Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари


Download 296.37 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana27.01.2023
Hajmi296.37 Kb.
#1130741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-MARUZA

2.Журнал-ордерлар – бу маълумотларни счетларнинг кредити бўйича
гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар. Айнан журнал-
ордерлар Бош китобнинг кредитида жамланган ҳолда кўрсатилган 
маълумотларни барча корреспонденцияланадиган дебет счетлар бўйича акс 
эттиради, яъни журнал-ордерлар Бош китобнинг тўлдирувчиси, давоми 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби счетлари 
бўйича турли журнал –ордерларни юритиш кўзда тутилган, масалан 50 
«Касса» счёти бўйича №1, 51 «Ҳисоб-китоб счети» бўйича № 2, 60 
«Таъминотчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» счети бўйича № 6, 
шунингдек бошқа счетлар бўйича бошқа журнал-ордерлар юритилади. 
Журнал-ордерлар бухгалтерия ҳисобини журнал-ордер шаклининг асосини 
ташкил этади.
3.Қайдномалар –бу счетларнинг дебети бўйича аналитик ҳисобни 
олиб боришга мўлжалланган регистрлар. Қайдномалар ҳам турли счётлар 
бўйича ҳар хил шакл ва мазмунда юритилади. 
4.Мемориал-ордерлар - бу маълумотларни бир вақтнинг ўзида 
счетларнинг ҳам дебети, ҳам кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд 
этишга мўлжалланган регистрлар. Ушбу регистрлар бухгалтерия ҳисобини 
мемориал-ордер шаклининг асосини ташкил этади.
5.Карточкалар - булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун 
мўлжалланган ва алоҳида ҳисоб варақалари сифатида қалин қоғозга ёки 
картон қоғозга типографик усулда маълум шаклда тайёрланган
регистрлар. Уларга мисол этиб омбор ҳисоби карточкасини, ходимнинг 
шахсий счети карточкасини, автомобиллар иши ҳисоби карточкасини ва 
бошқаларни келтириш мумкин.   
 6.Машинограммалар - булар замонавий компьютерларда тегишли 
алгоритмлар ва дастурлар асосида шаклланган аналитик ва синтетик ҳисоб, 
шунингдек молиявий ҳисобот регистрлари. Машинограммалар 
бухгалтерияҳисобининг компьютерлаштирилган шаклини асосини ташкил 
этади. 

Download 296.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling