Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
§.1.3.Суғориладиган деҳқончилик миртақасида сув тежамкор
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юртимизда инновацияни қўллаш мақсадида «ўтган йили фаолият кўрсатаѐтган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
§.1.3.Суғориладиган деҳқончилик миртақасида сув тежамкор
технологияларни қўллашнинг ҳозирги аҳволи. 90-йилларга қадар Ўзбекистон табиий ресурсларга бой мамлакатлар қаторига киритилиб, ушбу мамлакат ҳудуди мустақилликка қадар хом ашѐ базасига айлантирилган эди. «Шу қадар катта бойликларга, ишлаб чиқариш ва фан-техника имкониятларига, қулай табиий-иқлим шароитларига эга бўлган республикамиз асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича мамлакатда охирги ўринлардан бирига…»1 айланган эди. Барча соҳаларда эски технологиялар асосидаги ишлаб чиқариш мавжуд бўлган. Аммо «эскирган асбоб-ускуна ва технологиялардан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқариш самарадорлигини 34 юксалтиришга, меҳнат унумдорлигини оширишга, маҳсулот бирлигини моддий ва меҳнат ресурслари сарфи миқдорини камайтиришга, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича рақобатбардошлигини таъминлашга эришиш мумкин эмас»2 эди. Инновацияларни жорий этиш ҳақидаги мулоҳазалар умуман бўлмаган эди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон нафақат хом ашѐ балки, тайѐр маҳсулотлар етиштирадиган давлатлар қаторидан жой олган. Республикада амалга оширилаѐтган модернизация жараѐнлари замонавий техникаларни қўллаш имкониятларининг яхшиланиб бораѐтганлиги, инновацияни кенг тарзда қўлланилаѐтганлигидан далолат беради. Юртимизда инновацияни қўллаш мақсадида «ўтган йили фаолият кўрсатаѐтган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиѐсати юритишга алоҳида эътибор қаратилди». Шундай экан, иқтисодиѐтнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, инновацион фаолиятларни кенгайтириш, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин тутади. Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида сувдан фойдаланиш, соҳа самарадорлигини ошириш юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги олдига бир қатор вазифаларни қўйди. Бунга жавобан Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамроев – республикамиз бўйича 44 минг гектардан ортиқ майдонга сув тежовчи технологияларни қўллаш, жумладан, 24,8 минг гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш усули қўлланилиши тўғрисида маълумот киритди. Шунингдек, Ш.Хамроев бугунги кунга қадар республикамизда 130 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар тадбиқ этилганлиги, шундан томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган майдон 77,4 минг гектарни ташкил этганлиги, 2020 йилда яна 250 минг гектар ерда шундай технологиялар жорий қилиниши ҳамда 2025 йилга бориб 1 млн гектар майдонга ге етказилиши, томчилатиб суғориладиган майдон кўлами 250-300 минг гектарга етказилиши ҳақида маълумот бериб ўтди. Вазирлик келтирган маълумотлардан яна шуни таъкидлаш мумкинки, - Марказий Осиѐ шароитида зовурлаштирилган ҳар бир гектар майдонда қўлланилган азотли 35 ўғитларнинг 20 фоизи, фосфорнинг 1 ва калийнинг 0,5 фоизи ер усти сув оқими билан ювилиб кетади. Сув манбасига органик ва биоген моддаларнинг тушиши дарѐ ва сув омборларидаги сувлар сифатини ѐмонлашувига олиб келади. Сув манбаларининг ифлосланиши туфайли сувнинг кимѐвий ва физик хоссалари ўзгаради. Суғориш тармоқларида бўладиган сув исрофгарчилигини камайтиришда сувдан фойдаланишни тўғри йўлга қўймоқ энг асосий тадбирлардан бири ҳисобланади. Бу ерда тизимга олинаѐтган ва сарфланаѐтган сув миқдорларини қатъий ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Суғоришда экинларни ҳисобий суғориш меъѐрларидан ортиқча тақсимланишига йўл қўймаслик, яъни хўжалик сувдан фойдаланиш режасига мувофиқ сув тақсимлашни амалга ошириш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш гидромодули графигини табақалаштириш каналлар иш режимини тартибга солиш ва улардан фойдаланишни яхшилашга имкон беради. Суғоришни яхши текисланган йириклаштирилган майдонларда ташкил этиш, ноинженерлик типидаги суғориш тизимларини қайта қуриш, майдон бирлигига тўғри келувчи суғориш тармоқларининг солиштирма узунликларини қисқартиришга (ҳозирги кунда республика бўйича 1 га майдон ҳисобига меъѐрдаги 20–25 п.м. ўринга 46–49 п.м. ни ташкил этмоқда) ва унинг негизида худудий тақсимлагичларининг сув сарфини ошириш эвазига беҳуда исрофни камайтириш учун шароит яратади [1.5]. Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги суғориш усули ва техникасига маълум даражада боғлиқ. Қабул қилинган суғориш усули ва техникаси суғориш сувини далага текис тақсимлаш ва тупроқнинг ҳисобий қатламини бир хилда намиқтириш, сувни филтрация ва оқовага беҳуда сарфини энг кам даражага тушириш, тупроққа ва экинларга ишлов беришни механизациялаш, сувчилар учун тегишли гигиена- санитария шароитларини яратган ҳолда суғоришни кечаю-кундуз ўтказиш ва уларнинг иш унумдорлигини ошириш имкониятларини бериши лозим. Танланган суғориш усули ва техникаси суғориш тизимида сув тақсимлаш жараѐнларини ҳамда суғоришни механизациялаш ва автоматлаштиришга эришишни таъминламоғи зарур. Шунингдек, суғоришга қилинадиган меҳнат сарфи ва харажатларининг энг кам бўлишлиги, суғоришнинг тупроқни зичлашуви ва структурасини бузилиши ҳамда ирригация эрозиясига сабаб бўлувчи салбий таъсирини энг кам даражада бўлиши, мазкур усулни маълум бир табиий шароитда қўллаш мумкинлиги эътиборга олинади [1.24]. 36 Республикамизда сўнги йилларда 100 минг гектардан ортиқ майдонларда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинди. Жумладан, 29 минг гектар майдонда томчилатиб, 33,2 минг гектар майдонда кўчма эгилувчан қувурлар орқали, 31,4 минг гектар майдонда эгатларга плѐнка тўшаб суғориш ва нам сақловчи гидрогелвоситаларни қўллаш ҳамда суғоришни тензиометрлар ѐрдамида бошқариштехнологиялари тадбиқ этилди [6.5]. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда, суғориш усулларига боғлиқ ҳолда экинларни суғориш меъѐри ўзгаради. Масалан, йўлаклаб бостириб суғоришда суғориш меъѐри 1400–1600 м 3 /га ни ташкил этса, эгатлаб суғоришда – 1000–1200, ѐмғирлатиб суғоришда – 500–600 ва тупроқ орасидан суғоришда 350–400 м 3 /га га тенг бўлади [1.55]. Мамлакатимиз деҳқончилигида ер устидан суғоришнинг қуйидаги турлари қўлланилади: эгатлаб, йўлаклаб ва чек олиб бостириб суғоришлар. Улар қуйидаги шароитларда яхши самара беради: -катта суғориш ва мавсумий суғориш меъѐрлари таъминланиши керак бўлганда; -шўрланган ерларда экинларни суғориш ва шўр ювишда; -кучли шамолларкузатиладиган худудларда; -яхши текисланган ва етарлича сув ўтказувчанҳамда қулай нишабли ерларда; -оғир ва структураси турғун бўлмаган, енгилмеханик таркибли тупроқлар шароитида ва ҳ.к. Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling