Масалан бир ўсимлик тезпишар, лекин органлари кичик, иккинчисиники тескари бўлиши мумкин, яъни ассимиляция сатҳига боғлиқ. 8. Экиндан кўпроқ биологик масса етиштириш: а) ассимиляция ҳосил қиладиган сатҳи; б) баргларнинг кўпроқ муддатга сақланиши (ҳосил учун ишлайдиган ярусларда); в) фотосинтез тезлиги; г) ассимиляция маҳсулотининг тез тарқалиши ва д) илдиз тизимининг кўпроқ муддатга ишлашига боғлиқ. Бу ҳолат тупроқ-иқлим шароити, агротехник тадбирлар ва ўсимликнинг биологик ҳоссасига нисбатан ўзгариши мумкин. 9. Ўсимлик сув ва ўғит билан яхши таъминланганда юқорида кўрсатилган ижобий хоссалардан ташқари, унинг фосфорланиш жараѐни ҳам яхшиланади, нам етишмаган ҳолатда эса ўсимликда фосфорланиш жиддий ѐмонлашади. АТФ ҳосил бўлишига салбий таъсир кўрсатади. 10. Юқорида кўрсатилган факторлар ҳосил тақдирини ҳал қилади. Демак, ўсимликнинг яхши ўсиши ва ривожланишида ҳамда юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда, ўсимлик танасида рўй берадиган физиологик – биокимѐвий жараѐнларни нормал кечишида сувнинг ўрни беқиѐсдир. Олинган маълумотлардан кўриниб турибдики, интенсив олма боғларини парваришлашда тупроқдаги намликни ЧДНС га нисбатан 75-80-75% тартибда белгилаб, тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан таъминланганда мева ҳосилдорлиги (ЧДНС га нисбатан 70-70-70%) назоратга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлишига имкон яратилган. Бу борада илмий изланишлар олиб борган бир қатор олимлар интенсив олма боғларидан юқори ва сифатли мева ҳосили олиш учун тупроқ намлигини 80% дан туширмасликни тавсия этганлар (1-боб). Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллар бу – табиий шароит (ҳаво ҳарорати, қуѐш радиацияси, иссиқлик энергияси), бу омилларга инсон таъсир этолмайди, бироқ маълум маънода ўзгартириши мумкин, қайсики, экиш муддати, кўчат қалинлиги ва бошқа бир қатор технологияларни бошқариш эвазига, – бевосита инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти таъсири, булар тупроқ намлигини ўзгартириш, ўсимликларни озуқа моддалар билан тўйинтириш, сара нав ва уруғ танлаш, экинларни зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоялаш, ўсишни ростлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш. 65 Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани ўтлоқи бўз-аллювиал тупроқлари шароитида олиб борилган 2-тажриба даласида интенсив олма боғи тупроқнинг 0,5-0,8 ва 1,0 м қатламларини намлик билан таъминлаб томчилатиб суғориш тизими орқали суғориб етиштирилди. Бунда назорат варианти тупроқнинг 1,0 м қатламини намлик билан таъминлаб ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда суғорилди. Ушбу вариантда мавсумий суғоришлар сони 14 мартани, сув сарфи эса 2800 м 3 /га ни, олма ҳосилдорлиги 28,3 т/га ни ташкил этди. 0,8 м тупроқ қатламини намлик билан таъминлаб суғоришлар ўтказилган 2- вариантда суғоришлар сони 16 мартани, сув сарфи 2500 м 3 /га ни ва ҳосилдорлик 34,7 т/га ни ташкил этиб, бу кўрсаткич 0,5 м тупроқ қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган 3-вариантга нисбатан 4,6 т/га га, 1,0 тупроқ қатлами намлик билан таъминлаб суғорилган назорат вариантига нисбатан 6,4 т/га га юқори бўлганлиги кузатилди (2.1.3.2- жадвал). Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling