Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Бошкарув мулокотининг психологик конунлари


Download 0.61 Mb.
bet23/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

1.Бошкарув мулокотининг психологик конунлари. Бошкарув мулокоти нима? Бошкарув мулокоти -бу одамларга рахбарлик килиш максадидаги мулокот, яъни улар фаолиятини маълум йуналишда узгартириш ёки керакли йуналишда ташкил килишдир.Рахбар бошкарув мулокотида уз кул остидагилар билан куйидаги муносабатларда булади.
1) буйрук бериш, ниманидир тавсия килиш, маслахат бериш;
2) бажарилган иш хакида уз кул остидагилардан ахборот олиш;
3) кул остидагиларнинг берилган топширикни бажаришларини бахолаш.
Буйрук бериш, топширик ижросини текшириш, хамда бахолаш, бу бошкарув фаолиятининг уч боскичи булиб, бошкарув мулокотининг учта вазифасини акс эттиради. Буюрувчи ахборот бериш, тескари алока олиш ва бахолов ахборотини бериш. Албатта рахбарлик фаолияти бу учта вазифа билангина чегараланмайди, лекин бошкарув мулокотида улар ётакчилик килади. Юкоридаги учта вазифа ичида буюрув ахбороти бериш вазифаси рахбарлик фаолиятида мухим урин тутади. Уз кул остидагилар билан бошкарув мулокотини самарали олиб бориш кандай амалга оширилади? Самарали мулокот бу - кам вакт ва энергия сарф килиш, бу бошкалар сизнинг топширикларингизни сидкидилдан бажариши, бу психология фанини чукур билиш демакдир. Шунинг учун бошкарув мулокотининг психологик конунларини куриб чикишимиз максадга мувофикдир.
Узаро тушуниш конунлари. Сиз рахбарлик килаётган хизматчилар узларидан нима талаб килинаётганини тушуниб ётмасалар, берилган топширикни кунгилдагидек бажара олмайдилар. Рахбар топширикни кул остидагиларга тушунарли тарзда ётказа олиши зарур. Баъзи бир ходимларга бир огиз суз кифоя, баъзиларига эса узок тушунтиришга тугри келади. Рахбар уз ходимлари билан шундай тил топишиши керакки, улар сизни факат тингламасинлар, балки эшитсинлар.
Англаш - эшитиш органларини ишга солиш, эшитиш - уз диккатини жалб килиш, мияни ишга солиш. Мияни ишга солиш - берилган топширикни самарали бажаришдан мухим ахамиятга эга.
Хизматчилар уз бошликларини яхши тушунишларида куйидаги 5 та шарт асосий омил хисобланади:
- касбнинг бирлиги;
- интеллект даражасини хисобга олиш;
- ахборотнинг тулаконлилиги;
- баён этишнинг мантикка мувофиклиги;
- диккатнинг жамланиши.
Тушуниш - гапираётган одамнинг суз охангига боглик. Агар топширик бераётганда кул остидагиларнинг тушунмаётганлиги доимо таъкидлаб турилса, купол охангда гапирилса, бундай рахбарни тушуниш кийин. Бу холда тинглаётган одамнинг диккати топширикнинг мазмунига эмас, балки, гапираётган одамнинг муомаласига, узини тутишига жамланади. Бундай шароитда тингловчида "Агар сиз хотиржам гапирсангиз, яхширок тушунган булар эдим" деган фикр тугилиши табиий. Тингловчи рахбарга хеч нарса демаган холда хам, уни купрок тушунишларини хохлаши аник.
Кул остидагилар уз рахбарларини тушунганларида хам, берилган вазифаларини тула бажаравермайдилар. Масалан, айтайлик, кул остидаги одамлар ишга уз вактида келиш, яхши ишлаш, иш вактида бошка ишлар билан шугулланмаслик, топширикни уз вактида бажариш кераклигини яхши билишади. Шунга карамай, хар доим хам бунга амал килавермайдилар. Демакки, ходимлар рахбарни тушунсалар хам хар доим у билан келиша олмайдилар. Ходим уз рахбарининг топширигини факатгина ички эътикодларига мувофик келгандагина, яъни топширикни бажариш зарурлигини калбан хис килганидагина, уни астойдил бажарига киришади.
Хар кандай шароитда хам одамлар узларига ёккан одамлар билан мулокотга тез киришадилар, аксинча, узларига ёкмаган одамлар нуктаи назардан келишишлари кийин. Бу "конун" инсоннинг уз хаётидан, табиатидан унинг психологиясининг хусусиятларидан келиб чикади. Инсон учун маънавий иклим табиий жисм иклимидан кура мухимрокдир. Бу омилни кандай бошкариш, рахбарлик хизматига жалб килиш, рахбарлик мулокотида уни куллаш, йул-йуриклари хакида купрок гап боради.Хеч кандай душманларсиз, кунгли кора кишиларсиз хам ишлаш, яшаш мумкинми? Хаёт бу саволга ижобий жавоб беради. Бунга кандай эришиш мумкинлигини шундай одамлар фаолиятини тахлил килиш асосида куриш мумкин. Бундай кишилар мулокот жараёнида аттракция йулларини куллаб, кишиларни узларига мойил кила оладилар. Биз хам мана шундай аттракция йуллари хакида суз юритишни уз олдимизга максад килиб куйдик.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling