Бухгалтерия іисобининг миллий стандарти
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.68 Mb.
|
21-sonli-bms
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ VIII-БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ФОЙДА ВА ЗАХИРАЛАР
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ VIII-БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ФОЙДА ВА ЗАХИРАЛАР Муқаддима 1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300) 2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400) 3-§. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500) 4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600) 5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700) 6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) 7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900) 338. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг хусусий капитали ҳолати ва ҳаракати, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ, ташкил этилган резервлар ва фондлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хусусий капитал корхонанинг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқдир. Хусусий капитал мулк эгаси томонидан амалга оширилган қўшимча инвестициялар, фаолият натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин. 339. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 8300 - Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар; 8400 - Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар; 8500 - Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар; 8600 - Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар; 8700 - Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар; 8800 - Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар; 8900 - Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling