Молиявий ҳисоб ташқи ва ички ахборотдан фойдаланувчилар тала- бини қондиришга қаратилган ҳисоб ва ҳисобот тизимидан иборат. Бошқарув ҳисоби фақат ички ахборотдан фойдаланувчилар, яъни хўжалик юритувчи субект бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлайди ва унинг жорий вазифалари (ишлаб чиқариш ҳисоби) каби стратегик мақсадларига (стратегик ҳисоб) хизмат қилади.
Солиқ ҳисоби солиқламинг алоҳида турлари бўйича солиққа тортила- диган базани тўғри ҳисоблаш ва буджет билан ҳисоб-китоблами ўз вақ- тида амалга оширишни таъминлашга қаратилган. Шундай қилиб, бошқарувнинг кўриб чиқилган режалаштириш, назорат ва қабул қилинган қарорлар бажарилишининг самарадорлигини баҳолаш каби функсиялари бухгалтерия ҳисоби туфайли амалга оширилади. Унинг ахборот тизими ички ва ташқи ахборотдан фойдаланувчиламинг хўжалик юритувчи субект молия-хўжалик фаолияти тўғрисида яққол тасаввурга эга бўлишини таъминлайди.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагилар:
- бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш;
- узлуксизлик;
- хўжалик муомалалари, активлар ва пассивлами пулда баҳолаш;
- аниқлик;
- ҳисоблаш;
- олдиндан кўра билиш (еҳтиёткорлик);
- мазмуннинг шаклдан устунлиги;
- кўрсаткичламинг қиёсланувчанлиги;
- молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;
- ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;
- активлар ва мажбуриятламинг ҳақиқий баҳоланиши.
Бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш бу барча хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби счётларида икки марта, яъни бир счётнинг дебетида иккинчи счётнинг кредитида бир хил суммаларда акс эттирилишини билдиради.
Бухгалтерия ҳисобининг узлуксизлиги корхонанинг бутун фаолияти давомида содир бўладиган барча хўжалик муомалалари тасдиқланган қоида ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботнинг меъёрлари асосида тузилиб, қайд қилиб борилишини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |