Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси
Download 0.61 Mb.
|
12.Бошкарув психологияси
Либерал раҳбар - бу раҳбарнинг кайфиятини, ишга муносабатини, ишдан мамнун ёки мамнун эмаслигини билиш қийин. Унда таъқиқлаш, пўписа бўлмайди, унинг ўрнига кўпинча, ишнинг охирги оқибати билан танишиш билангина чекланади холос. Жамоада ҳамкорлик йўқ. Бошлиқ жамоанинг муаммоларини ишнинг баланд-пасти билан қизиқмайдигандай, гўёки бошқа «коинотда» юрганга ўхшайди. Аниқ кўрсатмалар бермайди.
Унинг ўрнига норасмий лидерлар ёки ўзига яқин кишилар орқали қилиниши лозим бўлган топшириқлар бажарувчиларга етказилади. Унинг асосий вазифаси, унинг назарида, ходимлар учун иш шароитини яхшилаш, ишдаги камчиликларни бартараф этиш, керакли махсулотлар, хомашё кабиларни топиб келиш, мажлисларда қатнашиш ва хоказолардан иборат. Ходимлар билан мулокотда бўлишга тўғри келганда, у доимо хушмуомила бўлиб, одоб, ахлоқ нормаларини бузмасликка харакат қилади, лекин хеч қачон улар билан тортишмайдилар. Олимларнинг фикрича, бундай раҳбар иши олиб борган жамоада барча кўрсаткичлар доимо орқада, қўним ҳам йўқ. Либерал раҳбар ишда анархияни қилиб қўйиб, кўп турмай, бошқа ердан иш қидиришга харакат қилади. Юқорида баҳо берилган бошқариш услублари кўпроқ лидерликка эмас, балки раҳбарликка тааллуқли, лекин илмий адабиётларда бу икки ибора, кўпинча синонимдай ишлатилади. Аслида, энг яхши раҳбар ўзида барча лидерлик сифатларини ҳам мужассамлаштирган бўлади. чунки соф ижтимоий психологик маънодаги лидернинг турлари турли шароитларда ўзида кўпроқ намоён этадиган шахсий сифатларга кўра, табақаланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, раҳбарда туғма қобилият бўлади, деб ҳам айтиб бўлмайди. Иккинчи томондан, раҳбар вазиятга қараб стихияли тарзда тарбияланиб кетаверади, деб ҳам бўлмайди. Минглаб шахс сифатлари ичида кўплари раҳбарлик учун қулай ва маъқулдир. А.В.Петровский ана шундай ижобий сифатларнинг бир ярим мингини санаб чиққан. Лекин уларнинг барчасини умумлаштирадиган, бўлиши лозим бўлган айрим сифат қобилиятлари борки, ўшалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқ лозим. Аввало, хар қандай рахбарда интеллект - ақл-заковатнинг маълум нормаси бўлиши керак. Бу норма яхши рахбар учун ўртадан юқори бўлмоғи мувофиқдир. Чунки гений даражадаги интеллектга эга бўлган раҳбар билан ишлаш одамлар учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин, бундай ақл-заковат қолганларнинг ижобий ривожланишига психологик тўсиқ бўлишини амалиёт ва хаёт кўрсатади. Раҳбардаги ўртадан юқори интелектни қоплаб кетадиган яна бошқа муҳим сифатлар борки, улар бошқариш ишининг самарасига ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, раҳбарнинг мустақил фикрлилик, топқирлик, ташаббускорлик сифатлари. Чунки айрим холларда хато қилса ҳам раҳбар оригинал фикрлар айтиб, йўл-йўриқлар кўрсата олиши, хар бир кўрсатилган фикр, қилинган ишга мустақил баҳо бера олиши зарур. Хар қандай раҳбар учун керак бўлган хислатдан яна бири том маънода «зиёли» бўлиш ёки бошқача қилиб айтганда, маданиятли бўлишдир. Бошлиқ ўзидаги маданиятни, аввало, муомалада, одамлар билан бўладиган мулокотларда намойиш қилмоғи керак. Муомала маданияти – бу ўринли, аниқ, қисқа, самимии гапириш маданияти ва иккинчи томондан, суҳбатдошни тинглаш қобилиятидир. Жамоа фаолиятини ва ўз фаолиятини режалаштириш қобилияти раҳбар учун муҳим бўлган талабалардан биридир. Чунки режалаштириш асосида ўз-ўзтни бошқара олиш ва бошқаришни ташқи фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда бошқара олишни таъминловчи муҳим психологик хусусият ётади. Рахбар ўз ишини пухта режалаштириш қобилиятига эга бўлган реалистик тафаккурга эга бўлмоғи, яъни хар қандай шароитларда ҳам ўша муаммо ёки ишга тааллуқли барча альтернатив вариантлардан энг тўғриси ва мақсадга мувофиқлигини танлаб оладиган, ишни тўғри ташкил эта билган, яъни кам сарфлаб ишни уддалай олган, ноаниқ ёки тасодифий вазиятларда ҳам иш тактикасини тўғри йўлга йўналтира оладиган одам бўлиши керак. Раҳбарлик ва бошқариш икки тарздаги ижтимоий ъодисалардир. Раҳбарлик бу шахснинг мавқеи, бошқариш эса бевосита амалий жараёндир. Раҳбарлик мавқе сифатида шахсда эгалик хусусиятини шакллантиради. Бунда эгалик ўз хулқи, хатти- харакатлари ва муомила муносабатларига нисбатан эгалик хиссини вужудга келтиради. Бошқариш эса бевосита жамоага қаратилган бўлиб, унинг психологик натижаси ўзликка нисбатан хурмат, ўзлигини қадрлаш, англаш кабиларни вужудга келтиради. Раҳбар доим ўз ходимлари билан мулокотда бўлади. Бу эса уни мулокот қилиш кўникмаларини шаклланган бўлишини талаб қилади. Мулокот асосида ишни турли хил тарзда ташкиллаштиради. Жумладан, ишни бюрократик, демократик тарзда ташкиллаштириши мумкин. худди мана шу мулокот шаклига кўра жамоада ижтимоий фикр вужудга келади. раҳбар ишни ташкиллаштиришга кўра уч хил раҳбарлик стилига эга бўлиши керак. Авторитар, демократик ва либерал. Ушбу стиллларнинг хар бири ўз натижасига эга бўлиб, жамоада турли хил ижтимоий психологик кайфиятни вужудга келтиради. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling