Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом


Download 1.02 Mb.
bet1/3
Sana14.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1197109
  1   2   3
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва


Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва акс эттириш, шунингдек корхонада ҳужжатлар айланиши тартиби махсус Низомда (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.
Ҳужжатларни тузиш: бошланғич ҳужжатлар, регистрлар
Корхоналар томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик операциялари уларни тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари билан расмийлаштирилиши лозим. Уларнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилар ҳисобланади: 

Бошланғич ҳужжатларга ҳисобварақ-фактура, юкхат, асосий воситаларни тугатиш тўғрисида далолатнома (АВ-4-сон шакл), асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентарь карточкаси (АВ-6-сон шакл), лимит бўйича бериш карточкаси (М-8-сон шакл), қабул қилиш-топшириш далолатномаси, банк кўчирмалари, тўлов топшириқномаси, кирим ва чиқим касса ордерлари, касса дафтарлари, тўлов қайдномаси, буйруқ, бўнак ҳисоботи, иш вақтини ҳисобга олиш табели ва корхонада бухгалтерия ҳисобини юритишда асос бўладиган бошланғич маълумотлар келтирилган бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар мисол бўла олади.
Корхона томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) учун корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганида терминалларнинг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари маълумотлари бухгалтерия ҳисоби регистрлари деб номланадиган регистрларда тартибга солинади ва жамланади. Улар иккиёқлама ёзув усулига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, китоблар ва тасдиқланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир.
Бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби регистрларини қоғоз кўринишида ва электрон шаклда турли компьютер дастурлари ёрдамида тузиш мумкин. Турли ҳужжатларга ёки регистрга бўлган асосий талаб – мажбурий реквизитларнинг мавжудлигидир.
Корхонанинг ўзи 1297-сон Низом талабларига риоя қилган ҳолда бошланғич ҳужжатлар бланкаларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши мумкин.
Бошланғич ҳужжатлардаги ёзувлар сиёҳли ёки шарикли ручкалар (лекин қаламда эмас), ёзув машиналари, принтерлар ва бошқа техник воситалар ёрдамида амалга оширилиши лозим. Асосийси бу ёзувлар ҳужжатларни архивда сақлаш учун белгиланган муддат мобайнида бут сақланишидир. Бошланғич ҳужжатлар ва регистрлардаги бўш қаторлар устига албатта чизилиши шарт.
Қоидага кўра, бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини имзолаш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Бухгалтерияга келиб тушадиган бошланғич ҳужжатлар текширишдан ўтказилади, унда ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги, реквизитлар тўлиқ тўлдирилганлиги, ҳужжатлаштирилаётган операциянинг қонунийлиги кўриб чиқилади. Агар бирор-бир ҳуқуқбузарликлар аниқланса, ҳужжатлар корхона раҳбарига қарор қабул қилиш учун топширилади.
Ишловдан ўтган ҳужжатлар уларнинг қайта қўлланилишини истисно этувчи белгига эга бўлиши лозим: қўлда ишловдан ўтказилганда – ҳисоб регистрига ёзилган сана, компьютерда ишловдан ўтказилганда – оператор штампининг изи қўйилади ва ҳоказо.
Хўжалик операцияси ҳисобот даврида амалга оширилган, бироқ уни тасдиқловчи ҳужжатлар қандайдир сабабларга кўра ҳали олинмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. Мазкур ҳолатда операция бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади, бироқ асос сифатида олинмаган ҳужжатлар ўрнига қўшимча бошланғич ҳужжат (масалан, бухгалтерия маълумотномаси) расмийлаштирилишига тўғри келади (“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси).

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling