«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши БҲ-117 гуруҳ талабаси Турсунов Акбарнинг “Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби(“Шунқор Ахмедов” хк материаллари асосида)“ мавзусидаги курс ишига


Download 57.62 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi57.62 Kb.
#1160339
Bog'liq
Тақриз Мехрож


«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши БҲ-117 гуруҳ талабаси Турсунов Акбарнинг “Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби(“Шунқор Ахмедов” ХК материаллари асосида)“ мавзусидаги курс ишига
ТАҚРИЗ
Прездентимиз эътироф этганларидек “Бугун биз давлат ва корхона ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар негизида озод ва обод ватан қуриш ғояси ётади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қурилиш фаоляти янада ривожланди тармоқларида юқори марраларга эришди. Буни давлатимиз раҳбарининг Парламентга мурожатларида ҳам кўриш мумкин. Қурилиш соҳасини янада сифатли, рақобатбардош бўлишини янада кучайтириш ва шу орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилгани корхоналарнинг барқарор ишлашига хизмат қилмоқда.
Курс ишининг долзарблиги ҳам юқоридаги фикримиздан кўриниб турибди.
Курс иши “Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби” мавзусида ёзилган “Шунқор Ахмедов” ХК материаллари материалларидан фойдаланилган. Курс иши кириш, иккита боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат бўлиб, жами ҳажми 36 бетдан иборат. Унинг биринчи бобида мавзунинг назарий қисми ёритилган. Иккинчи боби эса амалиётда яъни корхона мисолида “Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби” унинг таҳлили кўрсатиб ўтилган.
Талаба курс ишида корхона маълумотларидан фойдаланган. Корхона маълумотлари асосида жадваллар, чизмалар ишлаб чиқган. Корхона маълумотларини ўрганиш жараёнида талаба айрим хулосаларга келган.
Шу билан бир қаторда курс ишида айрим камчиликлар ҳам мавжуд:

  • Айрим жадвалларда маълумотлар манбаи кўрсатилмаган;

  • Курс ишида етарли даражада хулоса ва таклифлар келтирилмаган ва имло хатолар мавжуд.

Курс иши белгиланган тартиб асосида бажарилган ва ҳимояга тавсия этилади.


Илмий раҳбар: Асистент О. Эсанов
Download 57.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling