Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

F
2
 = 
(4.2.6) 
Юқорида айтилганидек, F1 ва F2 қарама-қарши ва бир-бирига тенг. 
hπr
2
dw = π2rT. 
 
(4.2.7) 
Шундай экан, капилляр трубкадан кўтарилаѐтган сувнинг баландлиги
h = 2T / (r · dw) 
 
(4.2.8) 
h = 0,15/(r · dw) бунда (2T = 2 · 0,075 = 0,15) 
 
(4.2.9) 
Расмдаги А ва В нуқтадаги босим атмосфера босимига тенг. С нуқта В нуқтадан 
баланда, демак С нуқтадаги намлик босими В нуқтадаги намлик босимидан кичик, шу 
билан бирга атмосфера босимидан ҳам кичик. Шундай экан С нуқтада намлик қарши 
босим ѐки тарангликка эга. 
Бундан келиб чиқиб С нуқтадаги намликнинг капилляр таранглиги 
h · dw = 0,15/r. 
 
(4.2.10) 


131 
Ушбу қонуниятдан фойдаланган ҳолда ўсимликларнинг намликка бўлган талабини 
қондиришда сўриш кучи ѐрдамида ўсимликка тупроқдаги сувни сўрилишини осон амалга 
оширувчи томчилатгичларни танлаш имконига эга бўламиз.
Тупроқ шўрланишини олдини олиш ҳамда ундаги намликни буғланишдан сақлаш 
учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш зарур, яъни капилляр кўтарилишларни 
ростлаш. Бундай тадбирлардан бири бу ҳайдов ости зичлашган тупроқ қатламларини 
кетма-кет парчалаш ѐки юмшатишдан иборатдир.
Бу тадбирнинг янгилиги, бунда тупроқ қатламлари босқичма-босқич кетма-
кетликда навбат билан ўсимликнинг вегетация даврига боғлиқ ҳолда юмшатилади. Бу эса 
сизот сувларининг юқорига кўтарилишини ва атмосферага буғланишини камайтиради. 
Тупроқни босқичма-босқич юмшатиш фойдали тупроқ зарралари донадорлигини 
оширади шу билан намликни тортиб олувчи капилляр босимни камайтиради. 
Сув ўсимликка унинг илдизи орқали қандай ҳаракатланади? Ошқозонда ҳазм 
бўлган таом қон томирларига қандай ҳаракатланади? Ўсимлик илдизида ҳам 
ҳайвонлар ошқозонида ҳам хеч қандай тирқишлар кузатилмаган. Бу жараѐн ―осмос‖ деб 
аталади. 
Бир идишда икки хил газ бўлса, улар тезда аралашиб кетади. Суюқликларда ҳам 
шундай. Мисол учун бир томчи сиѐҳ бир литр сувга ранг бериши мумкин. 
Осмосда эса боғланиш мембрана, яъни ўсимликнинг илдизи ѐки ошқозон юбқа 
деворлари орқали вужудга келади. Мембрана бирикиш жараѐнини секинлаштиради, лекин 
уни тўхтатмайди 
Осмос жараѐнида тирик организмларнинг мембранаси бир моддани ўтказиб бошқа 
моддани ушлаб қолади. Бу уларнинг таркибий тузилиши билан аниқланади.
Олимларнинг таъкидлашларича осмос жараѐнида моддалар мембрана хужайралари 
орқали ўтади. 
Эритма зарралари мембрана билан тўқнашганда уни сиқади ва ўз навбатида 
―осмотик босимни‖ ҳосил қилади. 
Қайси томонда эритма зарралари кўп бўлса, ўша томонда юқори осмотик босим 
ҳосил бўлади, шунинг учун босим юқори томондан босим паст бўлган томонга ҳаракат 
содир бўлади. Лекин ҳар икки томонга ҳам ҳаракат содир бўлади, айнан мембрана 
моддаларни икки томонга ўтказади. Шу кўринишда ошқозонда хазм бўлган овқат қон 
томирларига сўрилади ва қон томирларидаги углерод икки оксиди ўпа орқали ташқарига 
чиқариб юборилади.


132 
Биз осмотик босимга асосланган суғориш усулини асослаш учун уй(лаборатория)ва 
томорқа шароитида амалий изланишлар олиб бордик. Олиб борилган изланишларимизда 
(2015-2018) ҳам юқоридаги қонуниятни илмий жиҳатдан асослашга қаратилган бир неча 
илмий кузатувлар таҳлил қилинди. 
Биринчи навбатда идишдаги сувни маълум баландликка кўтарилиб сўнг 
тупроқнинг ўсимлик илдизи тақалган фаол қатламга етиб боришини узулуксиз 
таъминловчи узатувчи найча (ўтказгич) ни тури, ўлчамлари ва ун ясаш учун зарур бўлган 
материалларни танлаш борасида хона (лаборатория) шароитида кузатишлар олиб 
борилди. Бунда турли ўлчамдаги (4; 6; 10 мм) полиэтилен найча (шланг) лар икки хил 
ҳолатда сув идишига жойлаштирилди ҳамда улар орқали сувни тупроққа етиб бориш 
вақти, давомийлиги, вақт давомида сўрилган сув ҳажми ҳисоблаб борилди. 
Изланишларнинг 1-қисмида ички диаметри 4 мм бўлган найча (медиццина 
томизгичи)ўтказувчи сифатида 1,5 литр ҳажмга эга бўлган идиш ичига жойлаштирилди ва 
найчанинг иккинчи учи 30 см баландликдаги тупроқнинг ўсимлик илдизи жойлашган 10 
см қатламига жойлаштирилди.Идишдаги сув 60 см узунликка эга бўлган найча орқали 30 
см (лаборатория шароитида) юқорига кўтарилиб тупроқ қатламига етиб боргунга қадар 
ўтган вақт ҳисоблаб борилди. Бунда идишдаги сув аста секин найча бўйлаб юқорига 
ҳаракатланганлиги, орадан 7 соат 45 дақиқа ўтгандан сўнг ўсимлик илдизи жойлашган 
тупроқ қатламига етиб борганлиги кузатилди. Шундан сўнг ўтган вақт давомида (соатда) 
идишдаги сувнинг қанча қисми тупроқнинг сўриш кучи таъсирида ўсимлик илдизи 
жойлашган қатламга ўтганлиги кузатиб борилди.
Олиб борилган кузатувларимизда 1,5 литр ҳажмга эга бўлган идишдаги 1,3 литр 
сув юқори айлана диаметри Ф
1
=30 см, пастки айлана диаметри Ф
2
=20 см ҳамда 
баландилиги h=28 см, умумий ҳажми 0,130 м
3
бўлган идишдаги тупроқ томонидан тўлиқ 
сўриб олиниши учун 78 соат вақт талаб этилди (2-илова). 
2-қисмида ички диаметри 8 мм бўлган плолиэтилен найча (шланг) дан 
фойдаландик. Бунда идишдаги сувнинг юқорига кўтарилиш тезлиги анча суст бўлганли (8 
соат давомида 23 см)кузатилди. Демак, кичик сув ҳажмига эга бўлган идишдаги сувни 
юқорига кўтарилишини таъминлашда ички диаметри кичик (3-4 мм) бўлган найча (шланг) 
лардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги аниқланди. 
3-қисмида ички диаметри 10 мм ва сув ўтказувчи мато билан тўлдирилган найча 
(шланг, 65 см узунликда) нинг ўтказувчанлигини ўрганиш масадида 5 литр ҳажмга эга 
бўлган идишга сув қуйилиб найча жойлаштирилди. Ушбу усулда идишдаги сув юқорига 
ҳаракатланиб тупроқнинг илдиз тарқалган қатламига етиб бориши учун 5 соат 23 дақиқа 


133 
вақт сарфланди. Идишдаги сувнинг 4,0 литр қисмини тупроқ томонидан сўриб олиниши 
учун 153 соат вақт сарфланди. 
Лаборатория шароитида олиб борилган кузатишлар иккита идишда бир хил экин 
турида олиб борилди. Кўриниб турибдики, ҳеч қандай ташқи куч таъсирисиз идишдаги 
сув найча бўйлаб юқорига ҳаракатланган. Демак, тупроқнинг сўриш кучи таъсирида 
ўсимликни зарур бўлган намлик (сув) билан таъминлаш мумкин. Юқорида олиб борилган 
илмий изланишларни таҳлил қилиш мобайнида шундай хулосага келиндики, тупроқнинг 
сўриш кучи унинг механик таркибига, тупроқ типиҳамда шўрланиш даражасига боғлиқ 
бўлган физик жараѐндир. 
Бунда тажрибани бошлашдан олдин тупроқдаги намлик миқдори 75% атрофида 
бўлганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Агар тупроқдаги бошланғич намлик миқдори 
70% атрофида бўлганда тупроқнинг сўриш кучи ѐки ундаги осмотик босим бир мунча 
юқори бўлишлиги кузатилар эди. Агар тупроқдаги намлик миқдори 60% дан пастга тушиб 
кетса тупроқнинг сўриш кучи камайиши кузатилади. Бундай қонуният С.С.Колотованинг 
ўтказган тадқиқотларида ўз исботини топган. 
Демак, мевали дарахт ва токларни суғоришда ҳеч қандай ташқи куч таъсирисиз, 
яъни иштирокисиз дарахтларнинг илдизи ривожланган тупроқ қатламини ўсимлик учун 
зарур бўлган сув билан таъминлаш мумкин. Бунинг учун тупроқнинг 60 см чуқурлигида 
томчилатиб суғориш тизими учун мўлжалланган диаметри 32-50 мм бўлган шланглардан 
ҳамда томизгич учун ишлаб чиқарилаган микроспринклерларга ўхшаш, ички қисми 
махсус ўтказувчи (пахта ипидан ишланган) билан тўлдирилган, ички диаметри 8-10 мм 
бўлган найчалардан фойдаланиш мумкин. Яна шуни таъкидлаш керакки, сув тарқатувчи 
қувур диаметри қанчалик катта бўлса, томизгич найчаларини сув билан таъминланиши 
шунча яхши бўлади. 
Амалий изланишларимизнинг 2-қисми, яъни дала шароитида (томорқа) мевали 
олма дарахтини осмос таъсирида сув билан таъминлаш борасида олиб борган 
изланишларимизда идишдаги сув 50 см баландликка 60 см узунликдаги найча орқали 5 
соат 15 дақиқада етиб борганлиги кузатилди, бунга сабаб тупроқдаги намлик лаборатория 
шароитидаги намликка нисбатан 10-12% га камлиги ҳамда тупроқ ҳажм массасининг 
юқорилиги сабаб бўлганлиги билан изоҳлашимиз мумкин. Бу кузатув майдончамизда 
сувнинг кўтарилиш баландлиги лаборатория шароитидагидан 20 см баланд (50 см), найча 
эса бир хил узунликда.Идишдаги мавжуд 5 литр сувнинг 4,6 литр қисмини тўлиқ тупроққа 
шимилиши учун 134 соат вақт талаб этилди, яъни лаборатория шароитидагига нисбатан 
сувнинг сўрилиш жадаллиги 2 баробарга кўп бўлди. 


134 
С
ж
; (4.2.11) 
С
; (4.2.12) 
С
ж
(4.2.12) 
Бу ерда: С
ж
– сувнинг сўрилиш жадаллиги, мл/соат; 
V

– тупроқ томонидан ўзлаштирилган сув ҳажми, мл; 
t – сувнинг сўрилиши учун кетган вақт, соат. 
Кузтувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, хона ва дала шароитида 
ўсимликлар осмос таъсирида сув билан таъминланганда уларнинг ўсиб ривожланиши 
нисбатан паст кўрсаткичларни ташкил этди. Буни албатта тупроқда ўсимлик учун зарурий 
намлик таъминланмаганлиги билан изоҳлашимиз мумкин. 
Мевали дарахтлар осмотик босимга асосланган суғориш усулида суғориб 
етиштирилганда шу нарса маълум бўлдики, ўсимлик керакли миқдорда, яъни нормал 
ўсиб-ривожланиш ва органик модда ҳосил қилиши учун зарур бўлган сув миқдори билан 
таъминлана олади. Фақатгина ўсимлик учун мўлжалланган сув миқдори етарли бўлса бас. 
Аксинча транспирация миқдорининг қабул қилинган сув миқдоридан кўп бўлиши 
ўсимликнинг етарли сув билан таъминланиши ва органик моддалар ҳосил қилишига 
тўсқинлик қилади. Бизнинг шароитда транспирация жадаллиги ўсимликлар учун ўртача 
бир соатда кундузи 15-250 г/м
2
, кечаси 1-20 г/м
2
га тенг бўлади. Айрим ҳолларда бу 
кўрсаткич юқори бўлиши ҳам мумкин. Ўрта Осиѐ шароитида ѐзнинг иссиқ кунларида 
ғўзанинг транспирация жадаллиги 450-1200 г/м
2
гача кўтарилиши мумкин. Масалан, бир 
кун давомида бир тўп кунгабоқар ўсимлиги 4 стакан, карам ва маккажўхори 5 стакан, 
буғдой ва сули 0,5 стакан сувни, эман дарахти 5 ва оқ қайин дарахти 6 челак сувни 
буғлантиради. 
Вегетация давомида эса бир туп буғдой 85, арпа 80, маккажўхори 200 кг сувни 
буғлантирса,100 йиллик эман дарахти 12000 кг, 1 гектар ердаги ғўза ўсимлиги 6400 м
3
сувни буғлантиради (Г.Д.Мустакимов, Х.С.Самиев). 
Ўсимлик танасида кечадиган барча физиологик жараѐнлар сув етарли бўлганда 
фаоллашади. Ўсимликлар томонидан тўпланадиган вегетатив массанинг миқдори ҳам 
уларни сув билан таъминлаш даражасига боғлиқ. Ўсимликларнинг ўсиши ва 
ривожланиши учун барча шароитлар етарли бўлганда қуруқ модданинг ҳосил бўлиши 
учун кам миқдорда сув сарфланади.


135 
Кўпчилик қишлоқ хўжалик ўсимликлари учун тупроқнинг оптимал намлиги тўлиқ 
нам сиғимига нисбатан 70-75 фоиз ҳисобланади. Буғдой учун бу кўрсаткич 70-80 фоиз 
бўлганда қуруқ модда миқдори ошади. Тупроқ намлиги юқоридаги кўрсаткичдан ошганда 
барча синтетик жараѐнлар секинлашади. Сув етишмаслиги натижасида ўсимликлардаги 
сув баланси, яъни илдиз орқали кираѐтган сувга нисбатан сарфланаѐтган сув миқдори 
ошади, ҳужайраларнинг сувсизланиши ва уларда сув танқислиги ҳам ошади. Осмотик 
босим, тургор босим, сув босими ва бошқа кўрсаткичларнинг қиймати ҳужайра
таркибидаги сувнинг ҳолати ва миқдорига узвий боғлиқ. Ўсимликларнинг сув таъминоти 
бузилганда ўсиш жараѐнларининг секинлашиши эвазига ассимиляция қилувчи барг сатҳи 
кичраяди, органик моддалар миқдори камаяди.
Айнан шу каби масалаларни ечимини топиш мақсадида, тавсия қилаѐтган ушбу 
усул ТИҚХММИ олимлари томонидан ишлаб чиқилиб тавсия қилинган паст босимли 
томчилатиб суғориш усулига маълум маънода яқин, чунки бизнинг яратган усулимизда 
ҳам 
айнан 
томчилатиб 
суғориш 
тизим 
учун 
мўлжалланган 
жихозлардан 
фойдаланилишини юқорида таъкидлаб ўтдик. Фарқи эса анча катта, яъни паст босимли 
томчилатиб суғориш усулида сув идиши (резервуар) маълум баландликда 
жойлаштирилиб, томизгичларга босим ҳосил қилиб берса, бизнинг усулда аксинча 
томизгичлар (сув ўтказувчи найчалар) маълум чуқурликда жойлашган сувни тупроқнинг 
сўриш кучи (осмотик босим) таъсирида дарахтнинг илдизи жойлашган тупроқ қатламига 
етказиб беради. Бу усулда ҳам хеч қандай ЁММ ва электр энергияси учун харажатлар 
талаб этилмайди. 
Ушуб усулнинг яна бир эътиборли томони шундаки, магистрал қувур билан асосий 
сув хавзаси (сув сақлагич) ўртасида сов оқимини бошқарувчи пўкакли сув идиши 
ўрнатилади. Бу ҳақда қуйида батафсил маълумот келтирилади. 
Мазкур суғориш усулини кенг майдонларда қўллаш учун томчилатиб суғориш 
тизими жиҳозларидан фойдаланилади, томизгич, яъни тарқатувчи қувур (шланг) лар 
тупроқнинг 60-70 см чуқурликда ер остига кўмилади ва даланинг транспорт ҳаракати, сув 
олиб келиш имкони мавжуд бўлган қисмига маълум ҳажмга эга бўлган сув идиш 
(резервуар) ўрнатилади. Агар боғ худудигаариқлардан сув олиб келишимкони мавжуд 
бўлса, сув идиш ўрнига маълум ҳажмга, сув сиғимига эга бўлган турли ҳажмга эга ѐпиқ 
сув ховузи қуриш ҳам мумкин, бундай ховуздаги сув узоқ муддат боғни сув билан 
таъминлайди. 
Мазкур усулни кичик майдондаги томорқа, ѐки катта қияликларга эга бўлган 
ерларда қўллашнинг яна бир муҳим томони шундаки, бунда кичик майдондаги 


136 
дарахтларни зарур бўлган сув билан таъминлаш учун ҳар бир дарахт ѐнига, тупроқнинг 
50-70 см чуқурликдаги қатламида маълум ҳажмга эга бўлган полиэтилен ѐки 
пластмассадан тайѐрланган сув идишларини ўрнатиш мумкин. Сув идишининг маълум 
чуқурликда ўрнатилиши сувнинг қуѐш энергияси таъсирида исиб кетишидан асрайди, бу 
эса ўсимликни доимий равишда мўтадил ҳароратдаги сув (намлик) билан таъминлайди. 
Ушбу усулнинг энг эътиборли томони шундаки, ўсимликнинг биологик жараѐни 
учун зарур бўлган сув миқдори тупроқнинг сўриш кучи таъсирида узуликсиз тарзда 
етказиб берилади. Олиб борилган кузатувлар ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, ушбу 
усулда тупроқни намлик билан таъминланишида, сув сўрувчи найчалар узунлиги 60 см, 
диаметри 8-10 мм бўлиши ва ички қисми махсус сув шимувчи (пахтадан ишланган ип) 
мато билан тўлдирилган бўлиши зарур. Агар найча узунлиги ва унинг диаметри 
келтирилган ўлчамлардан кўп бўлса, сўриш кучини камайишига олиб келади.
Биз тавсия этаѐтган ноанъанавий суғориш усулини схематик кўриниши қуйидаги 
4.2.2-, 4.2.3-, 4.2.4-схематик чизмаларда келтирилган. 
 
4.2.2-схематик чизма: Тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) га асосланган суғориш 
усулининг схематик чизмаси. А-сув манбаси; Б-винтил; В – оқимни ростловчи пўкак 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling