Бухгалтерия хисоби


Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси –


Download 172.5 Kb.
bet11/11
Sana06.10.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1693824
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-mavzu maruza matni

Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси – активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир.
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Тушунарлилик – ҳисоб ва молиявий ҳисоботларда берилаётган ахборот фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак.
Аҳамиятлилик – молиявий ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва уларга операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолиятига баҳо беришда кўмаклашиш учун аҳамиятли бўлиши керак.
Жиддийлик – агар ахборотни киритмаслик ёки нотўгри тақдим этиш ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир этса, у жиддий ҳисобланади. Ахборотнинг аҳамиятига унинг моҳияти ҳам, шунингдек унинг қиммати (жиддийлиги) ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Ҳаққоний ва холис тақдим – молиявий ҳисоботлар фойдаланувчида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўгрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак.
Тугалланганлик – молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Изчиллик – ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради, деб ҳисобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ўз вақтида тақдим этиш – ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида тақдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Бошқа томондан, агар ҳисобот барча жиҳатлар маълум бўлгунича кечиктирилса, ҳатто энг ишончли ахборот ҳам фойдаланувчиларга катта фойда келтирмайди, чунки улар илгарироқ қарор қабул қилишга мажбур бўладилар. Аҳамиятлилик билан ишончлилик ўртасида мутаносибликка эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб энг яхши тарзда қондириш масаласини ҳал этиш керак.
Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling