Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари


Download 296.37 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana27.01.2023
Hajmi296.37 Kb.
#1130741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-MARUZA

Ўқитиш усуллариТушунтириш, ақлий ҳужум. 
Ўқитиш шакллари: Коллектив иш
Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.
Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари. 
 
 
 
 
 


1. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ РЕГИСТРЛАРИ
 
Корхонада ҳисоб маълумотларини йиғиш, қайд этиш ва жамлаш ҳисоб 
сиёсатида акс эттирилган регистрлар ёрдамида амалга оширилади. 
Ҳисоб регистрлари – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд 
этиш, гуруҳлаш ва жамлашда ишлатиладиган ахборот ташувчилардир.
Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, ҳисоб регистрлари 
қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1. Юз берган хўжалик операциялари, уларни тасдиқловчи ҳужжатларни 
қайд этиш (регистрация қилиш); 
2. 
Бошланғич 
маълумотларни 
активлар, 
хусусий 
капитал, 
мажбуриятлар, даромад, харажат, фойда ва зарарлар счётлари кесимларида 
қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлаш; 
3. Оралиқ маълумотларни активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар, 
даромад, харажат, фойда ва зарарлар счётлари кесимларида қайд этиш, 
гуруҳлаш ва жамлаш; 
4. Йиғма маълумотларни активлар, хусусий капитал, мажбуриятлар, 
даромад, харажат, фойда ва зарарлар счётлари кесимларида қайд этиш, 
гуруҳлаш ва жамлаш.
Ҳисоб регистрларининг таснифи ва тавсифи. Амалиётда 
бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлашда 
қўлланилаётган ахборот ташувчиларни номи, шакли, мақсади, юритилиш 
тартиби ва бошқа жиҳатларига қараб ҳар хил турларга ажратиш мумкин. 
Номланишига кўра ҳисоб регистрлари қуйидагиларга бўлинади: 
1. Китоблар 
2. Журнал-ордерлар 
3. Қайдномалар 
4. Мемориал-ордерлар 
5. Карточкалар 
6. Машинограммалар 
1.Китоблар – булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун 
мўлжалланган ҳисоб варақаларини ўз ичига олган, муқоваланган ва 
тикилган ҳисоб регистрлари. Уларга мисол этиб Касса китобини, Бош 
китобни, иш ҳақи ҳақи китобини, асосий воситалар ҳисоби китобини, келиб 
тушган юкларни қайд этиш китобини ва бошқаларни келтириш мумкин. 
Ушбу ҳисоб регистрларининг афсаллиги шундаки, улар у ёки бу 
маълумотларни бир неча ҳисобот даври учун ўзида мужассамлаштиради, бу 
маълумотларни йўқолиб кетмаслигига, яхши сақланишига имкон беради. 
Шу билан бирга улар фақат қўлда юритишга мўлжалланган, замонавий 
компьютерларнинг имконларидан бу китобларни айнан шу кўринишида 
учун фойдаланиб бўлмайди.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган китоблар ичида муҳим ролни 
Бош китоб ўйнайди. Ушбу китоб ҳисобот йилининг бошида очилади, унда 


ҳар бир счетга алоҳида варақ ажратилади. Китобга ёзувлар ойма-ой уларга 
ажратилган қаторларда кўрсатилади. Бош китобда счетларнинг дебет 
томони ёзувлари барча корреспонденцияланадиган кредит счетлар бўйича 
акс эттирилади, кредит томони ёзувлари жамланган ҳолда кўрсатилади.

Download 296.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling