Бухгалтерия іисобининг миллий стандарти


Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.68 Mb.
bet3/96
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1011033
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
21-sonli-bms

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит


Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши

0110-0190

0810


Асосий воситаларни ҳақиқий таннархи бўйича харид қилиниши (бошланғич қиймати)

0110-0190

0820


Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларни узоқ муддатли ижара шартномаси тугагандан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши

0110-0190

0310


Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш (пай) сифатида киритган ёки акцияларга тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши

0110-0190

4610


Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши

0110-0190

8530


Асосий воситаларнинг ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушиши

0110-0190

6110, 6120


Қўшимча қуриш, ускуналар ўрнатиш, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқа сифат жиҳатдан яхшилаш натижасида асосий воситалар бошланғич қийматининг кўпайиши

0110-0190

0890


Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш

0111

0850


Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш

0112

0860


Ишчи ва маҳсулдор хайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши

0170

0840


Асосий воситаларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши
б) қийматининг камайтирилиши

0110-0199
8510

8510
0110-0199


Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, узоқ муддатли ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш

9210

0110-0190


Ажратилган бўлинмаларга асосий воситаларни берилиши

4110

0110-0190


Қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар

0199

0110-0190

2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)

24. Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши";
0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши";
0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши";
0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши";
0240 "Мебел ва офис жиҳозларининг эскириши";
0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши";
0260 "Транспорт воситаларининг эскириши";
0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши";
0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши";
0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши";
0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши".
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.

25. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 10 октябрда 114-сон билан тасдиқланган (5-БҲМС) "Асосий воситалар" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида (20.01.2004 й. 1299-сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 й., 3-сон, 35-модда) белгиланган меъёр ва усуллар асосида амалга оширилади.


26. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:


а) маҳсулдор ҳайвонларга;
б) кутубхона фондларига;
в) ҳокимият қарамоғидаги ободонлаштириш иншоотларига;
г) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган фондларга; (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги кичик банд)
д) музей қийматликларига;
е) санъат ва архитектура ёдгорликларига;
ж) умумий фойдаланиш учун мўлжалланган автомобил йўлларига;
з) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга.

27. 0211-0290 счётларда мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.


28. 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади.


29. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.


30. Ижарага берувчи корхоналар жорий ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебетида акс эттирадилар.


31. Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, узоқ муддатли ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.


32. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг боғланиши






Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling