Бухгалтерия хисоби методи қуйидаги элементлардан иборат
Download 18.11 Kb.
|
1-ДАРС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия хисоби методи қуйидаги элементлардан иборат: 1.Хужжатлаштириш
- 2.Инвентаризация
- Икки ёклама ёзув усули
- Калькуляция
- Асосий воситалар
- Кредиторлик карзи
- Номоддий харажатлар
Бухгалтерия хисоби- бу корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд хўжалик жараёнларини пул улчамида хужжатлар ёрдамида ахборот берувчи хисоботдир. Масалан: кассадаги пулнинг қабул қилиниши, ишчиларга ойлик маош хисоблари ва уларнинг тарқатилиши, ташкилотлар ўртасида бўладиган хар хил хисоботлар ва корхонанинг молиявий натижаларини аниклашдир. Бухгалтерия хисоби методи қуйидаги элементлардан иборат: 1.Хужжатлаштириш - бу хўжалик операцияларининг хақиқатдан рўй берганлигини исботлашдир. Хўжалик операциясининг расмийлаштирилишига хужжатлаштириш деб аталади. 2.Инвентаризация — бу хужжатдаги маълумот билан хақиқий холатни солиштириш, яъни йўқлама қилиш усулидир. 3.Счётлар тизими - бу бухгалтерия ишларида қўлланилади, 0100 счётидан 9900 гача ракамланган счётлар тузилишидан иборат. 4.Икки ёклама ёзув усули - бир суммани бир счётнинг дебет томонига, иккинчи бир счётнинг кредит томонига ёзилишига айтилади. Масалан: Банкдаги хисоб китоб счётидан корхона кассасига 50000 сум накд пул кабул килинди. Бу хужалик операциясига куйидагича ёзув берилади: Дт5010 КТ5110
Дт5010- Кт5110 – 50000 5.Калькуляция - бу махсулот, товар, хизмат ва бажарилган ишларнинг хақиқий таннархини аниклаш усулидир. Таннарх деб махсулот ишлаб чиқаришга сарф қилинган харажатларга айтилади. 6.Бахолаш- бахо кийматликларни пулда ифодаланишидир. 7.Баланс - иккита бир хил тенгликни намоён бўлишидир. Баланс деб маълум бир санага хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини пул ўлчамида жадвал шаклида акс эттирилишига айтилади. (Баланс Актив ва Пассив кисмлардан иборат) 8.Хисобот - бу корхона, ташкилот муассасаларнинг маълум бир хисобот даври учун аникланган ахборотлар натижасидир. Хисоботлар 3 турдан иборат: Ойлик хисобот - хар ой якунида тузилади; Кварталлик хисобот — йилда 4 марта хар 3 ой якунида тузилади; Йиллик хисобот — йилда 1 марта йил якунида тузилади. Хар бир хисоботни такдим этиш муддати солик бошкармаси томонидан бегиланади. Хисоботлар Ушбу жойларга такдим этилади: Солик Бошкармасига; Халк Банк Бошкармасига; Давлат статистика бошкармасига; (e.stat.uz) Ўзидан юқори ташкилотга (агар бўлса); Суд прокуратура органларига (агар талаб қилинса). 9. Асосий воситалар – Корхонада узок муддат хизмат киладиган ва суммаси 50 минимал окладдан юкори булган моддий ашёлар. Масалан: автомобиль,компютер,бино ва хакозо… 10. Дебиторлик карз – бошка корхона ёки шахсга берилган кайтариб олиниши шарт булган карздорликка айтилади. 11.Кредиторлик карзи-бошка корхона ёки шахсдан олинган кайтариб берилиши шарт булган карздорликка айтилади. 12. Моддий харажатлар – ишлаб чикариш учун сарфланган материаллар. Масалан: краска, ДСП, клей, хомашё, шакар, ун ва хакозо… 13. Номоддий харажатлар-махсулот ишлаб чикариш учун сарфланган хизматлар. Масалан: иш хаки, ижара хаки, эскириш….. Download 18.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling