Бухгалтерия хисоби


Хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни пулда баҳолаш


Download 0.69 Mb.
bet3/61
Sana24.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1059053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1

Хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни пулда баҳолаш тамойили уларни ягона универсал ўлчов - пулда ифодалашни билдиради.
Ахборотлар аниқлиги дастлабки ҳисоб ҳужжатларини юритиш ва бухгалтерия ҳисоби регистрларини тўлғазишдан то бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларини тақдим этишгача бўлган бутун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг асосий тамойили ҳисобланади.
Ҳисоблаш тамойили тегишли маҳсулотлар қайси даврда жўнатилган (иш ва хизматлар бажарилган) бўлса, ҳатто пул маблағлари сотувчининг счётига келиб тушмаган бўлса ҳам, уларни сотишдан олинадиган даромадлар шу даврга олиб борилишини тақозо этади.
Олдиндан кўра билиш ёки эҳтиёткорлик тамойили ҳисоботда активлар ва фойдани ошириб, мажбуриятларни эса пасайтириб баҳолашга йўл қўймасликни тақозо этади.
Натижада потенсиал йўқотишлар ёки зарарларни акс эттириш учун корхонага потенсиал фойдани акс эттиришга қараганда кам асос керак бўлади. Ушбу тамойилга мувофиқ энг паст даражада, яъни таннарх ёки бозор баҳоси бўйича баҳолаш қоидасига риоя қилиш керак. Бу шуни билдирадики, агар корхона ўз айланма маблағларини битта баҳода сотиб олиб, бироз вақтдан сўнг эса унинг бозор баҳоси тушиб кетса, у ҳолда уни ҳисоботда жорий бозор баҳоси бўйича баҳолаб, фарқи жорий даврнинг молиявий натижаларига олиб борилади. Агарда мазкур ҳисобот даврида айланма маблағларминг бозор баҳоси ошса, корхона ўз активларини ушбу бозор баҳоси бўйича сотгунига қадар ўз ҳужжатларига ўзгартириш киритмайди. Бундай ёндашув бозордаги вазиятнинг ўзга- рувчанлиги ва мулкдорламинг ҳамда хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган хавф-хатар(риск)лами бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга имкон беради. Демак, корхона ўз айланма маблағларини сотгунга қадар улами ушбу иккала баҳодан паст баҳода акс эттириши лозим.
Шу билан бирга ушбу тамойил яширинча резерв яратишга ёки айланма маблағларини ошириб юборишга ҳуқуқ бермайди. Чунки молиявий ҳисобот бетарафва аниқбўлиши лозим.
Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойилига мувофиқ хўжалик муомалалари ва бошқа турли хил иқтисодий ҳодисалари ҳужжатлар ва ҳисоботларда ўзларининг иқтисодий мазмунига мувофиқ намоён бўладиган қилиб акс эттириш лозим.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling