Бухгалтерия хисоби


Download 0.52 Mb.
bet40/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)

9.2. Ишлаб чикариш харажатлари хисоби
Махсулот (ишлар, хизматлар)иинг ишлаб чикариш таннархи махсулот ишлаб чикариш ёки кайта ишлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган табиий ресурслар, хом ашё, материаллар, ёкилги, кувват, асосий фондлар, мехнат ресурсларинииг, шунингдек ишлаб чикариш билан боғлик бошка харажатларнинг киймат бахосини ифодалайди.
Махсулот (ишлар, хизмагглар)нинг ишлаб чикариш таннархига бевосита махсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чикариш билан боғлик, ишлаб чикариш технологияси ва ташкил этилиши шартлаган харажатлар киритилади. Улар куйидагил:

  • материалларга бевосита харажатлар;

  • мехнатга бевосита харажатлар;

  • билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чикариш ахамиятидаги кушимча харажатлар.

Махсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чикариш таннархини хосил килувчи харажатлар уларнинг иктисодий мазмунига кўра куйидаги элементлар билан гурухларга ажратилади:

  • ишлаб чикаришга материалларига харажатлар

  • ишлаб чикариш хусусияти га эга булган мехиатга хак тулаш харажатлари;

  • ишлаб чикаришга тегишли булган ижтимоий сугуртага ажратмалар;

  • асосий фондлар ва ишлаб чикариш ахдмиятига эга булган номоддий активлар амортизатцияси;

  • ишлаб чикариш ахамиятига эга булган бошка харажатлар.

Ишлаб чикариш билан боғлик моддий харажатларга куйидагилар тегишли булади:

  • нормал технология жараёнинн таьминлаш ва махсулотларни ўраш учун махсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошка ишлаб чикариш эхтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иишоотлар ва бошка асосий воситалар синовини утказиш, назорат килиш, саклаш, тузатиш ва улар дан фойдаланиш) учун ишлаб чикариш жараёнида фойдаланиладиган харид килинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эхтиёт кисмлар, инвентарларнинг, хужалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошка мехнат воситапарининг киймати;

  • сотиб олинадиган, келгусида ушбу корхонада монтаж килинадиган ёки кушимча ишлов бериладиган буғловчи буюмлар ва ярим тайёр махсулотлар;

  • ташки юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли булмаган ишлаб чикариш хусусиятига эга булган ишлар ва хизматлар.

Махсулот ишлаб чикариш билан боғлик барча харажатлар 2010-«Асосий ишлаб чикариш» счётида акс эттирилади.
Буюмларга ишлов бериш мураккаб технологияли ишлаб чикаришда хар ойнинг охирида тугалланмаган ишлаб чикариш колдиклари аникланади. Тугалланмаган ишлаб чикариш деб технологик жараёнда назарда тутилган ишлов беришнинг барча боскичларидан тўлик ўтмаган махсулотга, шунингдек тугалланмаган, синовдан ўтмаган, техник назорат бўлимига кабул килинмаган буюмларга айтилади. Тугалланмаган ишлаб чикариш қолдиклари инвентаризация ёрдамида аникланади ёки меъёрий (режадаги) таннарх буйича акс эттирилади ва 2010-«Асосий ишлаб чикариш» счётининг дебети буйича колдик сифатида чикариб олинади.


    1. Download 0.52 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling