13.ДАРС
ФОНДЛАР ВА КОРХОНА ФАОЛИЯТИ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИ ХИСОБИ
13.1. Корхона устав капитали (фонди)нинг хисоби
Устав капитали (фонди) корхонани ташкил қилиш вақтида унинг таъсис хужжатларида белгиланган микдорда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қатнашчилар (мулкдорлар) мол-мулкидаги улушларининг (пул бирлигидаги) йиғиндисини ифодалайди.
Бухгалтерия хисобида устав капитали хамда таъсисчиларнинг устав капиталига кўшадиган улуш бўйича қарзлари алохида хисобга олинади.
Бозор иктнсодиёти шароитида устав капитали бир томондан корхона мол-мулкининг қийматини, иккинчи томондаи ушбу корхонанинг таъсисчилари, инвесторлар олдидаги қарз кийматини нфодалайди.
Устш капитали (фонди) бўйича операциялар хисоби шу номдаги 8300-«Устав капиталини хисобга олувчи счётлар» гурухни хисобга олинади.
8300 «Устав капиталини хисобга олувчи счётлар» куйидаги учта счёт билан тўлдирилади:
8310-«Оддий акциялар»;
8320-«Имтиёзли акциялар»;
8330-«Пай ва улушлар».
Do'stlaringiz bilan baham: |