Бухгалтерия хисоби
Download 0.69 Mb.
|
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1
Товарлар хисоби
Савдокорхоналаридатоварларникабулкилишетказибберувчилариловахужжатларигамазкурсавдокорхонасинингмухривамоддийжавобгаршахснингимзосикуйилиб, расмийлаштирилади. Улгуржи савдода товарлар хисоби харид нархлари буйича юритилади, Мисол. Етказиб берувчилардан 20 минг сумлик товар келиб тушди. Савдо устамаси - 20%, яъни 4 минг сум. Бинобарин сотиш нархи 24 минг сум булади. Бухгалтерия хисобида бу вазият куйидагича ёзилади: товарнинг келиб тушиши: Д-т 2910-«Омбордаги товарлар» - 20 минг сум К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 20 минг сум; товарнинг сотилиши: Д-т 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 24 минг сум К-т 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» - 24 минг сум; сотилган товар хисобдан чикарилиши: Д-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» - 20 минг сум К-т 2910-« Омбордаги товарлар» - 20 минг сум; хисобот даврининг охирида даромадлар счётининг ёпилиши: Д-т 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» - 24 минг сум К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 24 минг сум; хисобот даврининг охирида товарлар таннархи буйича счёт ёпилиши: Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 20 минг сум К-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» - 20 минг сум; молиявий натижанинг аникланиши ва хисобдан чикарилиши: Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 4 минг сум К-т 8710-«хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» - 4 минг сум. Чакана савдо корхоналарида товарлар сотилиши хисоби. Чакана савдо корхоналарида сотилган товарлар таннархини аниклаш узининг бир канча хусусиятларига эга. Чакана савдо товарларни бевосита ахолига, уларнинг шахсий фойдаланиши учун сотишдан иборат булгани учун, сотилган товарларнинг хакикий таннархини аниклаш мушкулдир, бу хол, асосан майда товарларни сотувчи дуконлар учун хосдир. Шунинг учун чакана савдода товарлар, «Товарлар» счетининг дебети буйича сотиш нархида кирим килинади. Устамани хисобга олиш учун контрактив булган «Савдо устамаси» счёти кулланилади, унинг кредитида кирим килинаётган товарларнинг устама киймати акс эттирилади. Сотилган товарларнинг таннархи чакана нархларда сотилган товарлар кийматидан ушбу товарларга тегишли булган савдо устамалари суммасини чегириб ташлаш билан аникланади. Сотилган товарларнинг савдо устамаси суммаси уртача фоиз буйича аникланади: Мисол. «Диёра» дуконида хисобдаги товарлар колдиги 1 сентябрь холагига сотиш нархи буйича 180 минг сумни ташкил этди. Савдо устамаси - 27 минг сум. Сентябрь давомида куйидагнча операциялар амалга оширилди: етказиб берувчилар дан сотиш нархи буйича 480 минг сумлик, шу жумладан савдо устамаси - 84 минг сумлик товар олинди; накд пулга 440 минг сум сумм ада товарлар сотнлди. Мазкур операциялар хисобда куйндагича акс эттирилади: Д-т 2920-«Чакана савдодаги товарлар» - 480 минг сум К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 396 минг сум К-т 2980-«Савдо устамаси» - 84 минг еум Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаглари» - 440 мингсум К-т 9020-«Товарл арии сотишдан даромадлар» - 440 минг сум. Сотилган товар савдо устамасннинг суммасини аниклаймиз: 440 000 х 16,8% = 73 920 сум 440 000 - 73 920=366 080 еум Д-т 2980-« Савдо устамаси» - 73,92 минг сум Д-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» - 366,08 минг сум К-т 2920-«Чакана савдодаги товарлар» - 440 мвдг сум. Сотишдан даромадлар счётидащ- ёгшлишн куйидаличв уткавма билан акс эттирилади: Д-т 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» - 440 минг сум К-т 9910-«Я куний молиявий натижа» - 440 минг сум. Таннарх счётининг ёпилиши куйидагнча акс этгнршщди: Д-т 9910-«Якуиий молиявий натижа» - 366,08 минг сум К-т 9120-« Сотилган товарларнинг таннархи» - 366,08 минг сум. Савдо корхоналарининг харажатлари хисоби 9410-«Сотиш харажатлари», 9420-« Маъмурий харажатлар» ва 9430-«Бошк» операцион харажатлар» счётларида олиб борилади. Бу счетлар нинг дебетида ой мобайнида савдо корхонасининг харажатлари жамланиб боради. Ой охирида ушбу харажатлар куйидагнча утказма билан хисобдан чикарлиади; Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» К-т 9410-«Сотиш харажатлари» К-т 9420-«Маъмурий харажатлар» К-т 9430-«Бошка операцион харажатлар». Корхонанинг бошка даромадлари хисоби Бошка даромадлар асосий ишлаб чикариш фаолиятидан олинган бошка даромадлардан ташкил топади. Улар куйидагилардан иборат: хужалик шартномалари шартларини бузганлиги учун карздордан ундирилган ёки тан олинган жарималар, пенялар, бокимандалар ва бошкача жарималар, шунингдек етказилган зарарлар ни коплаш буйича даромадлар; хисобот йилида аникланган олдинги йиллар буйича фойдалар; ишлаб чикариш ва махсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан бевосита боглик булмаган операциялардан олинган даромадлар, яъни рента даромади, хужалик юритувчи субъект кошидаги ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизмат курсатувчилардан олинган даромадлар; хужалик юритувчи субъектнинг асосий фондлари ва бошка мол-мулкини сотишдан даромадлар; даъво муддати утиб кетган кредиторлик ва депонентлик карзларини хисобдан чикарилишидан олинган даромадлар; товар-моддий бойликларни кушимча бахолаш. Товар-моддий бойликлар кушимча бахолаш суммаси махсулот (ишлар, хизматлар) сотилиб борилиши мобайнида солик солинадиган базага киритилади; давлат субсидияларидан олинадиган даромадлар; текин кайтарилмайдиган молиявий ёрдам; бошка операцион даромадлар. Хисобот даври мобайнида кайд этилган харажатлар 9300-« Асосий фаолиятнинг бошка даромадлари ни хисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётлар дебетида акс эттирилади, хисобот йилининг охирида эса улар якуний молиявий натижага хисобдан чикарилади. Мисол. Корхона хисобот даври мобайнида куйидаги бошка даромадларни олган: мол етказиб берувчидан келишув шартларини бажармаганлиги учун 114 минг сум микдорида жарима ундирилган; харидор билан тузилган шартнома буйича 40 минг сум суммада утган йилларнинг фойдаси аникланган; даъво муддати утиб кетганлиги муносабати билан 6 минг сум суммада бошка кредиторлик карзлари хисобдан чикарилган; инвеитарлаш натижасида аникланган 10 минг сумлик ортикча тайёр махсулот кирим килинган. Ушбу суммалар куйидаги утказма билан акс эттирилади: Д-т 5110-«Х,исоб-китоб счёти» - 114 минг сум К-т 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» - 114 минг сум; Д-т 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 40 минг сум К-т 9340-«Утган йиллар фойдалари» - 40 минг сум; Д-т 6990-«Бошка мажбуриятлар» - 6 минг сум К-т 9360-«Кредитор ва депонент карзларни хисобдан чикаришдан даромадлар» - 6 минг сум; Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» - 10 минг сум К-т 9390-«Бошка операцион даромадлар» - 10 минг сум. Хисобот даврининг охирида бошка даромадларни хисобга олувчи счётлар куйидагича ёпилади: Д-т 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» - 114 минг сум Д-т 9340-«Утган йиллар фойдалари» - 40 минг сум Д-т 9360-«Кредитор ва депонент карзларни хисобдан чикаришдан даромадлар» - 6 минг сум Д-т 9390 «Бошқа операцион дармодлар» -10 минг сўм К-т 9910 «Якуний молиявий натижа»- 170 минг сўм Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling