Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Амударё ҳавзаси бўйича: Нурек сув омбори Вахш дарѐсида жойлашган. Умумий 
сувсиғими 10,5 млрд.м
З
Тўғон баландлиги эса 300 метрни ташкил этиб, дунѐдаги энг 
баландтўғон ҳисобланади. Вахш дарѐси сув ресурсларининг табиий режими ирригацион 
мақсадларда ишлатилишига мос келади.Шунга қарамасдан, 1992 йиллардан бошлаб Нурек 
ГЭСи сув омбори билан биргаликда тўлик энергетик режимда ишлай бошлади. Сув 
омбори ѐзда тўла ҳажмгача сув тўплаб, қишда барча сув чиқариб юборилади. Масалан, сув 
кам бўлган 2011 йилнинг ѐз даврини эслайлик. Амударѐнинг қуйи қисмида қаттиқ сув 
танқислиги юзага келиб, хатто чорва молларини сув билан таъминлашда катта 
қийинчилик туғилди. Ваҳоланки, бу пайтда Нурексув омборида 4,5 млрд.м
З
сув ушланиб 
қолинди. Бу билан Ўзбекистон ва Туркманистон учун келадиган дарѐнинг суви шунча 
миқдорга сунъий равишда камайтирилди! Шу тариқа, юқоридаги икки давлатнинг 
суғориш мавсумида Амударѐдан ҳар йили 4,0-4,5 млрд.м
З
кам сув олмокда. 
- Албатта, дарѐларнинг табиий ҳолатини сунъий режимга ўзгартириш, нафақат 
қишлоқ хўжалигига, балки республика аҳолисини сув билан таъминлашга, сув билан 
боғлиқ бўлганатроф мухитга қаттиқ салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди [1.16 33-с]. 
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дарѐда ѐзги оқим ва сув сатҳининг кескин 
ўзгариши экотизимнинг издан чиқишига, чунончи, дарѐнинг қуйи оқимида мавжуд кўплаб 
балиқ турларини йўқолиб кетишига ҳам олиб келмоқда. Бундай ҳолат сув тақчил бўлган 
2000, 2001, 2008 йилларнинг вегетация мавсумида ҳам яққол кузатилган. 
1960 йилларгача Ўрта Осиѐдаги Орол денгизи дунѐдаги энг катта кўлларнинг 
тўртинчиси бўлган. 2007 йилга келиб унинг аввалги ҳолатидан атига 10 фоиз ҳажми қолди 


27 
ҳолос. Чўл ерларни жадал ва иқтисодсиз суғоришлар натижасида денгизни 
тўйинтираѐтган Амударѐ ва Сирдарѐ дарѐларининг суви Оролгача етиб келмай қолди 
[3.16].
Натижада Марказий Осиѐ минтақаси давлатлари жуда катта экологик, ижтимоий-
иқтисодий, баъзида ҳисоб-китобий муаммолар ва бошқа масалаларга кўндаланг келдилар. 
Эндиликда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиниши ҳам 
сувни тежалашига ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларида пахта, шоли 
каби сувни кўп талаб қилувчи экинлар қисқартирилиб, ўрнига бошоқли дон, сабзавот-
полиз экинлари ва боғ-узумзорлар майдони кенгайтирилди. Жумладан, 80 йилларга 
нисбатан пахта майдонлари қарийб 50 фоизга, шоли майдонлари эса 75 фоизга 
қисқартирилди. 
Бажарилган ишлар натижасида сувни тезкор бошқариш ва истеъмолчиларга ўз 
вақтида кафолатли етказиб бериш имконияти яратилмоқда ҳамда суғориш 
тармоқларидаги техник йўқотилиш ва фильтрациянинг камайишига эришилмоқда. 
Жумладан, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сув ресурсларидан тежамли 
фойдаланиш йўналишидаги давлат сиѐсатининг натижаси ўлароқ фойдаланилаѐтган 
сувларнинг умумий миқдори 80-йилларга нисбатан 20 фоизга камайишига эришилди. 
Сув манбаларидан 1 гектар суғориладиган майдонга 90-йилларда 18 минг м
3
ишлатилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 40 фоизга камайди. 
http://www.water.gov.uz/uz/posts/1545735855/233
 
сайтида 
келтирилган 
маълумотларда айтилишича: ...минтақамизда глобал иқлим ўзгариши натижасида 
Тожикистон худудидаги 8 мингдан ортиқ музлик майдоннинг 30% и, Қирғизистондаги 10 
мингга яқин музлик майдонларининг 16% и эриб кетган. 2030 йилга бориб музликларнинг 
қисқариши 15-20% га етиши башорат қилинган... 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling