Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад


Download 144 Kb.
bet5/11
Sana22.02.2023
Hajmi144 Kb.
#1222702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
EN GVT 2013 IAS 07 uz

Инвестицион фаолият
16 Инвестицион фаолият натижасидаги пул оқимларини алоҳида ошкор этиш муҳимдир, чунки бундай пул оқимлари келажакдаги даромад ва пул оқимларини олиш учун мўлжалланган ресурслар учун қанча ҳаражатлар сарфланганини акс эттиради. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив тан олинишига олиб келадиган ҳаражатларгина инвестицион фаолият сифатида таснифланиши мумкин. Инвестицион фаолият натижасида келиб чиқадиган пул оқимларининг мисоллари қуйида келтирилган:
(a) асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активларни сотиб олиш учун қилинган тўловлар. Бу тўловларга, шунингдек, тажриба-конструкторлик ишларига ажратилган ва капиталлаштириладиган харажатлар ва ўз эҳтиёжлари учун (хўжалик ҳисоби усулида) қўрилган асосий воситалар бўйича тўловлар киради;
(б) асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активларни сотишдан келган пул тушумлари;
(в) бошқа хўжалик субъектларининг улушли ёки қарз инструментларини сотиб олиш ҳамда қўшма корхоналарда улушга эга бўлиш учун амалга оширилган тўловлар (пул маблағлари эквивалентлари бўлиб ҳисобланадиган ёки воситачилик ва олди-сотди учун мўлжалланган инструментлар учун қилинган тўловлардан ташқари);
(г) бошқа хўжалик субъектларининг улушли ёки қарз қарз инструментларини ва қўшма корхоналардаги улушларни сотишдан келган пул тушумлари (пул маблағлари эквивалентлари бўлиб ҳисобланадиган ёки воситачилик ва олди-сотди учун мўлжалланган инструментлар бўйича келган тушумлардан ташқари);
(д) бошқа томонларга берилган бўнаклар ва қарзлар (молиявий институтлар томонидан берилган бўнаклар ва қарзлардан ташқари);
(е) бошқа томонларга берилган бўнаклар ва қарзларнинг қайтарилиши натижасидаги пул тушумлари (молиявий институтлар томонилан берилган бўнаклар ва қарзлардан ташқари);
(ж) фючерс шартномалари, форвард шартномалари, опцион шартномалари ва своп шартномалари бўйича пул тўловлари, бундан бу шартномалар воситачилик ёки олди-сотди учун мўлжалланган ҳолатлар , ёки тўловлар молиявий фаолият сифатида таснифланадиган ҳолатлар мустасно; ва
(з) фючерс шартномалари, форвард шартномалари, опцион шартномалари ва своп шартномалари бўйича пул тушумлари, бундан бу шартномалар воситачилик ёки олди-сотди учун мўлжалланган ҳолатлар, ёки тўловлар молиявий фаолият сифатида таснифланадиган ҳолатлар мустасно.
Шартнома муайян позицияни хежлаш сифатида ҳисобга олинганида, шартнома бўйича пул оқимлари хежланувчи позиция бўйича пул оқимлари билан бир хил тарзда таснифланади.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling