Бухгалтерия хисоби


Download 0.52 Mb.
bet9/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)

Топшириқлар
Масала№ 1. Мулк турларини тавсифланиши “Дастгох” машинасозлик заводи мулкининг таркиби:



Корхона мулкининг номи

Минг. Сум

Активлар

Жорий актив

Узок муддатли активлар

1

Омбордаги эхтиёт кисмлар

170



2

Кассадаги накд пуллар

40



3

Асосий материаллар

2400



4

Ёкилги

350



5

Омбордаги тайёр махсулот

7308



6

Цехдаги ишлаб чикариш ускуналари

20200



7

Омбордаги идишлар(тара)

2090



8

Цехдаги тугалланмаган ишлаб чикариш

2000



9

Цех биноси

16400



10

Тукимачилик комбннатининг карз мажбурияти

420



11

ОАЖ “Прогресс”нинг 5 йил муддатлик акциялари

4000



12

Патент(3йил муддатга берилган)

1200



13

Хисоб-китоб счетидаги пул маблаглари

1500



14

Ошхонани куриб битирилмаган биноси

3500



15

Бошкарув биноси

12000



16

Ўрнатиладиган асбоб- ускуналар

2800



17

Мол етказиб берувчиларга берилган бунаклар

4200



18

Шуъба корхонасининг 3 йиллик карз мажбурияти

750



19

Харидорнинг 3 ойлик карзи

530



20

Моддий зарарни коплаш буйича ходимларнинг карзи

7390



Корхона мулкини куйидаги гурухлар ажратинг:
а) жорий активлар - (ЖА)
б) узок муддатли активлар - (УА)
Пассивларни тавсифланиши.
Дастгох” машинасозлик заводини мулкининг манбалари таркиби:



Мулк манбаларининг таркиби

Минг. Сум

Пассивлар

Ўз маблағлари

Мажбуриятлар

1

Заводнинг мол етказиб берувчилардан олинган материаллар учун карзи

2200



2

Устав капитали

20000



3

Таксимланмаган фойда

12600



4

Келгусидаги харажатлар ва туловлар учун резерв

1200



5

Резерв капитали

7500



6

Корхонанинг ишчиларига иш хаки буйича карзи

6680



7

Банкларнинг узок муддатли кредитлари

15000



8

Бюджетга соликлар буйича карз

5500



9

Бошка кредиторларга карз

5960



10

Харидорлардан олинган аванслар

5000



11

Банкларнинг киска муддали кредитлари

2600



12

Сугурта буйича карз

7808



Мулк манбаларини куйидаги турлари буйича гурухланг:


а) Уз маблаглар манбалари (капитал) - К
б) Карзга олинган маблаглар манбалари (мажбуриятлар) – М


ВАЗИФА Масала № 2. Бухгалтерия баланси
Тикув корхонаси мулкининг таркиби ва унинг манбалари



Хужалик маблаглари ва манбалари

Сумма(Сум)

Активлар

Пассивлар

1

Асосий воситалар

1027000



2

Устав капитали

1565000



3

Асосий материаллар

460000



4

Ёрдамчи материаллар

28300



5

Корхонанинг ишчиларига иш хаки буйича карзи

13800



6

Ёкилги

5400



7

Идиш материаллари

8700



8

Пенсия фондига карзлар

1200



9

Тугалланмаган ишлаб чикариш

14600



10

Банкдан олинган кредит буйича карз

30000



11

Инвентар ва хужалик буюмлари

8900



12

Тайёр махсулот

25000



13

Материаллар учун мол етказиб берувчиларга карз

20500



14

Кассадаги накд пул маблағлари

100



15

Хисоб-китоб счетидаги пул колдиғи

89000



16

Тақсимланмаган фойда

54000



17

Турли кредиторларга карз

2000



18

Хисобот берувчи шахсларнинг карзи

150



19

Турли дебиторлар карзи

1750



20

Товарлар

35000



21

Бюджетга соликлар буйича карз

11300



22

Резерв капитали

6100



Талаб этилади:
1. Активлар ва пассивларга суммалар буйича ажратиб чикинг
2.Бухгалтерия баланси тенглигини келтириб чикаринг

  1. ДАРС.

БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ


1.Бухгалтерия баланси тугрисида умумий тушунча
Бухгалтерия баланси - пул бахосида ифодаланган ва муайян санага тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлащтирилиши ҳамда уни шакллантириш манбалари буйича иктисодий гурухлаштириш ва умумлаштириш усулидир.
Баланс уз тузилишига кўра икки томонли жадвалдан иборат. Мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап кисм "актив” деб номланади, ўнг кисм мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради ва “пассив дейилади. Мол-мулкнинг хар бир тури корхонага бирорбир манба хисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг умумий суммаси пассивнинг умумий суммасига тенг булиши керак (баланс валютаси). Баланс (французчадан balance - тарози) тенглик, мувозанат аломатини англатади.
Баланс умумлаштируви объектларни акс эттиришнинг иккиёклама хусусияти билан тавсифланади, унинг маъноси шундан иборатки, объектлар балансда икки маротаба кўрсатилади ва икки жихатдан куриб чикилади.
Бухгалтерия баланси корхонанинг хисобот даври учун молиявий ахволи туғрисидаги ахборотнинг энг мухим манбаи хисобланади. Унинг ёрдамида мол-мулкнинг таркиби ва тузилиши, корхонанинг фойдалилиги ва унинг ликвидлилиги, айланма маблагларининг айланувчанлиги, дебиторлик ва кредиторлик карзларининг холати ва динамикаси аникланади.
Баланс тенглигини куйидаги тенглама куринишида тасаввур этиш мумкин:
Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал
Хусусий капитал= Активлар - Мажбуриятлар
Активлар=Пассивлар
Баланснинг актив ва пассиви бўлимларга, бўлимлар алохида гурухларга, гурухлар эса баланс моддаларига булинади.
Мол-мулкнинг айрим турларини, унинг шаклланиш манбаларини, корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс активи ва пассивининг кўрсаткичи (сатри) бухгалтерия баланси моддаси деб аталади.
Баланс активи икки бўлимга бўлинади:
узок муддатли активлар ва жорий активлар.
Бухгалтерия балансининг пассиви хам икки бўлимга булинади:
уз маблаглари манбалари ва мажбуриятлар.
2.Хўжалик операцияларининг бухгалтерия баланснга таъсири
Корхоналарда хар куни турли хўжалик операциялари содир этилади ва уларнинг фаолияти ана шу операциялардан шаклланади. Омборга материаллар келиб тушади, кейин улар ишлаб чикаришга топширилади. Ишлаб чикаришда улардан махсулот тайёрланади ва харидорларга сотилади. Олинган пул маблаглари хисобига корхона материалларнинг янги партияларини харид килади, ўз ходимларига иш хаки тулайди, харид килинган материаллардан янгидан махсулот яратилади ва харидорларга сотилади, шу тарика ишлаб чикариш фаолияти цикли доимо такрорланади.
Хар бир хўжалик операцияси мол-мулк ёки унинг манбалари таркибида ўзгаришга олиб келади ёки бир вактнинг ўзида мол-мулкнинг таркиби хам, мол-мулкни шакллантириш манбалари таркиби хам ўзгаради. Бунда балансли умумлаштириш усулини кўллаш актиларини баланс пассиви билан тенглиги сакланишини таъминлайди.
Бухгалтерия балансига таъсири буйича барча хужалик операцияларини тўртта турга бўлиш мумкин.
Буни мисолда кўриб чикамиз. Айтайлик, хисобот даврининг бошланишида корхона баланси (кискартирилган) куйидаги мазмунда эди.

Актив


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling