Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низом


Download 1.02 Mb.
bet2/3
Sana14.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1197109
1   2   3
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

Ҳужжатлардаги хатоларни тузатиш
Умумий қоидага кўра, бошланғич ҳужжатлардаги матн ёки суммалар ўчирилишига ва “изоҳ берилмасдан” (қоидаларга зид ҳолда) тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Хатоларни тузатиш қоидалари 1297-сон Низомнинг 22-24-бандларида баён қилинган.
Агар хато қилинган бўлса, уни қуйидагича тузатиш мумкин: нотўғри матн ёки сумма устидан битта чизиқ тортилади, ўчирилганнинг тепасига тўғри матн ёки сумма ёзилади.
Тузатишлар «Тузатилди» ёзуви билан, ҳужжатни имзолаган шахслар имзоси билан тасдиқланиши ҳамда тузатиш санаси қўйилиши лозим. 

Бироқ бу бошланғич банк ва касса пул ҳужжатларига тааллуқли эмас - уларда тузатишларга йўл қўйилмайди!
Ҳужжатларни сақлаш
Муайян ҳисоб регистрига тегишли бўлган, ишлов берилган жорий ойнинг бошланғич ҳужжатлари хронологик тартибда бутланади. Касса ордерлари, бўнак ҳисоботлари, банк кўчирмалари уларга тааллуқли ҳужжатлар билан биргаликда хронологик тартибда танланиши ва муқоваланиши лозим. Ҳужжатларнинг айрим турлари (иш нарядлари, смена рапортлари) муқоваланмасдан, лекин уларнинг йўқолиши ёки суистеъмол қилинишининг олдини олиш учун йиғмажилдларга тикилган ҳолда сақланиши мумкин.
Ҳужжатларнинг олиб қўйилиши
Корхоналардан бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб қўйилиши мумкин. Олиб қўйиш мазкур органларнинг қарорларига (ёки ажримларига) асосан амалга оширилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Унинг нусхаси корхонанинг жавобгар мансабдор шахсига тилхат олинган ҳолда топширилади.
Агар охиригича расмийлаштирилмаган регистр олиб қўйилган бўлса, олиб қўйган орган вакилларининг рухсати билан улар ҳозирлигида уни охиригача расмийлаштириб олиш – варақларини рақамлаш, тикиб қўйиш, муҳрлаш, имзо ва муҳр (у мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқлаб олиш мумкин бўлади.
Корхона олиб қўйилаётган ҳужжатлардан олиб қўйиш асослари ва санасини кўрсатган ҳолда (ҳуқуқ органлари рухсати билан улар ҳозирлигида) нусха кўчириб олишга ҳақлидир.
Шунингдек олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг рўйхатини ҳар бир ҳужжатдаги бетлар сонини кўрсатган ҳолда тузиш тавсия этилади, ушбу рўйхат олиб қўйишни амалга ошираётган органларнинг вакиллари ва корхонанинг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Бундай рўйхат 2 нусхада тузилади: биттаси корхонада қолади, иккинчисини эса ҳужжатни олиб қўйган орган вакили олиб кетади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling