Бухгалтерия іисобининг миллий стандарти


-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси


Download 1.68 Mb.
bet95/96
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1011033
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
21-sonli-bms

10-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси
бўйича берилган асосий воситалар (010)

445. 010 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


010 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счётидан узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.
010 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентар карточкалари бўйича юритилади.
11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)

446. 011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счётидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.
011 “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк” счёти бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган
базадан чиқариладиган харажатлар (012)

447. 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар” счёти бўйича ушбу ҳисобот даврининг солиқ солинадиган базасига қўшиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларнинг солиқ солинадиган фойда (даромад)дан чиқариладиган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажат моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 -исонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-сонли иловасида келтирилган (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда).


Балансдан ташқари 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар” счётида аналитик ҳисоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда) 2-сонли иловасида кўзда тутилган моддалар солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар миқдори ва уларни чиқариш муддатлари тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling