Бухгалтерия хисоби
Download 0.69 Mb.
|
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хужалик операцияларининг мазмуни Дт Кт
- 4 дарс. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва иккиёқлама ёзув (мисоллар ёрдамида куриб чиқиш)
- Бухгалтерия хисоби хисобвараклари
- 2.Хисобвараклардагн икки ёклама ёзув ва уни асослаш
- Иккиёқлама ёзув
ВАЗИФА Масала № 3. Хўжалик операцияларининг балансга таьсири
№1-сонли жадвал
Талаб этилади: а) Хўжалик операцияларинн ўзгариш турларини жадвалга кайд этинг. 4 дарс. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва иккиёқлама ёзув (мисоллар ёрдамида куриб чиқиш) 1.Бухгалтерия хисоби хисобвараклар режаси ва унинг амалий кўлланиши 2004 йил 1 январдан бошлаб Узбекистан Республикасининг барча корхоналари бухгалтерия хисобини 21- сонли БХМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби хисобвараклар режаси ва уни кўллаш буйича йурикнома» (УзР АВ томонидаи 23.10.2002 йил да 1181-сон билан руйхатдан утказилган)га мувофик олиб борадилар. Бухгалтерия хисоби хисобвараклари 6 кисм ва 9 бўлимга ажратилган. Балансдан ташкари хисобвараклар алохида кўрсагилган. 1-8-бўлимларда бухгалтерия баланси хисобварақлари, яъни бухгалтерия балансида акс этгириладиган сальдо га эга бўлиши мумкин булган хисобвараклар жойлаиггирилган. Улар доимий хисобварақлр деб аталади. 9-бўлимда молиявий натижалар тўгрисида хисобот бўйича хисобвараклар, яъни вақтиннчалик (транзит) хисобваракалар жойлаштирилган, улар хеч качон сальдо (колдик)га эга бўлмайди, чунки хар ойда ёпилади. Хисобваракларнинг бундай жойлаштирилиши молиявий хисобот тайёрлаш жараёнини соддалаштиради. 2.Хисобвараклардагн икки ёклама ёзув ва уни асослаш Бухгалтерия хисоби хисобваракларида хўжалик операциялари натижасида юз берадиган ўзгаришларни акс эттириш учун иккиёклама ёзув усули кўлланилади. Иккиёқлама ёзув шундай ёзувки, унинг натижасида хар бир хужалик операциясининг суммаси хисобваракларда икки маротаба: бир хисобварак дебетида ва айни вактда ўзаро боғлик бўлган бошка хисобварак кредитида акс эттирилади. Чунки хўжалик операциялари юзага келтирадиган ўзгаришлар кккиёклама хусусиятга эга ва хисобнинг икки алохида объектига, бинобарин, иккита хисобваракка таъсир этади. Чунончи, агар корхона товарлар харид килса, бир томондан, омбордаги товарлар колдиги кўпайиши акс эттирилади ва бошка томондан, албатта ушбу товарлар қандай манбалар: накд пулга сотиб олинган, кредитга олинган ва хоказо хисобига олинганлиги кўрсатилади. Шунинг учун, хўжалик операциясини бухгалтерия хисоби хисобваракларида акс эттириш максадида ўзаро боғлик бўлган икки хисобваракда битга суммани кайд этиш зарур. Хужалик операциялари хисобваракларида иккиёклама ёзув усули билан акс эттириш тартибини куйидаги мисолларда куриб чикамиз. 1 мисол. Кассага банкдаги хисоб-китоб счётидан накд пул - 5 минг сўм келиб тушди. Ушбу операция натижасида хисоб-китоб счётида пул маблаглари камайди ва кассада шу суммага купайди. Иккала хисобварак актив хисобваракдир. Шунинг учун 5 минг сум 5010 «Миллий валютадаги пул маблаглари» хисобвараги дебета ва 5110-«Х,исоб-китоб счёти» хисобвараги кредитида ёзилади.
Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling