Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад


Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари


Download 144 Kb.
bet3/11
Sana22.02.2023
Hajmi144 Kb.
#1222702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
EN GVT 2013 IAS 07 uz

Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари
7 Пул маблағларининг эквивалентлари инвестиция ёки бошқа мақсадлари учун эмас, балки қисқа муддатли мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Инвестицияни пул эквиваленти деб ҳисоблаш учун, у белгиланган суммадаги пул маблағига осон айлантириладиган ва қийматидаги ўзгаришлар ҳатари сезиларсиз даражада бўлиши лозим. Шу сабабли, инвестиция одатда унинг сўндириш муддати қисқа бўлсагина, яъни харид қилинган пайтдан бошлаб тахминан уч ой ёки ундан кам муддат ичида тўланадиган бўлса, пул маблағларининг эквиваленти деб ҳисобланиши мумкин. Улушли инвестициялар пул эквивалентларига кирмайди, бундан улар, аслини олганда, пул маблағларининг эквивалентлари бўлган ҳолатлари истисно, масалан сўндирилишига қисқа муддат қолганда сотиб олинган ва сўндирилиш муддати аниқ белгиланган имтиёзли акциялар мисолида каби.
8 Банк кредитлари одатда молиявий фаолиятга тегишли деб ҳисобланади. Аммо, айрим давлатларда, талаб қилинганда тўланадиган банк овердрафтлари хўжалик субъектининг пул маблағларини бошқариш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу ҳолларда, банк овердрафтлари пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари таркибига киритилади. Бундай банк хизматларининг ҳусусияти банкдаги ҳисобрақам қолдиғининг ижобийдан овердрафтга тез-тез ўзгариб туришидир.
9 Пул оқимлари пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари ташкил топган моддалари ўртасидаги ўзгаришларни ўз ичига олмайди, чунки улар хўжалик субъектининг операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятига кирмайди, ва пул маблағларини бошқаришнинг бир қисми бўлиб хизмат қилади. Ошиқча пул маблағларини уларнинг эквивалентларига инвестиция қилиш пул маблағларини бошқариш бўлиб ҳисобланади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш
10 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот давр давомидаги пул оқимларини операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича таснифланган ҳолда кўрсатиши керак.
11 Хўжалик субъекти ўзининг операцион, инвестицион ва молиявий фаолияти бўйича пул оқимларини ўзининг фаолиятига ҳос равишда кўрсатади. Фаолият тури бўйича таснифлаш фойдаланувчиларга ушбу фаолиятларнинг хўжалик субъекти молиявий ҳолатига таъсирини баҳолаш ва унинг пул маблағлари ва эквивалентларининг суммасини аниқлаш имконини берувчи ахборотни таъминлайди . Бу ахборотдан, шунингдек, шу фаолиятлар ўртасидаги ўзаро алоқани баҳолаш учун фойдаланиш мумкин.
12 Айни битта операция бўйича ҳар хил таснифланадиган пул оқимлари юзага келиши мумкин. Масалан, қарз бўйича тўловлар асосий сумма ва фоизлардан ташкил топса, фоиз элементи операцион фаолият бўлиб, асосий сумма элементи эса молиявий фаолият бўлиб таснифланиши мумкин.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling