1-§. Қисқа муддатли ижарага
олинган асосий воситалар (001)
436. 001 “Қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар” счёти корхона томонидан қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ижарага олинган асосий воситалар 001 “Қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар” счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.
001 “Қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентар рақамлари) бўйича юритилади.
2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган
товар-моддий қийматликлар (002)
437. 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Товар-моддий қийматликлар 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки счёт-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.
3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003)
438. 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган (давальческое сырьё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби харажатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади.
Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счёти бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |