Ҳисобварақлар режаси 9 бўлимдан ташкил топган: 0110–0990 – узоқ муддатли актив счётлари – 1-бўлим, 1010–2990 – товар-моддий заҳиралар счётлари – 2-бўлим, 3110–3290 – келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган (жорий) харажатлар – 3-бўлим, 4010–4910 – олишга доир жорий счётлар (дебиторлар) – 4-бўлим, 5010–5910 – пул маблағлари ва бошқа актив – 5-бўлим, 6010–6910 – жорий мажбуриятлар (кредиторлар) – 6-бўлим, 7010–7910 – узоқ, муддатли мажбуриятлар (кредиторлар) –7-бўлим, 8010–8910 – хусусий капитал – 8-бўлим, 9010–9900 – даромадлар ва харажатлар – 9-бўлим. - Корхонанинг хўжалик воситалари фақатгина асосий воситалар ва номоддий актив билан белгиланмай, айланма воситалари ҳам мавжуд.
- Булар асосий воситалар ва номоддий активлардан фарқланиб дори воситаларини ишлаб чиқариш ёки савдо қилиш жараёнида бир маротаба иштирок этадилар.
- Айланма воситаларнинг бир қисмини товар-моддий бойликлар эгаллайди (товарлар, материаллар, таранинг айрим турлари ва бошқалар).
Ҳар бир корхонада моддий бойликларни тўғри ҳисобга олиш, танланган ҳисоб сиёсати ва маълум шарт-шароитларига боғлиқ. - Бу шарт-шароитлар асосан, қуйидагалардан иборат.
- 1. Корхонада ишлатиладиган моддий бойликларнинг номи, нархлари ва тартиб рақамини акс эттирадиган рўйхат мавжудлиги.
- 2. Моддий бойликларнинг кирим ва чиқимини расмийлаштирадиган ҳужжатлар аниқ тизимини белгиланиши.
- 3. Лавозим мажбуриятларининг мавжудлиги ва моддий жавобгар шахсларни тегишли йўриқномалар билан таништириш.
4. Моддий бойликларнинг сарфланишига оид жараёнларни тўғри юртилишига жавобгар ходимлар рўйхатини белгилаш ҳамда улар билан моддий жавобгарлик шартномаларини тузиш. - 4. Моддий бойликларнинг сарфланишига оид жараёнларни тўғри юртилишига жавобгар ходимлар рўйхатини белгилаш ҳамда улар билан моддий жавобгарлик шартномаларини тузиш.
- 5. Моддий бойликларнинг сарфланишини акс эттирувчи ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхатини дорихона раҳбари буйруғи билан тасдиқлаш.
- 6. Омбор хўжалигини ташкил қилишни яхшилаш.
- 7. Моддий бойликларни ўз вақтида инвентаризациядан ўтказиш, шунингдек, инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |