Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Раҳбар фалиятининг нуқсонлари ва уларни бартараф этиш йўллари


Download 0.61 Mb.
bet18/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

Раҳбар фалиятининг нуқсонлари ва уларни бартараф этиш йўллари. Сохта билимдонлик кибру ҳаво, ўз “Мен”ни супер “Мен” айлантириши бойликка хирс қўйиш, адолатли қарордан воз кечиш сингари иллатлар пайдо бўлиши натижасида раҳбарнинг қадриятларга нисбатан муносабати ўзгаради. Бу ўзгаришлар муносабатлар жамоа аъзолари томонидан эксепрт сифатида баҳоланади, уларнинг бошлиққа нисбатан (муносабатлар жамоа аъзолари томонидан) муносабати заифлашади, унга эътиқоди пасаяди.
Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги. Раҳбар лавозимни эгаллагандан кейин улуғвор ва бош мақсад белгилайди, қадам – бақадам уларни амалиётга татбиқ қилиш учун муайян саъи – ҳаракатларни амалга оширади. Фаолиятда фаоллик аниқлик собитқадамли, мақсадга мувофиқ интилиш устуворлик қилади. Лекин айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра мақсаднинг улуғворлиги йўқола боради. Аниқ ҳатти – ҳаракатлар миқдори камаяди режали фаолият ташкил қилиш имкониятга тобора тораяди. Мақсаднинг ноаниқлиги тўғриси унинг йўқлиги корхона равнағини поймол қилади, юзаки интилишлар мавжудлиги намойиш этилади.
Умумиятга қаратилган мақсад кўпинча шахсиятга йўналтиради, оқибатда “Биз” билан “мен” ўртасида қарама – қаршилик вужудга келади. Раҳбар билан жамоа ўртасида низомни зиддиятни ва можароли вазиятлар вужудга келади ҳамда уларни бартараф қилиш учун қанча ақлий куч – қувват сарфланади. Аниқ мақсаднинг йўқолиши корхона истиқболининг батамом қуришига олиб келади. Худди шу боис раҳбар мақсадининг ноаниқлиги фаолият моҳиятини ташкил этиш функциясини мақсадга мувофиқ амалга ошишини таъминлай олмайди.
Ўзини – ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги.
Раҳбар ўзини – ўзи тарбиялаш ўзини – ўзи камол топтириш мустақил билим олиш маънавий дунёсини узлуксиз равишда такомиллаштириш устида саъи – ҳаракат қилса демакки унинг истиқболи порлоқ. Лекин унинг фаолиятини назорат қилмаслик, баҳоламаслик, рағбатлантирмаслик каби омиллар ўз устида ишлашни пасайтиради лавозимига нисбатан совуққонлик намоён бўлади. Шу соҳада тизимда фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларининг маслаҳатлари ишга муносабатлари уни сусткашлантиради, аста – секин фаоллик йўқола боради.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling