Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад
Download 144 Kb.
|
EN GVT 2013 IAS 07 uz
Кучга кириш санаси
53 Ушбу Стандарт 1 январь 1994 йилда бошланган ёки ундан кейинги даврларни ўз ичига олувчи молиявий ҳисоботлар учун амал қилади. 54 БҲХС 27 (2008 йилдаги ўзгаришлари билан биргаликда) 39-42 бандлари ўзгартирилган ва 42А ва 42В бандлари қўшимча киритилган. Хўжалик субъекти ушбу ўзгаришларни 1 июль 2009 йил дан бошлаб ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар хўжалик субъекти БҲХС 27 (2008 йилдаги ўзгаришлари билан биргаликда)ни ундан олдинги давр учун қўлласа, ўзгаришлар ҳам шу олдинги давр учун қўлланилиши лозим. Ўзгаришлар ретроспектив равишда қўлланилиши лозим. 55 2008 йил майда чоп этилган МҲХСларни Такомиллаштриш натижасида 14 банд ўзгартирилган. Хўжалик субъекти ушбу ўзгаришни 1 январь 2009 йилдан бошлаб ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга йўл қўйилади. Агар хўжалик субъекти ушбу ўзгаришни муддатидан олдинги даврга нисбатан қўлласа, у бу фактни ошкор қилиши ва БҲХС 16нинг 68А бандини қўллаши лозим. 56 2009 йил апрелда чоп этилган МҲҲСларни Такомиллаштриш натижасида 16 банд ўзгартирилган. Хўжалик субъекти ушбу ўзгаришни 1 январь 2010 йилдан бошлаб ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга йўл қўйилади. Агар хўжалик субъекти ушбу ўзгаришни муддатидан олдинги даврга нисбатан қўлласа, у бу фактни ошкор қилиши лозим. 57 2011 йил майда чоп этилган МҲХС 10 ва МҲХС 11 “Қўшма Фаолият” га мувофиқ 37, 38 ва 42В бандлар ўзгартирилган ва 50(b) банди бекор қилган. Хўжалик субъекти МҲХС 10 ва МҲХС 11ларни қўллаганда ушбу ўзгаришларни ҳам қўллаши лозим. 58 2012 йил октябрида чоп этилган “Инвестицион Хўжалик Субъектлари” (МҲХС 10, МҲХС 12 ва БҲХС 27ларга Ўзгаришлар) 42А ва 42В бандлар ўзгартирилиши ва 40А банди қўшимча киритилишига олиб келган. Хўжалик субъекти ушбу ўзгаришни 1 январь 2014 йилдан бошлаб ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. “Инвестицион Хўжалик Субъектлари” муддатидан олдин қўлланишига йўл қўйилади. Агар хўжалик субъекти ушбу ўзгаришларни муддатидан олдинги даврга нисбатан қўлласа, у шу даврга нисбатан “Инвестицион Хўжалик Субъектлари”га киритилган барча ўзгаришларни ҳам қўллаши лозим. 12007 йилнинг сентябрида БҲҲСҚ томонидан БҲҲС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” 2007 йилда қайта кўриб чиқилиши натижасида БҲҲС 7нинг номи “Пул оқимлари ҳисоботи”дан “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”га ўзгартирилди. Download 144 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling