Бухгалтерия хисоби


Пассив Мулкнннг таркиби


Download 0.69 Mb.
bet11/61
Sana24.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1059053
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1

Пассив

Мулкнннг таркиби

Сўм

Мулкнннг манбаси

сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

120 000

Материаллар

42 400

Таксимланмаган фойда

30 000

Касса

100

Мол етказиб берувчиларга карз

15 200

Хисоб-кксоб счети(расчетный счет)

35 500

Бюджета қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Биринчи турдаги операциялар мол-мулк таркибида ўзгаришларга олиб келади. Бунда баланс валютаси ўзгармайди.
Биринчи операция. Корхона кассасига банкдаги хнсоб-китоб счётидан 10 минг сўм накд пул олинди, Бу операция активнинг иккинчи бўлимида жойлашган «Касса» ва «Хисоб-китоб счёти» каби баланс моддаларига таъсир этади. Кассадаги пуллар қолдиги 10 минг сумга ошади, хисоб-китоб счётидаги пуллар колдиги эса ушбу суммага камаяди, яъни баланс активининг ичида мол-мулк ўзгариши юз берди ва умуман олганда баланс валютаси ўзгармади.
Биринчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.

Актив

Пассив

Мулкнннг таркиби

Сўм

Мулкнинг манбаси

Сўм

Асосий воситалар

100000

Устав капитали

120000

Материаллар

42 400

Таксимланмаган фойда

30 000

Касса

10100

Мол етказиб берувчиларга карз

15 200

Хисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга карздорлик

12 800

Баланс

178000

Баланс

178 000

Иккинчи турдаги операциялар корхона мол-мулкини шакллантириш манбаларининг таркибида ўзгаришларга олиб келади, яъни факат баланс пассивига таъсир этади. Бу холда баланс валютаси ўзгармайди.
Иккинчи операция. Корхона таъсисчилари йигилишининг қарори бўйича таксимланмаган фойданинг 15 минг сўмлик суммадаги қисми устав капиталига қўшилади. Мазкур хўжалик операцияси пассивнинг «Таксимланмаган фойда» ва «Устав капитали» каби моддаларига таъсир этади. Ушбу операциядан кейин таксимланмаган фойда 15 минг сўммага камаяди, устав капитали эса ушбу суммага ошади, яъни баланс пассиви ичида суммаларнинг кўчиб ўтиши юз беради ва умуман олганда баланс валютаси ўзгармайди.
Иккинчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.

Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

Сум

Мулкнинг манбаси

Сум

Асосий воситалар

100000

Устав капитали

135 000

Материаллар

42 400

Таксимланмаган фойда

15 000

Касса

10100

Мол етказиб берувчиларга карз

15 200

Хисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга карздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Учинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркибини ва мол-мулк манбаларининг таркибини ўзгартиради, айни вактда уларни оширади. Бунда баланс валютаси актив буйича ва пассив буйича тенг суммага ошади.
Учинчи операция. Мол етказиб берувчилардан 20 минг сумлик материаллар олинди. Пули хали тўланмаган. Ушбу хужалик операцияси активнинг «Ишлаб чикариш захиралари» моддасига ва пассивнинг «Мол етказиб берувчиларга карз» моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин корхонадаги ишлаб чикариш захиралари ошади ва айни вактда корхонанинг мол етказиб берувчилардан карзи ошади, чунки хали уларга пул ўтказилмаган.
Баланс валютаси актив бўйича хам, пассив буйича хам 20 минг сумга ошади.
Учинчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.

Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

Сум

Мулкнинг манбаси

Сум

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Материаллар

62 400

Таксимланмаган фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчиларга карз

35 200

Хисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга карздорлик

12 800

Баланс

198 000

Баланс

198 000

Туртинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркиби ва манбаларнинг таркибини ўзгартиради, айни вактда уларни камайтиради. Бунда баланс валютаси актив буйича ва пассив бўйича тенг миқдорга камаяди.
Туртинчи операция. Хисоб-китоб счётидан олинган материаллар учун етказиб берувчиларга 20 минг сумм ўтказилди. Ушбу хужалик операцияси активнинг «Хисоб-китоб счёти» моддасига ва пассивнинг «Мол етказиб берувчиларга карз» моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин хисоб-китоб счётидаги пуллар 20 мингсумга камаяди ва айни вактда корхонанинг етказиб берувчилардан карзи 20 минг сумга камаяди.
Баланс валютаси актив ва пассив буйича 20 минг сўмга камаяди.
Туртинчи операциядан кейин баланс куйидаги куринишни олади.

Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

Сум

Мулкнинг манбаси

Сум

Асосий воситалар

100000

Устав капитали

135 000

Материаллар

62 400

Таксимланмаган фойда

15 000

Касса

10100

Мол етказиб берувчиларга карз

15 200

Хисоб-китоб счёти

5 500

Бюджетга карздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178000

Корхонада кандай операция юз бермасин, уни юкорида кўрсатилган тўртта операция туридан бирига киритиш мумкин.
Юкорида айтилганлардан шундай хулоса чикариш мумкин: хужалик операцияси балансда кандай ўзгаришларга олиб келмасин, у факат мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилишини ёки уни шакллантириш манбаларини ўзгартириши, уларнинг суммасини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин, лекин актив билан пассив ўртасидаги тенгликни бузмайди.
3.Бухгалтерия хисоби хисобвараклари ва уларнинг тузилиши
Бухгалтерия балансида мол-мулкнинг ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби даврий равишда акс эттирилади, яъни баланс ой ёки чоракда бир марта тузилади. Лекин хисобда факат даврий маълумотлар билан чекланиб бўлмайди, чунки бухгалтерия хисоби ялпи ва узлуксиз бўлиши керак. Бундай хар кунги ва узлуксиз хисоб бухгалтерия хисоби хисобваракларида амалга оширилади. Хисобвараклар мол-мулк, уни шакллантириш манбалари ва хўжалик операцияларининг жорий хисобини юритиш учун мўлжалланган.
Бухгалтерия хисоби хисобваракрари - мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши, уни шакллантириш манбалари ва бир турдаги операциялар бўйича жорий акс эттириш, гурухлаш ва тезкор назорат килиш усулидир.
Хисобвараклар мол-мулкнинг ёки мол-мулк манбаларининг хар бир тури учун хам бир турдаги хўжалик операцияларини акс эттириш учун очилади ва юритилади. Корхоналарда кўлланилиши керак бўлган хисобваракларнинг рўйхати конунчилик томонидан Бухгалтерия хисоби хисобвараклар режасида тартибга солинади. Масалан, асосий воситаларнинг харакати билан боғлиқ бўлган барча операциялар 0110-0199-«Асосий воситалар» хисобваракларида, материаллар кирим-чикими 1010-1090-«Материаллар» хисобваракларида, кассада накд пуллар харакати 5010-5020-«Касса» хисобваракларида юритилади ва хоказо.
Ташки кўриниши бўйича хисобвараклар икки кисмдан иборат бўлган жадвални билдиради. Хисобваракнинг номи жадвалнинг юкори кисмида ёзилади.




DT cчёт номери КТ

Ой бошига қолдиқ



Ой давомидаги айланма





Ой охирига қолдиқ



Ушбу жадвалда хисобваракнинг чап кисми «дебет» (лотинча debet — карздор), хисобваракнинг унг кисми «кредит» (лотинча credit — ишонади) деб аталади.


Хисобварақарда мол- мулкнинг ва унинг манбаларининг хисобот йили боши ва охиридаги холати акс эттирилади. Ушбу маълумотлар колдик ёки «сальдо» деб аталади. Дебет ва кредитда мол-мулк ёки унинг манбалари таркибидаги купайишлар ёки камай ишлар акс эттирилади.
Хисоб элементлари туркумланишига мувофик бухгалтерия хисоби хисобвараклари доимий (бухгалтерия баланси хнсобвараклари) ва вактинчалик (молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот хнсобвараклари) хисобваракларга ажратилади. Вактинчалик хисобвараклар шунингдек транзит хисобвараклар деб аталади.
Доимий хисобвараклар - бу бухгалтерия баланси элементлари акс эттириладиган хисобвараклардир. Улар таркибига активларни, мажбуриятларни ва капитални хисобга олувчи хисобвараклар киради. Ушбу хисобварақларда хар бир хисобот даврининг охирида қолдик (сальдо) аниқланади. Куйида баланс хисобваракларининг чизмаси келтирилган:

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling