Бухгалтерия хисоби
Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) хисоби
Download 0.52 Mb.
|
Бухгалтерия китоби (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Асосий воситалар»га мувофик амортизация куйидаги усуллардан бирини кўллаш орқали хисобланиши мумкин
- Камайиб борувчи колдик усули
- Колдикни камайтириш усулида амортизацияни хисоблаш куйидагича амалга оширилади
- Йиллар йигиндиси усулида (кумулятив усул)
Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) хисоби
Асосий воситалар объектларининг эскириши - уларнинг физик сифатлари ёки хусусиятлари йуколиб боришининг ва тузиб боришининг, бунинг окибатида эса киймат йуколиб боришининг киймат курсаткичидир. Шунинг учун хар бир корхона асосий воситаларни харид килиш ва эскирганларини тиклаш учун зарур маблағларни жамғаришни таъминлаши керак. Бундай жамғаришга амортизация деб аталувчи ажратмаларни харажатларга киритиш хисобига эришилади. Амортизация (лотинча amortisatio- коплаш) бахоланган хизмат муддати давомида активнинг амортизацияланаётган қийматини ишлаб чикарилаётгаи махсулот, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматларга мунтазам равишда тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир. Солик солиш максадида амортизация давлат томонидан белгиланган ягона меъёрлар асосида бошланғич кийматга нисбатан фоизларда хисобланади. Хар бир объектга эскиришни хисоблаш хар ойда амалга оширилади. Амортизация киймати корхона харажатларига тўлик ўтказилганда асосий воситаларнинг бундан кейин фойдаланишда бўлиш даври учун эскириш хисобланмайди (эскириш бошлангич кийматнинг 100%идан ошиши мумкин эмас). Қуйидагиларга асосий воситаларга амортизация хисобланмайди: ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир барча объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар); масулдор чорва моллари; кутубхона фонди; музей кимматликлари; конун хужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар; архитектура ёдгорликлари; умумий фойдаланишдаги автомобиль йуллари, йулаклар, сайипгохлар, хиёбонлар, махаллий давлат хокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари; киймати илгари тўлик чегирилган мол-мулк; асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал куйилмалар. Янги келиб тушган асосий воситалар бўйича эскириш, фойдаланиш бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб хисобланади, чикиб кетган объектлар бўйича эскириш эса чикиб кетиш ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади. 4-сонли БХМС «Асосий воситалар»га мувофик амортизация куйидаги усуллардан бирини кўллаш орқали хисобланиши мумкин: амортизацияни тенг маромли (туғри чизикли) хисоблаш; бажарилган ишлар хажмига мутаносиб равишда амортизацияни хисоблаш (ишлаб чикариш усули); икки баробар амортизация меьёри билан колдикни камайтириш усули (камайиб борувчи колдик усули); йиллар суммаси усули (кумулятив усул). Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизикли) хисоблаш Мисол. Компьютер киймати 500 000минг сум, тугатиш киймати 30 000 сўм, хизмат муддати 5 йил. Тўғри чизикли усулга мувофик мазкур мисолда хар йилги амортизация 100 : 5 = 20% ни ёки 94 минг сўмни ташкил этади (500 000 - 30 000) : 5 = 94 000 сум. 5 йил давомида амортизация хисоблашни куйидагнча акс эттириш мумкин:
Бажарилган ишлар хажмига мутаносиб равишда амортизацияни хисоблаш (ишлаб чикариш усули) Мазкур усулда хар йиллик эскириш миқдорини хисоб-китоб килиш учун бутун фойдаланиш мудатидаги умумий бахоларни жами бажариладиган иш хажми ва муайян йилдаги бажарилган иш хажми билиш лозим. Ишлаб чикариш сифатида ишлаб чикарилган махсулот, ишланган соатлар микдори ва хоказолар олиши мумкин. Юкорида кайд этилган компьютернинг 5 йил муддатда ишлаш ресурси 6500 соат деб тахмин киламкз. Компьютер биринчи йилда - 2 000 соат, иккинчи йилда - 1 500 соат, учинчи йилда - 1 200 соат, тўртинчн йилда- 1 000 соат, бешинчи йилда - 800 соат ишлатилган. Бинобарин, амортизация меъёри куйидагини ташкил этади: (500 000 - 30 000): 6 500 = 72,307 сум/соат. Амортизациям хисоблашни куйидагнча акс эттириш мумкин:
Камайиб борувчи колдик усули активнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация суммасининг камайиб боришини англатади. Ушбу усулда эскириш меьёри асосий воситаларнинг қолдик қийматига кўпайтирилади. Одатда, бу усулда амортизация меьёри икки бараварга оширилади. Мисолга мувофик, агар 5 йиллик хизмат муддатида меъёр 20% (100 : 5)ни ташкил этса, қолдикни камайтириш усулида меъёр 40% (20% х 2 = 40%)ни ташкил этади. Ушбу белгиланган ставка (40%) хар йилнинг охирида асосий воситаларнинг қолдик кийматига нисбатан олинади. Колдикни камайтириш усулида амортизацияни хисоблаш куйидагича амалга оширилади:
Йиллар йигиндиси усулида (кумулятив усул) хар йилги амортизация меьёри амортизация муддати якунига кадар қолган амортизацияланаётган қийматнинг бўлаги сифатида белгиланади. Бунак амортизация ажратмаларининг тугагунигача қолган тўлик йиллар микдорини амортизация муддатини ташкил киладиган йилларнинг тартиб сонилари йигиндисига булиб аникланади. 5 йил фойдаланиш муддатига мулжалланган асосий воситалар объекти учун йиллик ракамлар йигиндиси куйидагини ташкил этади: 5+4 + 3+ 2 + 1=15 йил. Масалан, амортизацияланаётган киймат 470 минг сум (500 000 - 30 000) булган холда хар йилги амортизация ажратмаларини хисоблаш куйидагича бўлади:
Жадваллардан кўриниб турибдики, амортизация хисоблашнинг охирги иккита усулида асосий воситалардан фойдаланиш муддатининг бошида хисобланган амортизация ажратмалари объект хизмат муддатининг охирида хисобланган амортизация кийматидан сезиларли даражада каттадир. Ушбу усуллар ишлаб чикаришга мўлжалланган асосий воситаларнинг амортизациясини хисоблаш учун кўлланилади, чунки мазкур воситалар улардан фойдаланишнинг биринчи йилларида самаралирок ишлайди ва уларнинг таъмирига харажатлар унчалик катта бўлмайди. Кейинги йилларда амортизация харажатлари камаяди, таъмирлаш харажатлари эса одатда ошиб боради. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модда мақсадларида амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилади. Қуйидагилар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди: 1) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар); 2) маҳсулдор чорва моллари; 3) ахборот-кутубхона фонди; 4) музей ашёлари; 5) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар; 6) моддий маданий мерос объектлари; 7) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари; 8) қиймати илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган мол-мулк; 9) асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар; 10) нотижорат ташкилотларнинг ушбу Кодекс 318-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган ҳамда нотижорат фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулки, бундан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан сотиб олинган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк мустасно; 11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-кичик бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк. Амортизация қилинадиган активнинг қиймати ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади. Амортизация ажратмалари бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади. Номоддий активларнинг қиймати ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган тартибда харажатлар жумласига киритилади. Амортизация қилинадиган активлар, бундан номоддий активлар мустасно, солиқ солиш мақсадларида гуруҳлар (кичик гуруҳлар) бўйича тақсимланади ва уларни сотиб олишга (яратишга) доир чиқимлар амортизация ажратмалари орқали амортизациянинг қуйидаги чекланган нормалари бўйича харажатлар жумласига киритилади:
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling