Бухоро давлат университети экология кафедраси
Назорат саволлари ва топшириклари
Download 265.5 Kb.
|
MaruzaMatnKonsepsiyaEkologiyaTurayev
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВЗУ-2: Экология фани унинг шаклланиши ва вазифалари. Режа
- Адабиётлар
- Ж.Бюффон
- А.Гумбольд
Назорат саволлари ва топшириклари
Коинот деганда нима тушинилади? Коинот тарихи. Куёш системасидаги сайёралар руйхатини ва улардаги мавжуд шароитларни бахоланг. Инсониятнинг ривожланиш тарихидаги ижтимоий-экологик боскичларни таърифланг. 4. XX асрларда «Демографик портлаш»нинг сабаб ва окибатларини тушунтириб Бер. МАВЗУ-2: Экология фани унинг шаклланиши ва вазифалари. Режа: Экология фаннинг мақсади ва вазифалари. Экология фаннинг бўлимлари. Фаннинг ривожланиш тарихи. Адабиётлар: 1. Экология юнонча «ойкос» - жой, макон; логос - фан, таълимот деган маънони англатади, яъни тирик организмларнинг теварак - атрофидаги мухит билан узаро муносабатларини урганадиган биологик фан. Экология умумий ва хусусийга булинади. Умумий экология экотизмлар - популяциялар, табиий гурухларнинг тузилиши хамда функция бажариш принципларини, хусусий экология эса муайян таксономик категориядан аник экологик гурухларни урганади. Популяция экологияси популяциялар - умумий территория ва генофонтга тупланган бир турга мансуб индивидлар йигиндисини урганади. Биогеоценология - умумий экологиянинг экотизм ва биоценозларни урганувчи булими. Хусусий экология усимликлар ва хайвонлар экологиясидан иборат. Сувда яшовчи организмлар ва улардан ташкил топган тизимларни гидробиология урганади. Купинча экология, айрим турларнинг мухит билан узаро муносабатини текширадиган аутэкология ва усимликлар гурухини хамда биогеоценосларни урганадиган синэкология га булинади. Популяция экологияси баъзан аутэкологияга, баъзан синэкологияга киритилади, баъзида эса алохида булим демэкологияга ажратилади. Экологиянинг купгина сохалари аник амалий йуналишга эга. Масалан: кишлок хужалик экологияси, одам экология-си, радио экология, полеэкология, ижэтимоий экология, экология ва хукук, минтакавий экология, хайвонлар экологияси кушлар экологияси, сувутлар экологияси, кадриятлар экологияси ва х.к.лар. Тирик организмлар хаётининг ташки мухит билан богликлиги кадимдан маълум. Антик даврда яшаган файласуфларнинг асарларида хайвонларнинг турли инстинктлари, баликлар ва кушларнинг миграциялари, усимликларнинг ташки киёфаси, тупрок ва иклим широитлари билан богликлиги хакида маълумотлар келтирилган. VII-VIII асрлардаги экологик маъумотлар тирик организмларни айрим гурухларни урганишга каратилгандир. Ж.Бюффон (1707-1778 йй) нинг ишларида хайвонларнинг тузилишига ташки мухитнинг таъсири масаласи кутарилган. Ж.Б.Ламарк (1774-1829 йй) дастлабки эвольюцион таълимотни уртага ташлади ва усимлик ва хайвонларнинг эволюцион узгаришларда энг мухим омил булган ташки мухит таъсири деб хисоблади. XIX асрдаги экологик маълумотлар (А.Гумбольд) усимликлар географиясида янги экологик йуналишни келтириб чикарди. 1859 йилда Ч.Дарвин “Табиий танланиш йули билан турларнинг келиб чикиши” асарида табиатдаги яшаш учун кураш, яъни тур билан мухит уртасидаги хар кандай карама-каршиликларнинг куринишлари табиий танланишга олиб келади ва эволюциянинг харакатлантирувчи кучидир деб карайди. Download 265.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling