- Бухгалтерия ҳисоби фанидан –
- Мустақил таълим шаклидаги топшириқ
- Бажарди: M-93-2/22-гуруҳ талабаси
- Тўрахўжаев С.А.
- Товар-моддий заҳиралар ҳисоби.
Режа - Режа
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Низом.
- Хўжалик жараёнларини ҳужжатлаштириш.
- Таъминотчилардан қабул қилинган моддий бойликларни ҳужжатлар асосида расмийлаштириш.
- Моддий бойликларни қабул қилишда баҳолаш тартиби.
- Товарлар ҳаракатининг бухгалтерия ҳисоби.
Товар-моддий заҳираларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини аниқлаб берувчи асосий меъёрий хужжатлар: - Товар-моддий заҳираларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини аниқлаб берувчи асосий меъёрий хужжатлар:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом;
- 4-сон Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти “Товар-моддий заҳиралар” (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган);
- 19-сон Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон).
- 21-сон Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сон буйруғи билан тасдиқланган).
- ТМЗ ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ТМЗлар ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида тегишли ҳужжатларда расмийлаштириш;
- ТМЗларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни аниқлаш ва акс эттириш;
- маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган материалларни калькуляция объектлари ўртасида тўғри тақсимлаш;
- ТМЗларни жойларда сақлаш ва улардан барча босқичларда фойдаланиш устидан назорат қилиш;
- сақлаш жойлари ва баланс моддалари бўйича сарфланган ТМЗлар ва уларнинг қолдиқларининг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш;
- белгиланган захира нормаларига риоя қилиш устидан назорат қилиш, ортиқча фойдаланилмайдиган ишлаб чиқариш захираларини аниқлаш ва уларни сотиш;
- материал юборувчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб бориш, йўлдаги ва фактурланмаган материаллар устидан назорат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |