Бухгалтерия хисоби


Download 0.52 Mb.
bet1/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)


Бухгалтерия хисоби
умумий дарслик китоб


МУНДАРИЖА:



УМУМИЙ ҚИСМ

Дарс соати

Бет

1

Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти

2


2

Бухгалтерия ҳисоби ва унинг элементлари

2


3

Бухгалтерия баланси ҳақида тушунча. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва иккиёқлама ёзув

2


4

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва иккиёқлама ёзув.Баланс тузиб чикиш тартиби

2



АСОСИЙ ҚИСМ



5

Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби

6


5.1.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби иш хакини хисоблаб чикариш тартиби

2


5.2.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби иш хакидан ушланмалар хисоблаб чикариш тартиби

2


5.3.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби проводка

2


6

Пул маблағлари ҳисоби.

4


6.1.

Кассадаги ва банкдаги хисоблар юритилиш тартиби.

2


6.2.

Пул маблағлари ҳисоби.

2


7

Товар-моддий заҳиралар ҳисоби

4


7.1.

Товар-моддий заҳиралар ҳисоби

2


7.2.

Товар-моддий заҳиралар ҳисобини вахужжатлар билан ишлаш

2


8

Асосий воситалар ҳисоби

4


8.1.

Асосий воситалар кирим килиниши амартизация хисобланиши тартиби

2


8.2.

Асосий воситалар сотилиши ва кайта бахоланиши тартиби

2


9

Корхона харажатлари таркиби: махсулотни таннархини ташкил этувчи харажатлар

4


9.1.

Корхона харажатлари таркиби: махсулотни таннархини ташкил этувчи харажатлар

2


9.2.

Корхона харажатлари таркиби: давр харажатлари ва бошка харажатлар

2


10

Корхона даромадлари таркиби

2


11

Махсулот (ишлар, хизматлар)ни сотилиши ва калкулятция килиш тартибини

2


12

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби

2


13

Бухгалтерия баланси ва Молиявий натижа чикариш тартиби

4



ЖАМИ

40




1 ДАРС
БУХГАЛТЕРИЯҲИСОБИ


ХЎЖАЛИК ҲИСОБИНИНГ МОҲИЯТИ, БОШҚАРУВ ТИЗИМИДАГИ АҲАМИЯТИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
1.1. Хўжалик ҳисобининг моҳияти ва функциялари
Ҳисоб юритиш хўжалик фаолиятини бошқариш, кенг маънода эса бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни, яъни жамиятни бош¬қариш учун зарур экан. Бошқача қилиб айтганда, ҳисобот юритиш деб ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва уларни бошқаришни таъминлаш мақсадида, бу жараёнлами миқдор жиҳатдан акс эттириб, сифат жиҳатдан тавсифлашга айтилади. Демак, ҳисоб юритиш бошқаришнинг ажралмас қисми экан.
Шундай қилиб, хўжалик ҳисоби - хўжалик фактларини, ҳодисаларини ва жараёнларини бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш мақсадида улами кузатиш, ўлчаш, рўйхатга олиш ва умумлаштириш тизимидир.
Хўжалик ҳисобида қўлланиладиган ўлчовлар
Хўжалик маблағларини ва жараёнларини ҳисобда миқдорий акс эттириш учун натура, меҳнатва пул ўлчовларидан фойдаланилади.
Натурал ўлчовлар - ҳисоб обектларини оғирлик (кг, ц, т ), ҳажм(м.куб, литр), узунлик(мм, см, м, км) , майдон (квадрат метр,га) ва бошқа ўлчовларда ифодалаш учун қўлланилади.
Сарфланган иш вақтини ҳисобга олиш учун меҳнат ўлчовидан фойдаланилади.
Меҳнат ўлчовлари - одам/куни, одам/соати, норма/соат ва бошқаларда ифодаланади. Меҳнат ўлчовлари кўп ҳолларда натура ўлчовлари билан бирга қўлланилади. Масалан, бир ишчи бир соатда ёки бир кунда қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарган ва ҳ.к. Улар асосан вақтбай ишловчиларга иш ҳақи ҳисоблашда, ишбай ишловчи- ламинг нормаларини бажаришини назорат қилишда, меҳнат унумдорлигини ўрганишда ва ҳоказоларда қўлланилади.
Шундай қилиб, меҳнат ўлчовлари, натура ўлчовлари каби қатъий белгиланган қўлланилиш чегараларига эга.
Турли хилдаги хўжалик маблағларини, хўжалик эҳтиёжларини, ҳисоблашув ва кредит муносабатларини ҳисобда акс эттиришда ҳамда хўжалик фаолиятининг якунини пул ифодасида чиқаришда пул ўлчови қўлланилади. У товар-пул муносабатлари мавжудлиги, маблағлардан жуда тежаб фойдаланиш, рақобатбардошликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш билан бевосита ҳамда чамбарчас боғлиқдир.
Пул ўлчови кўпинча натура ва меҳнат ўлчови билан бирга қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматини аниқлаш учун бу маҳсулот миқдорини ва баҳосини, ишчига иш ҳақи ҳисоблаш учун эса ишчи томонидан ишланган кунлар ва вақт бирлиги учун тўланадиган ҳақ суммасини билиш зарур.
1.2 Хўжалик ҳисобининг турлари ва уларнинг тавсифи
Оператив ҳисоб режаламинг бажарилишини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришга тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун зарур бўлган кундалик маълумотлами олиш ва умумлаштиришга хизмат қилади. У тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Оператив ҳисоб ёрдамида корхона ресурслари ва улар миқдорининг ўзгаришини жорий тартибда кузатиш, бухгалтерлик ва статистик ҳисобда акс эттирилмайдиган қатор маълумотлами кўрсатиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш меъёрларининг бажарилиши, шартнома мажбуриятламинг бажарилиши, машина ва қурилмалардан фойдаланиш даражаси ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Назорат қилинаётган хўжалик муомалаларининг мазмунига кўра оператив ҳисобда натура ва меҳнат ўлчовлари, айрим ҳолларда эса пул ўлчовлари қўлланилади.
Статистик ҳисоб миқдор кўрсаткичларида ифодаланадиган ижтимоий- оммавий ҳодисалами сифат жиҳатдан тавсифлаб, кузатиш ва акс эттириш ҳамда жамият тараққиёти қонуниятларини ўрганиш тизимидир.
Статистик ҳисоб ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари ва ижтимоий турмушдаги сиёсий ва маданий жараёнлар ривожланишининг асосий қонуниятларини очиб беради. Иқтисодиётни бошқариш учун зарур бўлган маълумотлами йиғиш, статистик таҳлил қилиш ва ахборотдан фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш статистик ҳисобнинг асосий вазифасидир. Бу мақсадда статистик ҳисоб бухгалтерия ва оператив ҳисоб маълумотларидан фойдаланиб, шу билан бирга уламинг тузилишига ҳам таъсир этади.
Бухгалтерия ҳисобихўжалик юритувчи субектнинг маблағлари ва манбаларининг ҳаракатини акс эттириб, хўжалик жараёнида содир бўладиган муомалалами ёппасига ва узлуксиз кузатиб бориш, кузатиш натижаларини ўлчаш ва ҳужжатларда расмийлаштириш, улами ягона бир ўлчовда, яъни пул ифодасида умумлаштириш ҳамда бошқарув қарор- ларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур кўрсаткичлами ҳисоблаш, баҳолаш, улами тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш мақсадида молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тизимидир.
1.3 Бухгалтерия ҳисобининг моҳияти ва турлари
Ҳозирги шароитда бухгалтерия ҳисоби ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда учта йўналишда қайта шаклланмоқда
Молиявий ҳисоб ташқи ва ички ахборотдан фойдаланувчилар тала- бини қондиришга қаратилган ҳисоб ва ҳисобот тизимидан иборат. Бошқарув ҳисоби фақат ички ахборотдан фойдаланувчилар, яъни хўжалик юритувчи субект бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлайди ва унинг жорий вазифалари (ишлаб чиқариш ҳисоби) каби стратегик мақсадларига (стратегик ҳисоб) хизмат қилади.
Солиқ ҳисоби солиқламинг алоҳида турлари бўйича солиққа тортила- диган базани тўғри ҳисоблаш ва буджет билан ҳисоб-китоблами ўз вақ- тида амалга оширишни таъминлашга қаратилган. Шундай қилиб, бошқарувнинг кўриб чиқилган режалаштириш, назорат ва қабул қилинган қарорлар бажарилишининг самарадорлигини баҳолаш каби функсиялари бухгалтерия ҳисоби туфайли амалга оширилади. Унинг ахборот тизими ички ва ташқи ахборотдан фойдаланувчиламинг хўжалик юритувчи субект молия-хўжалик фаолияти тўғрисида яққол тасаввурга эга бўлишини таъминлайди.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling